Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг табаррук зиёратгоҳлари билан таништиришда давом этамиз. Энди Самарқанддаги XXI асрда барпо қилинган ёдгорлик, Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуи билан, у ерда ётган азиз зотлар тарихи ҳақида ҳикоя қиламиз.

 

Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси Самарқанднинг шарқида, Регистон майдонидан бир чақирим қуёш чиқар томонда жойлашган. Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш арафасида, 2000 -йилда Самарқанд шаҳрининг марказида, тарихий Чокардиза қабристони ўрнида бунёд этилди. «Аскарлар қабристони» маъносини англатувчи Чокардиза қабристони юртимизга Ислом дини келмасдан бурун ҳам қабристон бўлганлиги ривоят қилинади. Мажмуа қурилаётганида қабрларни кавлаб, имом бобомизнинг қабрини топиб, мақбара қураётганларга ҳашарлашгани борганимизда дафн этилган одамлар етти қават эканига гувоҳ бўлган эдик.

Ўтган аср бошида қабристон йигирма гектардан ортиқ жойни эгаллагани маълум. Аммо совет даврида бу ерлар Бухоро яҳудийлари ва маҳаллийлашган лўлиларга уй-жой учун бўлиб берилган эди.

Ҳозир Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси ҳудуди тўрт гектарга яқин жойни эгаллайди. Қабристоннинг қолган ҳудуди ўрнида ҳали ҳам лўлилар ва маҳаллий аҳоли истиқомат қилади. Имом Мотуридий ҳазратнинг қабри гумон қилинган жойга ҳовли қурган яҳудий ҳам бу жойнинг ва имом Мотуридий бобомизнинг тарихларидан яхшигина хабардор бўлган, шекилли, ҳовлисини каттагина нархда пуллаб, Самарқандни тарк этган охирги яҳудийлардан бўлди.

Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси бир-бири билан хиёбонли йўлкалар орқали туташган Имом Мотуридий ҳазрат қабри ўрнида қад ростлаган улкан мақбарадан, боғдан ва хўжалик биноларидан ташкил топган. Рамзий мақбара ўзбек миллий меъморчилик санъти намуналари қўлланилиб, пишиқ ғиштдан жуда маҳобатли ва гўзал қилиб қурилди. Шифти баландлиги 15 метрли анъанавий мовий тусли гумбаз қилинган. Мақбара марказига Имом Мотуридий ҳазратнинг рамзий қабр тошлари қўйилган бўлиб, тошга улуғ олимнинг араб ёзувидаги сўзлари битилган.

Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси ғоят қисқа фурсатда қуриб битказилган ажойиб ёдгорлик бўлди ва унинг қурилишида турли вилоятлардан келган моҳир усталар кечаю кундуз фидокорона меҳнат қилдилар. Мажмуа очилишида бутун дунёдан ташриф буюрган Ислом уламолари иштирокида бобомизнинг ҳаётлари ва ижодларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

 

Энди имом Мотуридий ҳақларида.

 

Абу Мансур ал-Мотуридий бобомизнинг тўлиқ исмлари Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандийдир. Буюк имом, фиқҳ олими, Калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси деб сифатланадилар. «Имом ал-Худо» («Ҳидоят йўли имоми»), «Имом ал-мутакаллимон» («Мутакаллимлар имоми») номлари билан улуғланадилар.

870 — йилда Самарқанд биқинидаги Мотрид қишлоғида таваллуд топдилар ва умрларининг охиригача фақат шу ерда яшаб ўтдилар. Самарқандда мадрасaни хатм қилган  имом Мотуридийнинг ўзлари ҳам мадрасада фиқҳ ва Калом илмидан сабоқ бердилар. Илм билан шуғулланиб, қимматли қўлланмалар, рисолалар  ёздилар. У зотнинг «Китоб ал-тавҳид» («Яккахудолик ҳақидаги китоб»), «Таъвилот аҳл ас-сунна» (Суннийлик анъаналари шарҳи») айниқса машҳур бўлиб, «Китоб ал-тавҳид» ҳалигача билиш назарияси баён қилинган мусулмон илоҳиётининг биринчи рақамли асари ҳисобланади. Мадрасаларда бу китоб дарслик сифатида ўргатилади.

Ақида соҳасида имом Мотуридий бобомиз тенгсиз хизмат қилиб кетганлар. У зот мазҳабимиз асосчиси Абу Ҳанифа ҳазратларининг қарашларини тушунтириб бериб, динимизни суннийлик эътиқодига кириб қолган ғайри саҳиҳ ақидалардан тозалаганлар. Бу зоти бобаракот ва шогирдлари ёзган асарларга суяниб иш кўрувчи Калом илмидаги Мотуридийлик оқимини бугун Ислом оламининг кўпгина мамлакатлари, хусусан, Сурия, Ироқ, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, шимолий Африкада яшаётган вакиллари ўз йўллари деб биладилар ва унинг барчаси ақида бобида имом Мотуридий йўлини маҳкам тутганлар. Бу таълимот ўша мамлакатларнинг диний ўқув юртларида мустақил фан сифатида ўқитилади.

Шуни ҳам эътироф этиш лозимки, Мотуридийлик оқимининг кенг ёйилишига сабаб унинг мўтадиллик, ўртачалик, ақидада Қуръон, ҳадис, ақлу идрок, мантиқ ва ҳақиқатга энг яқин тургани сабаб бўлди.

«Инсон имтиҳонлар учун яратилган. Аммо унга бу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиш ва тўғри йўлни топиш учун кенг имкониятлар бериб қўйилган. Инсон ўз ҳатти-ҳаракатларида ихтиёрлидир», дейдилар имом Мотуридий бобомиз.

Имом Мотуридий ҳазратнинг илмий меросларини бутун дунё қизиқиб ўрганмоқда. Бир қанча асарлари Шарқшунослик институтида сақланади. Кўпгина асарлари жаҳоннинг бир неча тилларига таржима қилинган.

Имом Мотуридий бобомиз 944 — йилда вафот этганлар ва васиятларига кўра, Чокардиза қабристонига дафн этилганлар. Ривоятларга қараганда, турли давлатларда истиқомат қилган, ўзини имом Мотуридий ҳазратнинг шогирдиман, издошиман, Мотуридийлик оқимининг вакилиман деб санаган олимлардан, шариат ва тариқат пирлари саналган олимлардан тўрт мингга яқини «бу зотнинг оёқлари остида бўлишни орзу қилиб», ўзларини Чокардиза қабристонига кўмишларини васият қилган эканлар.

Ҳақиқатдан Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасига зиёратга келсангиз, ҳали мармар тошлар қабр устига қўйилиши расм бўлмаган замонларда яшаб ўтган, қабрлари устига қўйилган оддий қайроқ тошларга назар солсангиз, биз ҳали номларини яхши билмайдиган, аммо ўндан ортиқ китоблари санаб ўтилган зотлар шу ерга дафн қилинганига гувоҳ бўласиз.

Аллоҳ барчаларимизга имом Абу Мансур ал-Мотуридий ҳазратдек зотлар қолдирган билимларни эгаллаб, у зотлар даъват этиб кетган тўғри йўлдан боришни насиб қилсин!

Самарқандга келсангиз, Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини албатта зиёрат қилинг, бу мажмуа зиёрат қилиш лозим бўлган энг табаррук зиёратгоҳлардандир.

Каримберди Тўрамурод.

Суратларни муаллифнинг ўзи олган.

 

 

 

Туризм паломничества

 

Имам Матуриди

Следующая достопримечательность Самарканда – мемориальный комплекс Имама Матуриди.

Комплекс находится в восточной части города. Мемориальный комплекс был построен в 2000 году, к празднованию 1130 лети Имама Абу Мансур аль-Матуриди на месте древнего захоронения Чокардиза. Чокардиза – «Кладбище воинов» существовал еще доисламский период. Во время строительства комплекса, когда шли раскопки древних могил, я был свидетелем того, что на них люди были похоронены по семь слоев. Там, где находилась могила имама, воздвигнут мавзолей.

В начале прошлого века кладбище простиралось на территории более 20 гектаров. Советские время эти места были отданы на переселение евреев и цыгань.

Сегодня комплекс Имама Матуриди занимает территорию в 4 гектара. Но остальной части древней кладбище до сих пор живут цыгане, лули. Говорят, владелец дома, еврей, во дворе которого предположительно находилась могила Имама Матуриди, зная цены своей недвижимости, просил за нее большую сумму.

Мемориальный комплекс состоит из величественного мавзолея, огромного сада и множество хозяйственных зданий.

Символический мавзолей построен с использованием лучших архитектурных образцов восточной архитектуры. Его украшает 15 метровый купол из лазурной плитки. В центре мавзолея расположился символический надгробный камень, на котором высечены слова ученого на арабском языке.

Мемориальный комплекс Имама Матуриди был построен за очень короткий срок. В строительстве участвовали самые лучшие мастера со всех регионов нашей страны, они работали денно и нощно. В связи с открытием мемориального комплекса со всего Исламского мира приехали видные ученые – богословы. С их участием прошёл Международный симпозиум, посвященный жизни и деятельности Имама Матуриди.

 

Про Имама Матуриди.

 

Полное имя  Абу Мансур Мухаммад ибн Мухаммад ибн Махмуд Ал-Ханафи аль-Матуриди ас-Самарканди. Великий имам, ученный, исламский мыслитель, основатель и эпоним одной из школ калама – матуридизма. Имел почётные прозвища Имам правильного пути, Знамя правильного пути, Имам калямистов, Исправитель убеждения мусульман, Руководитель суннитов, Поднимающий флаги сунны и общины, Удаляющий заблуждения смутьянов и нововведенцев.

Имам

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз