Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

 Имом Бухорий зиёратгоҳи 

Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг мўътабар зиёратгоҳлари билан таништиришда давом этамиз. Энди Самарқанддагина эмас, бутун дунёдаги энг азиз зиёратгоҳлардан бири Имом Бухорий мажмуаси ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ўзбекистон Аллоҳ назари тушган юртки, дунё имомлари деб тан олинган олти буюк муҳаддисдан иккитаси, тавҳид илмининг қутблари саналган икки алломадан биттаси, дунёда Аъзам унвонига эришган уч авлиёнинг биттаси, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакиваччаси, саҳобалар, тариқат пирлари, яна қанча олим-у уламолар, пирлар, шайхлар, муҳаддису, муфассирлар, қорилар юртимиз тупроғида ётибди.

Мустақиллик йилларида обод қилинган табаррук зиёратгоҳларнинг энг гўзали, мукаммали, албатта, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидир. Бугун ўқувчиларимиз Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги бу зиёратгоҳ собиқ шўро замонида харобага айланиб ётганлигини, ҳатто қаердалиги ҳам номаълум бўлганини, мақбара ёнидаги масжид эса ўғит сақланадиган омборга айлантирилганини яхши билишади.

Мустақилликнинг илк йилларидаёқ Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан бу ерда жуда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва Ислом оламида Қуръондан кейин энг муҳим манба ҳисобланган ҳадисларни йиғиб, дунёдаги энг эшончли тўплам – «Жомиъ ас саҳиҳ»ни китоб қилган, одоб-ахлоқ, фиқҳ, сийрат, ақида каби фанларга оид кўплаб китоблар ёзган, «Имомлар султони» деб улуғланган, олти буюк имомнинг энг улуғи бўлган Имом Бухорий шарафига 1989 йилда муносиб мажмуа бунёд этилди. Мажмуа қурилишида барча вилоятлардан келган энг моҳир усталар ишлади.

Имом Бухорий мақбараси эса ноёб қурилиш ашёларидан бино қилинди. Аллома сағанаси эса оқиш кўк шаффоф оникс тошдан ишланди.

1998 йилда Имом Бухорийнинг 1225 йиллиги Халқаро миқёсда кенг нишонланди.

Мажмуа таркибига кирувчи катта масжид қайтадан тикланди. Бой асори атиқаларга эга бўлган, муқаддас Каъбапўш парчаси илинган музей ҳам барпо қилинди. Мажмуа атрофида жуда катта боғ бунёд этилди. Мажмуа таркибида Халқаро ҳадис маркази – «Дорул ҳадис» бунёд этилди. Сўнгги икки йил ичида эса мажмуа таркибида Халқаро Имом Бухорий илмий тадқиқот институти ва Имом Бухорий Олий ҳадис мактаби барпо қилинди.

Имом Бухорий мажмуаси бу ерга ҳар куни дунёнинг турли мамлакатларидан келувчи беҳисоб зиёратчилар билан доимо гавжум.

 

Энди Имом Бухорий ҳақида.

Имом Бухорийдек табаррук зот ҳақида биргина мақолада батафсил ҳикоя қилиб бўлмайди, зеро, у зот ҳақида бир қанча китоблар битилган. Биз эса, зиёратга келувчилар билиши лозим бўлган мухтасар маълумотлар билан чекланамиз.

IX аср ҳадис илмининг ривожида олтин давр ҳисобланади. Ислом дунёсидаги энг нуфузли манбалар деб тан олинган олтита ишончли ҳадислар тупламининг («Ас-саҳиҳ ас-ситта» − «Олти ишончли тўплам») муаллифлари шу асрда яшадилар. Олти муҳаддиснинг деярли ҳаммаси Марказий осиёлик, аксарияти юртдошларимиздир.

Муҳаддислар ичидан «Ҳадис илмида амир ал-муминийн» деган шарафли номга сазовор булгани Имом ал-Бухорийдир. Тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Исмоил ал Бухорийнинг отаси Исмоил ибн Иброҳим парҳезгор уламолардан эди. Имом Бухорий ёзади: «Отам Ҳаммод ибн Зайдни кўрган ва Ибн Муборак билан икки қўллаб кўришган эди». У Молик ибн Анасдан дарс олган, Солиҳ ибн Муборак, Муовия ва бошқалардан ҳадис ривоят қилган.

Имом Бухорий илмли, солиҳ оилада 194 ҳижрий йил, Шаввол ойининг 17-сида Бухоро шаҳрида туғилди. Кичиклик пайтида отаси вафот этиб, етим қолди ва акалари Аҳмад билан оналари тарбиясида ўсди. Унинг болалик йиллари илм талабида ўтди. Ўзи ёзганидек, «Ўн олти ёшимда Ибн Муборак ва Вакийънинг китобларини ёд олдим. Кейин эса акам Аҳмад ва онам билан бирга Маккага бордим. Ҳаждан кейин акам Аҳмад онамни олиб қайтди. Мен ҳадис ўрганиш учун қолдим».

Имом Бухорий у ерда ўзи излаб юрган нарсани топди ва «Ал Жомеъ ас-Саҳиҳ» ва унинг таржималарига асос солди. «Ўн саккизга кирганимда «Қазоёс Саҳобати ват Тобеъийн» китобини тасниф қилдим. Кейин «Ат-Тарих ал-Кабир»ни. Бу Мадийнаи Мунавварада, Набий алайҳиссаломнинг қабрлари ёнида бўлди. Ойдин тунларда ёзар эдим».

Имом Бухорий ҳаёти давомида кўп маротаба сафарларда бўлди. «Сурия, Миср ва Арабистон ярим оролларини икки даъфа зиёрат қилдим, бир неча марта Басрада бўлдим, олти йил Ҳижоз (Саудия)да яшадим, Куфа ва Боғдод шаҳарларида неча марта бўлганимни эслолмайман».

Имом Бухорий бутун ҳаётини ҳадис илмини мукаммал даражада ўрганиш ва жамлашга бахш этди. У асарларини, бу асарлар учун жамланган барча заҳираларни ўз қўли билан битар, бу сингари ишларни ҳеч кимга ишонмасди. Аксарият асарларини тунда қоғозга туширарди. Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ шундай эслайди: «Абу Абдуллоҳ билан сафарга чиқадиган бўлсак, фақат қаттиқ совуқдагина бир уйда ётар эдик. Мен унинг бир кечада ўн беш, йигирма марта туриб, чақмоқни олиб чироқ ёққанини, сўнгра ҳадисларни чиқариб белгилаб, яна бошини ёстиққа қўйганини кўрар эдим».

Имом Бухорий озғин ва ўрта бўй киши эди. У киши дунёдан зоҳид бўлиб ўтди. Жуда ҳам оз таом ерди. Баъзи вақтда кунига икки ёки учта бодом еган куни ҳам бўларди.

Имом Бухорий айтади: «Ғийбат ҳаромлигини билганимдан буён бирор кишини ғийбат қилганим йўқ».

«Тарихи Боғдод»дан ўқиймиз: «Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда Имом Бухорийнинг ҳузурига шогирдлар жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди.  Саҳар пайтида эса, Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди».

Яна ўша китобдан: «Бир куни у киши намозни ўқиб бўлиб, «Қарангчи, кўйлагим остида бир нарса борга ўхшайди, нима экан?» деди. Қарасак, бир ари ўн етти марта чақиб, баданини шишириб юборган экан. Намозни бузмапти».

Имом Бухорий Басрада беш йил яшаган. Ўша йили китоб ёзиш билан машғул бўлишига қарамай, ҳар йили ҳаж мавсими келганда Маккага бориб ҳаж қилар ва қайтиб келиб, яна илмий ишини давом этказар эди. У илмий ишни ҳам ибодат деб билар эди. У ўзининг шоҳ асари «Жомеъус Саҳиҳ» китоби ҳақида «Уни ўзим билан Аллоҳнинг орасида ҳужжат қилдим» деган.

Имом Бухорийга Аллоҳ буюк бир хотира қувватини берган эди. «Тобақотуш Шофеъийя»дан ўқиймиз: «Саҳоба ва тобеъиндан ҳадис келтирадиган бўлсам, албатта, кўпининг туғилган жойи, вафоти ва масканини ҳам биламан. Қуръон ёки суннатдаги аслини ҳам ёдлаган бўламан».

Ёшлик чоғида Имом Бухорий ўз тенгдоши ила Басра машойихи дарсига қатнашар ва уни ёзиб олмас эди. Бир қанча кун шу тарзда ўтди. Шериги унга: «Сен биз билан бирга дарсга қатнашасан ва ёзиб олмайсан, бу қилмишингнинг маъноси нима?» дерди. Ўн олти кундан сўнг Бухорий: «Жуда гапни кўпайтириб юбордингиз ва маҳкам туриб олдингиз. Ёзганингизни менга ўқиб берингчи!» деди. Ёзганини чиқарган эди, ўн беш мингдан зиёд ҳадис чиқди. Бухорий уларнинг ҳаммасини ёддан айтиб берди. Шериги эса Бухорий ёддан айтган нарсадан ўзи ёзганидаги хатоларини тўғрилаб олди. Ва Бухорийнинг олдига биров туша олмаслигини билди.

 

Самарқанд ва Бағдоддаги имтиҳонлар

Муҳаммад ибн Абу Ҳотим ёзади: «Самарқандда ҳадис эшитадиган тўрт юз киши етти кун жам бўлиб, Бухорийни адаштиришга ҳаракат қилди. Шом иснодини Ироқ иснодига киритди. Ироқ иснодини Шом иснодига киритди. Ҳарам иснодини Яман иснодига, Яман иснодини Ҳарам иснодига киритди. Аммо у кишини иснодда ҳам, матнда ҳам бирор оғиз сўзга адаштира олишмади».

«Вафийётул Аъён»да ёзилган: «Боғдоднинг ҳадис соҳиблари унинг келганини эшитганларида жамланишди. Юзта ҳадисни олиб, матни ва санадини алмаштиришди. Бир исноднинг матнини бошқа иснодга, бир матннинг иснодини бошқа матнга қўйишди. Сўнг ўн кишига ўнтадан бўлиб беришди ва Имом Бухорий ҳозир бўлганда унга айтиб беришни амр қилишди. Мажлисга вақт таъйин қилинди. Мазкур мажлисга Хуросон ва бошқа тарафдан келган муҳаддислар ҳам ҳозир бўлдилар. Мажлис бошланиши билан ҳалиги ўн кишидан бири мазкур ҳадисдан бири ҳақида сўради. Бухорий, буни билмайман, деди. Кейин бошқа ҳадис ҳақида сўралди. Бухорий, буни билмайман, деди. У бирин кетин ўнта ҳадис ҳақида сўради. Бухорий, буни билмайман, дейишда давом этди. Мажлисда ҳозир бўлганлардан гапнинг фаҳмига етгани, бу одам билиб турибди, дейишарди. Бошқалари эса, Имом Бухорийга ожизлик, нуқсон ва ҳафтафаҳмлик нисбатини беришар эди. Сўнгра ҳалига ўн кишидан яна бири туриб, алмаштирб қўйилган ҳадисдан бири ҳақида сўради. Бухорий, буни билмайман, деди. Бошқаси ҳақида сўради. Бухорий, буни билмайман, деди. Бошқаси ҳақида сўради. Бухорий, буни билмайман, деди. У бирин кетин ўнта ҳадис ҳақида сўради. Бухорий, буни билмайман, дейишда давом этди. Хуллас, ўн кишининг ҳаммаси ўзининг алмаштирилган ҳадиси ҳақида сўради. Бухорий, буни билмайман, дейишдан зиёд қилмади.

Бухорий уларнинг саволи тамом бўлгач, биринчи одамга қараб «Сенинг биринчи ҳадисинг бундай, иккинчи ҳадиснинг бундай, учинчиси, тўртинчиси», деб ўнтанинг барчасини айтиб берди. Ҳар бир матнни ўз иснодига, иснодни ўз матнига тўғри ҳолда қўйиб чиқди. Бошқалар ила ҳам шундай қилди. Одамлар унинг ҳифзига тан бериб, фазлини эътироф қилдилар. Олимдан узр сўрадилар».

Имом Бухорийнинг ўзи «Мен юз мингта саҳиҳ ва икки юз мингта саҳиҳ эмас ҳадисни ёддан биламан», деган.

Имом Бухорий: «Мен иснодини билмайдиган ҳадис йўқ. Тарихдаги ҳар бир исмнинг менда қиссаси бор», дерди. Бир куни Бухорий Нишопурда Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг мажлисида ҳозир бўлди. Исҳоқ бир ҳадисни зикр қилди. Унда Ато Кайхароний зикр қилинган эди. Исҳоқ: «Эй Абу Абдуллоҳ! Кайхарон нима?» деди. «Ямандаги бир қишлоқ. Муовия ибн Абу Суфён саҳобалардан шу кишини Яманга юборган ва ундан Ато иккита ҳадис эшитган эди», деди Бухорий. «Эй Абу Абдуллоҳ! Худди уларнинг орасида бўлгандексан-а!» деди Исҳоқ».

Имом Бухорийнинг шогирди ниҳоятда кўп бўлган. Мўътабар манбанинг гувоҳлик беришича, улуғ олим ҳаётининг бош китоби бўлмиш «Ал Жомий ас-Саҳиҳ»дан унинг бевосита раҳбарлигида 90 минг киши таълим олди. Унинг сафида машҳур муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож, Имом Термизий, Имом ан-Насаий, Ибн Хузайма, Ибн Абу Довуд, Муҳаммад ибн Юсуф ал Фирабрий, Иброҳим ибн Маъқал Насафий, Ҳаммод ибн Шакар Насовий, Мансур ибн Муҳаммад Базданий ва яна кўплаб улуғ олимлар бор.

Имом Бухорийнинг шуҳрати бутун дунёга тарқалди. Имом Бухорий асрлар оша инсонлар қалбидан жой олди. У кишининг мақтовида айтилган ва ёзилган гапларни тўлиқ келтиришнинг иложи йўқ.

Аҳмад ибн Сайёр Марвазий: «Абу Абдуллоҳ илм талаб қилди. Одамлар ила мажлис қурди. Ҳадис излаб сафар қилди ва унда моҳир бўлди. У гўзал маърифатли, яхши ҳофизали эди ва фақиҳлик ҳам қилди».

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: «Хуросон Муҳаммад ибн Исмоилга ўхшаш кишини етиштирмаган».

Мусо ибн Ҳорун: «Аҳли ислом барчаси жамланиб ибн Исмоилга ўхшаш яна бир кишини таъйин қилмоқчи бўлса, эплай олмас».

Амр ибн Али: «Муҳаммад ибн Исмоил билмайдиган ҳадис ҳадис эмас».

Имом Термизий: «Ибн Мунийр «Абу Абдуллоҳ! Аллоҳ сени умматнинг зийнати қилсин!» деди. Унинг дуоси қабул бўлди».

Имом Муслим: «Фақат ҳасадгўйгина уни ёқтирмайди. Гувоҳлик бераманки, дунёда унга ўхшаш олим йўқ».

Имом Нававий айтади: «Унинг фазилатининг санашнинг имкони йўқ. Чунки у санаш чегарасидан чиққандир».

Абу Амр Аҳмад ибн Наср Хаффоф у киши ҳақида бундай деган: «Ким Имом Бухорий ҳақида бирор номаъқул сўз айтса, мендан унга минг маънат бўлсин!»

Имом Муслим «Эй устозларнинг устози, муҳаддисларнинг саййиди ва ҳадис иллатининг табиби! Ижозат беринг! Икки оёғингиздан ўпай!» деган экан. Шундай экан, бутун дунё олимлари эҳтиром қилган улуғ муҳаддис Имом Бухорийнинг қабрини албатта зиёрат қилинг ва қайтишингизда ҳеч бўлмаганда учтагина ҳадис олиб кетинг!

Каримберди Тўрамурод.


 

Туризм паломничество

Имам Бухари

 

Самый величественный, современный святыня, получившая в годы Независимости, вторую жизнь – мемориальный комплекс Имам Бухари.

Это священное место, расположенное в 20 километрах от Самарканда, в Пайарикском районе, в советские годы был заброшенным. А в здании мечете, что находился рядом с полуразрушенным мавзолеем, использовался для хранения удобрений.

По инициативе первого президента Узбекистана Ислама Каримова на этом месте начались грандиозные созидательные работы, широкомасштабное строительство. Ведь именно Имам Бухари сумел собрать хадисы, который считается главным источником после Корана, и создать самый надёжный, совершенный сборник – свод «Жомиъ ас сахих». Выдающейся богослов теолог написал множество книг, ставшие в Исламском мире учебниками, путеводителями для многих гениев.

В честь одного из шести имамов в мире, «Султана имамов» Имама Бухари был воздвигнуть целый комплекс, в строительстве которого участвовали самые лучшие специалисты со всего Узбекистана. Использовались редкие материалы. Например, мавзолей Имама сделан из голубого прозрачного камня оникс.

В 1998 году широко отмечалось 1225-летие Имама Бухари на Международном уровне. Полностью реконструирован мечеть, создан музей с редкими, уникальными экспонатами, один из них – кусок из покрывала Каабы. Вокруг главных зданий разбит огромный сад.

В состав комплекса входит и Международный центр хадиса – «Дорул хадис» («Дом хадисов»). Последние два года здесь открылись Международный научно-исследовательский институт Имама Бухари, а также, Высшая школа хадиса Имама Бухари.

Ежедневно комплекс посещают тысячи паломников.

 

Про Имама Бухари

Написать в одной статье про жизнь и деятельность Имама Бухари, просто невозможно. Ведь о нем написаны несколько томов книг. В нашей статье мы приведём лишь некоторые штрихи вокруг его личности.

IX век считается золотой эпохой в развитии науки хадис. Автором шести сборников хадиса «Ас-сахих ас-ситта» — «Шесть надёжных сборников» жилы и творили именно тогда. Все шестеро мухаддисов являлись выходцами Центральной Азии, большинство их них наши соотечественники. Только Имаму Бухари удалось получить высшее звание «Амирал муминин в науке хадисов».

Польное его имя – Абу Абдуллох Мухаммад Исмаил ал Бухари. Отец – Исмаил ибн Ибрахим также был учёным. Имам Бухари сказал: «Отец мой встречался с Хамадан ибн Зайдом, держал за руки Ибн Муборака».

Имам Бухари (810-870) родился 194 хиджри, 17 числа месяца Шаввал в Бухаре. Его родители были образованными, верующими людьми. Еще в детстве он потерял отца и воспитывался матерью и братом Ахмадом. С малых лет он жаждал знаний, учения. Имам Бухари писал: «В 16 лет выучил наизусть книги Ибн Мубарака, Вакиъ. Затем вместе с матерью и братом отправился в Мекку. После Хаджа мать с братом вернулись на Родину, а я остался, чтобы изучить хадис».

Молодой ученый нашёл то, что искал: основал «Ал-Жомиъ ас сахих» и его переводы. «В 18 летнем возрасте написал разъяснение к книге  «Қазоёс Саҳобати ват Тобеъийн». Затем  перешёл к «Ат тарих ал-Кабир» («Большая история»). Это было в Медине, у могилы Пророка (сав). Писал под светом луны».

Имам Бухари очень много путешествовал. «В Сирии, Египте, на Аравийском полуострове побывал дважды, несколько раз побывал в Басре и Хижазе (Саудия) в течении шести лет. А вот сколько раз посещал Куфу и Багдад – не помню».

Имам Бухари всю свою жизнь посветил изучения науки хадис, его совершенствованию, собиранию. Все научные ислследования, произведения, дополнительные материалы ученый писал своими руками, не доверял эти свешенные писания ни кому. Ночью переписал на бумагу. Знаменитый ученый Мухаммад ибн Хатим Варрок писал: «Во время путешествий лишь в случаи сильного холода мы ночевали в одной комнате. За одну ночь он просыпался 15-20 раз, зажигал свечи, затем принимался за хадисы».

Имам Бухари был среднего роста, худощавым. Очень мало ел. В день мог довольствоваться 2-3 миндальными  орешками. В книге «Тарихи Багдад» («История Багдада») говорится: «После прочтения намаза Имам Бухари обратился к ученику: «Посмотрите под платьем, там что-то есть». А там оса, ужалив 17 раз, оставила красные отёки по всему телу. Но это не помешало ему дочитать намаз до конца».

Имам Бухари прожил в Басре 5 лет. Не смотря на то, что работал над своими книгами, когда наступал сезон хаджа, совершал паломничество в Мекку. И по возвращению вновь садился за научные работы. Имам Бухари говорил, что научная деятельность сродни совершению молитвы. Своего главного творения «Жомиъ ас сахих» он считал документом между собой и Аллахом.

Всевышний одарил Имама Бухари феноменальной памятью. Во время обучения в Басре, молодой Абу Абдуллах некогда не записывал уроки. Однажды, один из учеников спросил его: «Ты вместе с нами посещаешь занятия, но ничего не делаешь, не записываешь задания. Объясни свое поведения». Он повторял это каждый день. После 16 дней Бухари попросил его перечитать написанное. Там было больше 15.000 хадисов, которые Имам Бухари рассказал наизусть. А тот нерадивый ученик по словам Бухари исправил свои ошибки.

У Имама Бухари было огромное количество учеников. Главное творение учёного – «Жомиъ ас сахих» стал важным источником для обучения 90.000 людей. Среди них известные мухаддисы Муслим ибн Хажжож, Имам Термизи, Имам Насаи, Ибн ХУзайма, Ибн Абу Довуд, Мухаммад ибн Юсуф ал Фирабри, Иброхим ибн Маъкал Насафи, Хаммод бин Шакар Насаи, Мансур ибн Мухаммад Баздани и еще много величайших учеников – богословов.

Имам Бухари прославился на весь мусульманский мир, его слава и известность не знала границ. Его имя жило в сердцах тысячи людей. Все эпитета в адрес Имама Бухари невозможно  счесть.

Имам Муслим говорил: «Эй, учитель всех учителей! Саййид всех мухаддисов, лекарь заболевания по имени хадис! Позвольте поцеловать ваши ноги!»

Дорогой гость, вы тоже посетите это священное, почтите память святого учёного, богослова Имама Бухари. И по возвращении обязательно приобретите книгу хадисов!

Каримберди Турамурод.

Переводила Дилдора Турдиева.      

Tourism of Pilgrimage

The Mausoleum of Imam Bukhari

We will continue to introduce you to the ancient sacred places of Samarkand. This time we speak about Imam Bukhari Complex which is one of the most sacred places in the world, not only in Samarkand.

One of the two great scholars of Tawheed, one of the six muhadith who reached the rank of greatness in the world, the cousin of the Prophet, the Companions, the scribes, the more scholars, the pillars, sheikhs, and many more are resting in peace in our land.

The most beautiful sacred place, which was built after independence, is a magnificent monument of Imam Bukhari. Today, tourists who visit The Mausoleum of Imam Bukhari located in Payaryk district of Samarkand region are well aware that it was ruined during the Soviet Era, even, where it was unknown, and the mosque next to the tomb was used as a fertilizer warehouse.

In the first years of independence, by the initiative of the President of Uzbekistan, the great creative work was carried out and collected the hadiths, which were the most important sources in the Islamic world after the Qur’an, collected and named «Jami’ as Sahih». In 1989, a worthy complex was built in honor of Imam Bukhari, the greatest of six great Imams, who wrote many books on science and so he was called the «Sultan of Imams». The complex was built by the best masters from all regions.

Imam Bukhari’s mausoleum was built of unique building materials. The tomb of the scholar is made of white transparent onyx stone.

The 1225th anniversary of Imam Bukhari in 1998 was widely celebrated internationally.

The mosque, which is part of the complex, has been restored. A rich museum with the sacred cover of Ka’ba was built. A large garden was also built around the complex. The International Hadith Center – «Darul Hadith» organized within the complex. Over the past two years, the International Imam Bukhari Scientific Research Institute and the Bukhari Higher Hadith School have been established within the complex.

Imam Bukhari Complex is always crowded with countless visitors from all over the world.

 

Now about Imam Bukhari

It is impossible to give full information about such a great scholar Imam Bukhari in one article, as lots of books were written about him. We, however, limit ourselves to concluding information that visitors need to know.

The 9th century is a golden age in the development of hadith science. The six collections of reliable hadiths (‘As-sahih al-sitta’, ‘Six Trusted Collections’), recognized as the most authoritative sources in the Islamic world, collected in this century. Almost all six muhaddis were Central Asians, and most of them were from here.

It is Imam al-Bukhari who has been honored with the title of ‘amir al-mumin’ in the knowledge of hadith. His full name was Abu Abdullah Muhammad Ismail al-Bukhari. His father Ismail ibn Ibrahim was a scholar. Imam Bukhari writes: «My father saw Hammad ibn Zayd and he had greeted Ibn Mubarak once». He narrated hadiths of Malik ibn Anas, Saleh ibn Mubarak, Mu’awiya and others.

Imam Bukhari was born in Bukhara, in a religious and educated family, in 194 Hijri, 17th of Shawwal. When he was a child, his father died, and grew up with his mother and his brother, Ahmed. His spent his childhood n seek of knowledge. He wrote: «When I was sixteen, I recited the books of Ibn Mubarak and Wakî. Then I went to Mecca with my brother Akhmad and my mother. After the Pilgrimage, my brother Akhmad returned with our mother. But I remained there to learn Hadith».

Imam Bukhari found there what he had been looking for, and started the book «Al-Jamee al-Sakhikh» and its translations. «When I was eighteen I classified the book Kazayus Sakhabati Wa at Tabeein and «At-Tarekh al-Kabir» («The Great History») in Madinah al Munawwarah, near the Prophet’s grave. In summer I wrote at nights».

Imam Bukhari was on many journeys during his lifetime. «I have visited Syria, Egypt and the peninsula of Arabia twice, I have been to Basra several times and lived in Hijaz for six years, and I do not even remember how many times I was in Kufa and Baghdad» – he wrote.

Imam Bukhari gave his entire life to a great deal of study and comprehension of the science of hadith. He used to complete his works with resources collected by him only as he did not trust it to anyone else to do. Most of his works were written on the paper at nights. Muhammad ibn Abu Hatim al-Baraaq says: «When we were traveling with Abu Abdullah, we used to sleep in one room at very cold winter nights. And I saw him to get up fifteen, twenty times a night, lighting the lamp, remarking some hadiths, then putting his head on pillow».

Imam Bukhari was thin and medium heighted person. He was seen to be one of the world’s greatest but simplest men. He used to eat very little. Sometimes he would eat only two or three almonds a day.

Imam Bukhari says: «I did not gossip anyone since I learnt it is forbidden».

It is written in the book «History of Baghdad», «When the first night of Ramadân comes, his students would gather with Imam Bukhari, who reads twenty aayahs for each rak’at, at dawn, he would recite about one or two-thirds of the Qur’an and he would totally complete it at the end of every third night».

Also we can read: «One day, when he finished praying, he said, ‘Look, what’s underneath my shirt?’ looking, we saw a bee bit him seventeen times and bruised his body. But He did not break praying».

Imam Bukhari lived in Basra for five years. Although he was busy writing books, every year on Pilgrimage season, he went to Mecca to perform hajj and returned to his research again. He also considered scientific work as a prayer. He wrote about his book «Jame’ as Sakhikh» as «It it a document between me and Allah».

Almighty Allah gave a great memory and energy to Imam Bukhari. We read in the book «Tabakatoush Shafi’iyya»: «If I bring a hadith from Sahaba and Tabeein, I know most of their place of birth, death, and residence. I also memorize the essence of the Qur’an or Sunnah».

When he was young, Imam Bukhari joined with his friend to Lessons in Basra and but never recorded notes. After several days his companion asked: «You join us in the lesson but never note it down, what does that mean?» Sixteen days later, Bukhari said, «Recite to me what you have written». He wrote more than fifteen thousand hadiths. Bukhari retold them all. And his companion, corrected the mistakes he had written himself. And he knew that no one could be compared to Bukhârî.

 

Exams in Samarkand and Baghdad

Muhammad ibn Abu Khatim writes: «Four hundred men who come to listen to the hadith in Samarkand gathered for seven days and tried to confuse Bukhari. They mixed hadiths od Damascus into the ones collected in Iraq. Iraq’s with Damascus; Harem’s with Yemen’s, and the words of Yemen with the ones of Harem’s. But they could not confuse Bukhari nor orally nor by written hadiths».

It is written in the book «Wafiiât al-A’yân»: «When the scholars of Hadith heard the news of him coming to Baghdad, they all gathered. They took the hundred hadîths and changed the text and dates od them, replaced them one by another. Then they gave them into ten people dividing equally. Time was set for the meeting. Scholars of Hadith from  Khurasan and other places also attended the meeting. At the start of the meeting, one of the ten people asked about one of the hadiths. Bukhari said that he didn’t know it. Then he asked about another hadith. Bukhari said again, «I do not know». He asked one by one all ten hadiths. Bukhari continued to say, I do not know it. They said that he knew what was going on in the meeting, and that he was aware of it. Others judged Imam Bukhari’s knowledge as weak. Then another one of ten people asked about one of the hadiths altered. Bukhari said, I do not know. He asked about another. Bukhari said, I do not know. He asked about another. Bukhari said, I do not know. He asked one after the other ten hadiths. Bukhari continued to say, I do not know it. In fact, all ten were asked about their changed verse.

When they finished, Bukhari told to the first scholar: «The first hadith you told was in fact narrated in this way, the second was that way, the third one, the fourth, the second…» He put every text in its own accord, correctly. He did the same with others. People confessed his conscience and confessed his grace. They apologized to him»

Imam Bukhari said, «I know a hundred thousand saheeh hadeeth and two hundred thousand non saheeh hadith». He also said: «There is no hadith that I do not know. Every name in history has its own story which I am aware of». One day Bukhari was present at the meeting of Ishaq bin Rahawaykh in Nishapur. Ishaq told a hadith. Ato Kaykharani was mentioned in it. Ishaq said, «O Abu ‘Abdullah! What is Kaykharani? « Bukhari said: «A village in Yemen. Mu’awiya ibn Abi Sufyan sent this man to Yemen, and he had heard from him two hadiths».

«O Abu Abdullah! You are like you have been among them! «Ishaq said.

Imam Bukhari’s students were a lot. According to the well-known source, 90 thousand people have been trained under «Al-Jâmi al-Sahih», the main book of this great scholar. There are many eminent scholars among them: Muslim ibn Hajjaj, Imam Tirmidhi, Imam An-Nasa’i, Ibn Khuzayma, Ibn Abu Dawood, Muhammad ibn Yusuf al-Firabri, Ibrahim ibn Ma’qal Nasafi, Hammad ibn Shakar Nasawi, Mansur bin Muhammad Bazdani and many others.

Imam Bukhari’s reputation spread throughout the world. Imam Bukhari has been in the hearts of people for centuries. It is impossible to bring all the things that are said and written about him.

Ahmad ibn Sayyor al-Marwazi said, «Abu Abdullah sought for knowledge. He set up meetings with peoples. He traveled in search of the knowledge of Hadith and became skilled in it. He was a well-educated, strong minded, but a simple person».

Imam Ahmad ibn Hanbal said, «Khurasan has not had a man like Muhammad bin Ismail yet».

Musa bin Harun said, «It is impossible for the world of Islam to assume another man like Ibn Ismail».

Amr ibn Ali said, «The hadith that Muhammad ibn Ismail does not know is not hadith».

Imam Tirmidhi said, «Ibn Munir said,» Abu ‘Abdullah! May Allaah make you an ornament of the Ummah. « His prayer was accepted. «

Imam Muslim said, «Only the jealous one does not like him. I bear witness that there is no scholar like him in the world. «

Imam al-Nawawi said: «It is not possible to count its attributes as it exceeds the limit of numbers».

бутун дунё олимлари эҳтиром қилган улуғ муҳаддис Имом Бухорийнинг қабрини албатта зиёрат қилинг ва қайтишингизда ҳеч бўлмаганда учтагина ҳадис олиб кетинг!

Abu Amr Ahmad ibn Nasr Khaffaf narrates: «Whoever utters a misinterpretation about Imâm al-Bukhârî, thousands of vows to him»!

Imam Muslim «O, Master of the Masters, Master of the Muhaddith and Solution of the Hadith problems! Let me kiss your two legs»!

Therefore, visit the tomb of Imam Bukhârî, the great scholar of hadith eduction, who was respected by the world’s scholars, and take at least three hadîths with you when you return!

Karimberdi Turamurod.

Translated by Hulkar Turamurod.

 

 

 

 

 

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз