Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

Зиёрат туризми

Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг табаррук зиёратгоҳлари билан таништиришда давом этамиз. Бу сафар Самарқанднинг энг мўътабар зиёратгоҳларидан бири Шоҳи Зинда мажмуаси ҳақида ҳикоя қиламиз.

Самарқанддаги зиёратгоҳларнинг энг улуғи, албатта, севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳи алайҳи вассалламнинг амакиваччалари бўлмиш Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг мақбаралари жойлашган Шоҳи Зинда мажмуасидир.  Мажмуанинг Шоҳи Зинда деб ном олишига сабаб диёримизга Ислом динини тарғиб этиш учун келган Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг кофирлар қўлида шаҳид бўлганларини авомдан сир тутишган  ва у киши бир чоҳга кириб ғойиб бўлган, дейишган, «Шоҳимиз тирик», деб ҳисоблаган у зотнинг сафдошлари у киши бошлаган ишни давом эттираверганлар. Шундан бу ном қолганки, Шоҳи Зинда – форсчада тирик шоҳ деганидир.

Шоҳи Зинда мажмуаси Самарқанднинг шарқида, қадимий Сиёб бозори ва машҳур Ҳазрати Хизр масжиди ёнида жойлашган. Регистондан пиёда борилганда 10 дақиқалик жойда. Кўпгина автобуслар у ердан ўтади, темир йўл вокзалидан трамвайда ҳам борса бўлади.

Шоҳи Зинда зиёратчилари аввал эътибор берадиган, «Гуноҳи борларники қирқтадан кам чиқади, гуноҳсизларники ундан кўп чиқади», деб ишониб санашиб, бировлари қирқ битта, бировлари ўттиз тўққизта чиқарадиган, аслида қирқта бўлган ғиштин зиналар 18-асрда ҳам, 20-асрнинг 70-йилларида ҳам қайтадан қурилган.

Шоҳи Зиндада уч гуруҳ иншоотлар мавжуд. Қуйи гуруҳга Мирзо Улуғбек бобомиз ўғиллари номидан қурдирган Абдулазиз чортоғи (1434-1435), Давлат  қушбеги мадрасаси (1812-130), унинг қаршисидаги айвонли масжид ва зина чапида жойлашган зиёратхона ва гўрхоналар киради.

Ўрта гуруҳга қайси шаҳзода дафн этилгани номаълум бўлган Амирзода мақбараси, Амир Темур бобомизнинг сафдошларидан бири Амир Ҳусайн ва у кишининг оналари Туғлу Текин дафн этилган мақбара, Амир Темур бобомизнинг сингиллари Ширинбека оғо мақбараси, унинг қаршисида Амир Темур бобомизнинг опаси Туркон оғо қизи Шодимулк оғога атаб қурдирган  Туркон оғо мақбараси, ўз меъмори номи билан аталувчи Али Насафий мақбараси каби иншоотлар киради.

Юқори гуруҳга эса зиёратхона, уч қисмли катта масжид, Хожа Аҳмад исмли муқассис, яъни қиссагўй кишининг мақбараси, Амир Темур бобомизнинг энг севикли хотинларидан бири, ҳуснда беназир саналган Туман оғо қабрини ўз ичига олган мажмуа, Тамғоч Буғрохон мадрасаси, Амир Темур бобомизнинг қўшинини бошқарган амир Бурундуқ мақбараси каби иншоотлар киради. Албатта, бу гуруҳнинг гултожи Қусам ибн Аббос (ра)нинг мақбараларидир. У зотга қўйилган қабр тоши ҳам шакл, ҳам гўзаллик жиҳатдан тенгсиз бўлиб, бундай қабр тоши Самарқандда бошқа учрамайди.

Ҳар учала гуруҳда ҳам ким дафн этилгани номаълум бўлган бир қанча мақбаралар, хусусан, жуда гўзал нақшлар билан ишланган саккиз қиррали мақбара ҳам бор.  Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йилдаги қарори билан ана шундай номаълум ва нураб ётган кўплаб мақбаралар текисланди ва жуда кенг кўламда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратига келган меҳмонларга барча шароитлар яратилган. Нураб ётган иншоотлар ўрнида миллий меъморчилигимиз намуналари ўз ифодасини топган янги мақбаралар қад ростлаган. Мажмуага кираверишда замонавий таҳоратхоналар, совға-саломлар, ёдгорлик буюмлари сотиладиган дўконлар барпо қилинган.

Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳақларида.

Қусам ибн Аббос (ра) нинг оталари Аббос ибн Абдулмуталлиб Пайғамбаримиз (сав)нинг амакилари бўлганлар. Оналари эса Пайғамбаримиз (сав)нинг завжаларидан бўлган Маймуна онамизнинг сингилларидан бўлганлар. Пайғамбаримиз (сав) вафот этганларида ҳали саккиз ёшли Қусам ибн Аббос (ра)  оталарига ёрдам бериб, Пайғамбаримиз (сав)ни ювишда иштирок этган эканлар. Қусам ибн Аббос (ра) нинг муборак чеҳралари ва барча одатлари Пайғамбаримиз (сав)га бутунлай ўхшаган. Қусам ибн Аббос (ра) мақбараларига кираверишдаги эшик устига Пайғамбаримиз (сав)нинг «Кўриниши ва хулқи менга энг ўхшайдиган киши бу Қусам ибн Аббос (ра)дир» деган муборак ҳадислари нақш қилиб ёзилган.

Қусам ибн Аббос (ра)  ҳазрати Али (ра) нинг халифалик замонларида (655-661 й.) Макка волийси бўлганлар. Муовия даврида (661-680 й.) Хуросон волийси Саид ибн Усмон билан бирга Ўрта Осиёни фатҳ этишда иштирок этганлар. 677 йили Самарқандга ҳужум қилган суғдийлар Ислом динини кучайтириш ва шариат аҳкомларини юргизиш вазифаси билан озгина қўшин ҳамроҳлигида бу шаҳарда қолдирилган Қусам ибн Аббос (ра)ни Намозгоҳ деган жойда шаҳид қиладилар. У зотни ўша даврда Бану Ножия деб аталган қабристонга дафн этишади. Султон Санжар замонида (1118-1157 й.) Қусам ибн Аббос (ра)  қабрлари ёнида «Қусамия» мадрасаси қурилган. Албатта, бу бинолар, зиёратгоҳлар Чингизхон босқини вақтида ер билан яксон қилинган.

Соҳибқирон Амир Темур ҳазрат Қусам ибн Аббос (ра)нинг қабрларини обод қилиб, мақбара қурдирганлар ва мозористонни ҳам обод қилиб, ўз яқинларини ҳам шу қабристонда дафн эттирганлар.

Шуни ҳам айтиш жоизки, бугунги кунда Шоҳи Зинда Самарқанд шаҳрининг энг йирик қабристони ҳамдир. Бу қабристонга яқингача ҳам самарқандликлар дафн этиларди. Ҳозир бу қабристонга дафн этиш таъқиқланган.

Шоҳи Зиндага Қусам ибн Аббос (ра)нинг қабрларини зиёрат қилиш учун бутун Ислом оламидан ҳар куни минглаб зиёратчилар қадам ранжида қилмоқдалар.

Шоҳи Зинда

 Шоҳи Зинда, Шоҳи Зинда, тирикларнинг бари шунда.

Сендай азиз бўлган яна қадамжо борми очунда?

Қусам ибн Аббосдайин зот бағрингда эканидан

Пойингда тиз чўкай дея минглаб инсон келар кунда.

 

Не буюклар руҳи сенда ҳорғин-ҳорғин кезиб юрар,

Ниятимиз, амалимиз қандайлигин сезиб юрар.

Аҳли суннатдан узоқлаб кетганимиз учун балки

Улар биздек авлодидан бўлиб безор, безиб юрар.

 

Қирқ зинангда қирқ гуноҳим тўкилса гар кошки эди,

Ғофил қалбим қирқ жойидан сўкилса гар кошки эди.

Ҳар қадамда ибрат олиб, ҳар нафасда тавба қилсам,

Аллоҳ учун белим минг бор букилса гар кошки эди.

Шоҳи Зинда, Шоҳи Зинда…

 

Каримберди Тўрамурод

 

 

Туризм паломничество

Шахи Зинда

Среди святынь Самарканда  особое место занимает комплекс Шахи Зинда.

Потому что в его стенах покоится двобродный брат пророка Махаммада салаллохи алайхи вассалам Кусам ибн Аббас.

Во время распространение Ислама на территории нашей страны, предводитель Кусам ибн Аббас пал жертвой в руках неверных. Эту факт скрыли от народа.  Придумали легенду о загадочном исчезновении Кусама ибн Аббаса под землей. Считая что их предводитель все еще жив, сподвижники продолжали его дело. Шахи Зинда – в переводе с фарси «Живой царь».

Комплекс расположен в восточной части города, рядом с Сиабским базаром и мечетью Хазрати Хизр.

В комплексе есть загадочная лестница, число ступенек который меняется. Говорят, у грешных душ насчитывает меньше сорока, а у тех, у кого нет грехов – больше. На самом деле с сорока ступеньками была перестроена и в XVIII веке и 70-годах XX века.

В Шахи Зинде находятся три группы сооружений. Первая – чартак Абдулазиза построенный Мирзо Улугбеком от имени его сына (1434-1435), медресе Давлат Кушбеги (1812-1830), расположенный напротив мечеть с айваном, зиёратхона (комната для паломников), гробницы.

В средней группе неизвестный мавзолей Амирзода, мавзолей сподвижника Амира Темура Эмира Хусейна и его матери Туглу Текин, мавзолей сестры Темура Туркон ого и ее дочери Шодимулк ого, мавзолей зодчего Али Насафи.

В третью группу входят зиёратхона, мечеть с тремя частями, мавзолей Ходжа Ахмада, мавзолей любимой жены Амира Темура Туман ого, медресе Тамгача Бугрохона, мавзолей полководца Сахибкирана Эмира Бурундука.

Мазолей Кусама ибн Аббаса является короной этой группы. Надгробный камень могилы святого единственный в своем роде. Его поставил Мирзо Улугбек.

В 2004 году постановлением Кабинета министров безимянные гробницы и мавзолеи были снесены, произведена широкомасштабная реконструкция, благоустройство. Вместо полуразрушенных зданий возникли новые мавзолеи, собравшие в себя самые лучшие  образцы архитектурного зодчества. При входе в ансамбль построены современные помещении для омовении, торговые лавки, торгующие сувенирами, памятными предметами.

Про Кусама ибн Аббаса.

Кусам ибн Аббас являлся сыном Аббаса ибн Абдулмуталлиба – деда Пророка Мухаммад (сав). Мать приходилась сестрой супруге Пророка (сав) Муймуне. Когда Пророк (сав) перешел в мир иной, 8 летный Кусам ибн Аббас вместе с отцом участвовал в омовении.

Черты лица, деяния Кусама ибн Аббаса очень напоминали Пророка Мухаммада (сав), о чем свидетельствует хадис высеченный при входе в гробницу Кусама ибн Аббаса: «Человек, который очень похож на меня своим внешным видом и внутренным миром – Кусам ибн Аббас».

Кусам ибн Аббас во время правления Халифа Али (655-661) был волием (правителем) Мекки. В период Муавия (661-680) вместе с правителем Хоросана Саид ибн Усманом участвовал в завоевательных походах Средней Азии. В 677 году напавшие на Самарканд согдийцы убыли Кусама ибн Аббаса, пришедшего в наши края для распространения Ислама, его усиления, внедрения правил шариата.

Его похоронили в кладбище Бану Ножия. Во время правления Султана Санжара (1118-1157) рядом с могилой Кусама ибн Аббаса  было построено медресе «Кусамия». В период завоевательных походов сооружение было разрушено армией Чингисхана.

По приказу Амира Темура могила Кусама ибн Аббаса была благоустроена, возведен мавзолей, облагорожены гробницы, кладбище, где затем великий эмир приказывал хоронить своих родных и близких.

Стоит отметить, что Шахи Зинда является самим большим городским кладбищем, где до недавних пор хоронили умерших людей Самарканда. Однако, сейчас хоронить прекращено.

Сегодня Шахи Зинда ежедневно посещают тысячи людей с Исламского мира, чтобы почтить память Кусама ибн Аббаса.

Каримберди Турамурод.

Переводила Дилдора Турдиева.

 Tourism of Pilgrimage

Shakhi Zinda

We continue to acquaint our students with the sacred places of ancient Samarkand. This time we are going to tell you about the «Shakhi Zinda» complex, one of Samarkand’s most sacred places.

 One of the most sacred places in Samarkand is the Shahi Zinda complex, where the cemetery of Qusam bin ‘Abbas, the cousin ​​of our beloved Prophet Muhammad (peace be upon him). The reason why the name of the complex was called Shakhi Zinda was that Qusam bin ‘Abbas, who had come to propagate the religion of Islam, died in the hands of the disbelievers. To keep it secret from people, his companions said he had disappeared into a cellar here. Thinking the king was alive, companions continued his duties. So the name “Shakhi Zinda” was given to the place, which means “alive king” in Persian.

The Shahi Zinda complex is located in the eastern part of Samarkand, near the ancient Siab market and the famous Hazrati Khidr mosque, A 10-minute walk from Registan. Most buses go over there, and from the railway station you can go there on the train too. 

About Qusam ibn al-’Abbas

Qusam ibn al-’Abbaas’s father, Abbas ibn’ Abd al-Muttalib, was the uncle of our Prophet (s.a.w). His mother was sister of Maymuna (r.a), one of the wives of our Prophet (s.a.w). When our Prophet (s.a.w) died, an eight-year-old Qusam ibn ‘Abbas, helped his father to wash the body of our Prophet (s.a.w). Both the appearance and the habits of Qusam ibn al-’Abbas’ were completely similar to our Prophet’s (s.a.w). The following hadith of our Prophet (s.a.w) is written on the door of the tomb today: «This is Qusam ibn al-’Abbas (r.a) who is the most beloved to me.»

Qusam ibn ‘Abbas (ra) was the governor of Mecca during the Caliphate of Ali r.a (655-661). During the Mu’awiyah (661-680), with the Khurasan governor, Said ibn Osman, was involved in the conquest of Central Asia. In 677, Qusam bin ‘Abbas (r.a) was martyred in Namazgakh during the attack of Sughdis to Samarkand, while he was with a small troop of force in the city to strengthen the Deen of Islam and carry out the Shari’ah rules here. He was buried at the cemetery called Banu Najia at that time. During the reign of Sultan Sanjar (1118-1157), Qusamiya Madrassah was built near the grave of Qusam ibn ‘Abbas. But both were destroyed during the invasion of Genghis Khan.

Emir Temur built the tomb of Qusam ibn ‘Abbas (ra), took care of the graveyard where he was buried, and buried his own relatives in this cemetery as well.

The stairs of Shakhi Zinda which is believed «Those who are sinful count less than forty stairs and who are sinless count more than forty stairs», actually consist of forty staircases and reconstructed in the 18th century and 70′s of the 20th century.

There are three groups of buildings in Shakhi Zinda. First group includes a tomb of Abdulaziz, built by Ulugbek King on the behalf of his son Abdulaziz (1434-1435), the Madrassah of Davlat Kushbegim (1812-130), the mosque and cemeteries on the left of the staircase.

Middle group of buildings consist of The Amirzadeh mausoleum, in which an unknown prince was buried, A tomb where Amir Hussein, one of the friends of Amir Temur and his mother Tughlu Tekin buried, the mausoleum of Emir Temur’s sister Shirinbeka Agha, in front of which Emir Temur’s elder sister Turon Agha’s and her daughter Shodimulk Agha’s mausoleum, and the mausoleum of Ali Nasafi, which is named after its architect.

The upper group includes a large mosque with three halls, a mausoleum of Hoja Ahmed, who was a famous story teller, and cemetery of Tuman Agha, one of the most beloved women of Amir Temur, the Tamghach Bughrakhan Madrassah, Amir Burunduq mausoleum who was the leader of Emir Temur’s army. Of course, main building of this group is the tomb of Qusam bin ‘Abbas (r.a). The gravestone itself is unique and incomparable both in shape and beauty.

All three groups also include a number of tombstones, unknown to whom it was buried, in particular a eight-tier mausoleum with very beautiful patterns. By the 2004 Cabinet Decree, many of these unknown and lush mausoleums were flattened, and widespread repairs and improvements were made. Today, all the conditions for guests visiting the Shah Jinnah complex are created. Instead of ruined buildings, there are new tombs, decorated with examples of our national architecture. At the entrance to the complex there are newly built modern washroom, gifts, and souvenirs shops.

Moreover today Shakhi Zinda is the largest cemetery in Samarkand. Samarkand residents were buried in this graveyard until recently. It is now prohibited to bury in this cemetery.

Thousands of guests come to «Shakhi Zinda» everyday throughout the Islamic world to visit the tomb of Qusam ibn ‘Abbas (r.a).

Karimberdi Turamurod.

Translated by Hulkar Turamurod.

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз