Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг табаррук зиёратгоҳлари билан таништиришни Самарқанднинг юраги деб таърифланадиган Регистон майдонидан бошлаймиз.

Аслида, Самарқанд дейилганда хорижий саёҳларнинг кўз ўнгида Регистон майдони гавдаланади. Уларни ўзига мафтун этган эртаклардаги сингари сирли миноралар, пештоқлари қуёш нурида минг хил товланадиган мадрасалари ҳам асосан, ана шу Регистон майдонида жойлашган. Табиийки, қайси мамлакатдан меҳмонларимиз келишмасин, уларни Самарқанд билан таништиришни Регистон майдонидан бошлаймиз.  Шунинг учун биз ҳам илк мақоламизни ана шу мафтункор майдон – Регистон майдонига бағишладик.

Регистон – форсчада қумлоқ жой, тош тўшалган майдон маъноларини беради. Шарқ мамлакатларининг аксарида ўрта асрларда турли мақсадларда одамлар тўпланадиган махсус жой бўлган. Регистонлар кўп ҳолларда шаҳар ҳокими ё ҳукмдор саройлари ёнида барпо қилинган. Кўпчилик тўпланадиган жой бўлгани учун ёзда тупроқ ва чангдан, ёғингарчилик ойларида лойдан қочиб, бу майдонларга қум ва тош ётқизилган.

Бухоро, Шаҳрисабз, Қўқон, Тошкент ва Хивадаги Регистон майдонлари шаҳар Арки ёки ҳукмдор саройи яқинида барпо этилган, улар чор тарафдан мадрасалар, масжидлар, Чорсу деб аталадиган савдо расталари билан ўраб олинган. Регистонлар ичида ансамбль кўринишида бизгача етиб келган ягона Регистон – Самарқанд Регистонидир.

Самарқанд «Ер юзининг сайқали» деб таърифланса, Регистон ҳақли равишда унинг юраги саналади. Чунки, Самарқандни бир кўриш орзусида келадиган юртдошларимиз ҳам, дунёнинг турли чеккаларидан келадиган ажнабий сайёҳлар ҳам аслида шу майдонга келиб, мадрасалар пештоқида жилваланган гўзалликка, асрий миноралар улуғворлигига соатлаб термулишади, мафтун бўлишади. Самарқандга бир келиб кетган киши борки, шаҳарни тилга олганда кўз ўнгида Регистон майдони қад ростлайди.

Самарқанднинг Регистон майдонида дастлаб 1417-1420 йилларда Улуғбек мадрасаси, кейинчалик мадраса қошида, майдон шарқида Улуғбек хонақоси, шимолида карвонсарой, жанубида Жума масжиди қурилган. Унинг ёнида иккита мадраса ҳам бўлган. 15-асрга келиб Регистон ҳашаматли майдонга айланган.

17-асрда Самарқандга ҳукмдор бўлган Ялангтўш Баҳодир Регистоннинг сиз ва биз кўриб ўрганган кўринишга келиши учун катта хизматлар қилган. Дастлаб вайрона ҳолига келиб қолган Улуғбек хонақоҳи ўрнида Шердор мадрасасини (1619-1635 й.), карвонсарой ўрнига эса Тиллакори масжид-мадрасасини (1646-1659) қурдирган. Бу мадрасага шу каби бошқа бир бинони қуришга етадиган тилла сарф қилингани учун бу мадрасага Тиллакори (“Тилла билан ишланган”) номи берилган. Регистон майдонидаги учала мадраса ҳам ўзларининг улкан гумбазлари, маҳобатли миноралари, нақшинкор пештоқлари, кошинкор безаклари билан Марказий Осиё меъморчилигининг бетакрор намунаси саналади.

Бугун Регистон майдонида Наврўз ва Мустақиллик байрамлари вилоят миқёсида нишонланади. Шу ерда «Шарқ тароналари» халқаро фестиваллари ўтади. Ёз ойларида сайёҳлар учун кечаси «Регистон – Самарқанд юраги» деб номланган турли ёритиш воситалари ва мусиқа уйғунлигидаги 3D форматдаги томоша дастури намойиш қилинади. Шердор мадрасаси ҳовлисида хорижий сайёҳлар учун ўзбек мумтоз куй-қўшиқлари, фольклор қўшиқлари ва рақслар ижро қилинади.

Регистон майдонидаги мадрасалар ичидаги бир замонлар толиби илмларга даросхона, ётоқхона бўлган ҳужралар бугун сайёҳларга турли хизмат турларини кўрсатувчи, уларга хилма-хил эсдалик буюмларини тақдим этувчи дўконларга, миллий ҳунармандчилик устахоналарига, ипакдан гилам тўқувчи қизлар корхонаси ва кўргазма хоналарига айлантирилган.

Тиллакори мадрасаси ёнида Шайбонийхонлар даҳмаси жойлашган бўлиб, бу ерга Шайбонийхонлар ҳукмронлик қилган йилларда вафот этган сулола вакиллари дафн қилинган.

Регистон майдонининг шарқида Чорсу савдо растаси ҳам сақланиб қолган. Бугун бу бинода санъат дурдоналарининг кўргазмаси ташкил этилган.

2006 йилда Регистон ортидаги универсал дўкон, ресторан ва кўплаб майда ва эски иморатлар бузиб, ўрнида каттагина истироҳат боғи барпо қилинди. Энди шаҳримизга ташриф буюраётган меҳмонлар бу ерда диллари яйраб сайр қилиб, Регистон майдони гўзалликларидан баҳраманд бўлмоқдалар.

Ҳурматли ўқувчи, келинг, Регистонни айланинг, аждодларимиз яратган гўзалликлардан баҳраманд бўлинг! Бир кўрсангиз, Регистон тушларингизга киришига биз кафил!

РЕГИСТОН

Самарқандим бўлса агар ер юзининг сайқали,

Сенсан Самарқанд юраги, Она Шарқнинг машъали.

Сени бир бор кўрсам дея етти иқлим ошиқар,

Ҳеч кимга ошкор бўлмаган сир-асроринг кўп ҳали.

 

Жамолингга термулиб зор, кимлар хаёлга толган,

Регистоним, айт, бағрингда кимларнинг изи қолган?

 

Темур бобом майдонингда улус ҳолин сўрганми,

Айт, Улуғбек осмонингда бахт юлдузин кўрганми?

Мадрасаларингда қайси алломалар дарс ўтган,

Минораларингга боқиб, Навоий ўй сурганми?

 

Қай ошиқлар ва шоирлар сеҳрингдан илҳом олган,

Регистоним, айт, бағрингда кимларнинг изи қолган?

 

Кўзни ҳамон қамаштирар, боқсам «Тиллакори»га,

«Улуғбек»нинг мадрасаси ярар элнинг корига.

«Шердор»нинг зар пештоқида тирик шерлар юргандай,

Кўрк беради Регистоннинг кўркига, виқорига.

 

Асрларнинг чанги ичра кимнинг изи йўқолган,

Регистоним, айт, бағрингда кимларнинг изи қолган?

 

Каримберди Тўрамурод.

 

Туризм паломничество 

Регистан

Начнем свое путешествие самого сердца Самарканда – площади Регистан.

Когда речь заходит о городе перед взором каждого гостя воздвигает величественный  комплекс  — Регистан.  Ведь именно здесь сосредоточены сказочные минареты, медресе.

Регистан – в переводе с персидского означает «песчаная местность».

В средние века во многих странах Востока существовали специальные площади, где действовали базары, оглашались приказы повелителей, проводились казни. Подобные площади были воздвигнуты в Бухаре, Шахрисабзе, Коканде, Ташкенте, Хиве, Гисаре  и других городах рядом с городской Аркой, дворцами правителей. Вокруг площади строились медресе, мечети, торговые ряды, именуемые «Чорсу».

Единственный Регистан, дошедший до наших дней В Узбекистане единым ансамблем это Самаркандский Регистан.

В 1417-1420 годах первоначально на месте городской площади была построено медресе Улугбека, затем на восточной стороне — хонако (молельня), на севере – караван-сарай, на юге – пятничная мечеть. Позже комплекс пополнился ещё двумя медресе и к началу XV века площадь приобрел неповторимый образ.

В XVII веке правитель Самарканда Ялангтуш Бахадур приложил огромное усилие для того, чтобы, Регистан превратился в сегодняшний уникальный ансамбль, который мы привыкли видеть.

В 1619-1635 годах вместо разрушенного к тому времени хонако Улугбека было воздвигнуто медресе Шердор, в 1646-1659 годах на месте караван-сарая медресе Тилля кори («Работа из золота»).

Исторический факт: для росписи нового медресе было использовано чистое золото, сумма которого хватило бы на строительство другого такого сооружения. По этому «изрисовано золотом» медресе и получило название «Тилля кори».

Все три здания являются уникальными, неповторимыми образцами восточной архитектуры.

На Регистане сегодня проводятся торжественные мероприятия, посвященные празднованию Навруза Дня независимости. Здесь же проходит Международный музыкальный фестиваль «Шарк тароналари». Летними вечерами гости нашего города могут любоваться красочным, музыкальном, световым шоу «Регистан – сердце Самарканда» в формате 3D и развлекательные программы. Во дворе медресе Шердор организуются концерты классической музыки, фольклора, национального танца.

Келья, которые когда-то служили аудиторией, общежитием для студентов, нынче используются как мастерские для ремесленников, торговые лавки, торгующие сувенирами, выставочные помещения.

Рядом с медресе Тилля кори находится гробница Шейбанидов, где похоронены представители династии. На восточной стороне площади есть еще одно древнее сооружение Чорсу, где когда-то находились торговые ряды, а ныне здесь функционирует выставочный зал шедевров древнего и современного искусства.

В 2006 году многие здании за Регистаном, в том числе, большой универмаг, ресторан, многие маленькие, старые постройки были снесены, вместо них разбился парк, аллея. Отсюда открывается прекрасная панорама ансамбля Регистан.

Каримберди Турамурод.

Прееводила Дилдора Турдиева.

 

Tourism of Pilgrimage

 Registan 

We start to introduce our readers with the sacred places of ancient Samarkand from the Registan Square, which is described as the heart of Samarkand.

In fact, the word «Samarkand» first reminds Registan Square for foreign tourists. The mysterious towers like in fairy-tale stories and the minarets shining in different colours in the sunlight are mostly located on Registan Square. Naturally, wherever tourists come from, we start to introduce Samarkand from the Registan Square. That is why we devoted our first article to this charming place — Registan Square.

The word “Registan” is a Persian word which means a sandy place, or a rocky square. In the Middle Ages most eastern countries had a special place for people to meet up with different aims. Registran squares are often built near the governors’ palaces. Since it is a place where many people gather, it used to be covered with sand or stones in order to avoid of too much dust in summer times and stickiness in winters.

Registan squares in Bukhara, Shakhrisabz, Kokand, Khiva and Tashkent are built near the city Arcade or the Palaces of Government, surrounded by madrasahs, mosques, and Chorsu shopping malls. The only Registan Square that has reached us today in the form of ensembles is The Registan Square in Samarkand.

While Samarkand is named «Glory of the Earth», Registan is rightly considered as its heart. Whomever come to see Samarkand, specially foreign tourists coming from all over the world, are actually attracted to the beauty of the madrasahs and the magnificence of the centuries-old towers. Once you visit the city, it is the Registan Square which comes first in front of your eyes when you hear the word Samarkand.

At the Registan square at the beginning of 1417-1420 first Ulughbek madrasah, later in the east of the square, Ulughbek Tomb, then caravanserai in its north, and Jummah Mosque were built in its south. There were two madrassah beside it too. By the 15th century, Registan turned into a great square.

Yalangtush Bakhadir, who ruled Samarkand in the 17th century, had great services for Registan to become a square how it appears today. Instead of the ruined Ulughbek Tomb, he built the Sherdor Madrassah (1619-1635), and instead of the caravanserai, he built the Tillya Kari Mosque-Madrassah (1646-1659). This madrassah was named Tillya Kari (called «made of gold») because the amount gold used to build it was enough to build one more building similar to it. Three madrassahs on the Registan Square are a unique example of Central Asian architecture with their huge domes, giant towers, ornamental roofs, and mosaic decorations.

National holidays like Navruz and Independence Day are celebrated at the Registan Square today. The international festival «Sharq Taronalari» is held here. In summer time, for the guests and locals of the city, 3D shows called “Registan — Heart of Samarkand” are presented. In the yard of Sherdor madrassah, Uzbek classic songs, folklore songs and dances are performed for foreign tourists.

Dormitory cabinets of madrassahs on The Registan Square have been transformed into shops that offer various types of services to tourists today, such as national handicraft shops, silk and carpet-weaving rooms and exhibition halls.

Near the madrasah Tillya Kari, there is a graveyard where the members of Sheyabanis dynasty were buried during their reign.

In the eastern part of the Registan Square, the Chorsu trade settlement has also been preserved. Today there is an exhibition of arts organized in it.

In 2006, a new large park was built instead of shops, restaurants and many small and old buildings in Registan’s backyard. Guests visiting our city here enjoy the beauty of The Registan Square.

Dear reader, Come and see Registan, enjoy the beauty created by our ancestors! Let’s see if Registan gets into your dreams!

Karimberdi Turamurod.

Translated by Hulkar Turamurod.

Матнда ёки таржимада хатоларни учратсангиз, хабар қилинг, илтимос!

1 Изоҳ: Зиёрат туризми. 2-мақола: Регистон

  • Usmonjon Yunusov айтди:

    Хожи ака! Самарканд хакидаги маколаларнинг 8 ва 10 маколалари кани? Ёки кетма-кетликда хатолик булдими?

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз