Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

Махдуми Аъзам

Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг табаррук зиёратгоҳлари билан таниш

тиришда давом этамиз. Бу сафар Самарқанддагина эмас, бутун дунёда табаррук саналган зот, дунёда ўтган учтагина Аъзам, яъни Буюк унвонига сазовор бўлган зотлардан бири – Махдуми Аъзам ҳазратлари ва зиёратгоҳлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизни санар эканмиз, албатта, юртимиздаги муқаддас ва мўътабар қадамжолар, зиёратгоҳларнинг обод қилиниши, мустабид тузум даврида ташландиқ ҳолга келиб қолган мақбара ва мадрасаларнинг таъмирланиши, улуғларимизнинг мақбаралари янгидан бунёд этилишини эътироф этмасликнинг иложи йўқ.

Шўро даврида сохталаштирилган халқимиз тарихини холисона ҳаққоний ёритишга ва ёш авлодларга ота-боболари асли ким бўлганлигини, кимларнинг вориси эканликларини тўла-тўкис англашлари учун аждодларимизнинг тарихий қадамжоларини ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Истиқлол бизга берган неъматлардан бири ҳам айнан тарихий хотирамизнинг қайта тикланиши эди.

Ўзбекистон Аллоҳ назари тушган юртки, дунё имомлари деб тан олинган олти буюк муҳаддисдан иккитаси, тавҳид илмининг қутблари саналган икки алломадан биттаси, дунёда Аъзам унвонига эришган уч авлиёнинг биттаси, яна қанча олим-у уламолар, пирлар, шайхлар, муҳаддису, муфассирлар, қорилар юртимиз тупроғида ётибди.

Махдуми Аъзам зиёратгоҳи шаҳардан ташқарида, ўн чақиримча наридаги Оқдарё тумани, Даҳбед қўрғонида жойлашган. Дунёда Аъзам, яъни буюк унвонини олган учта алломадан бири − «Буюк ҳазрат», аллома, йирик диний арбоб, нақшбандийлик тариқати пири Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедий мақбара мажмуаси таркибига Махдуми Аъзам, у кишининг авлодлари ва у кишининг атрофида дафн қилинишини васият қилган ўн олти нафар подшолар, ҳокимларнинг қабрлари, масжид ва боғ киради. Улар орасида Самарқанддаги машҳур Шердор, Тиллакори мадрасаларини қурдирган шаҳарни обод қилган Самарқанд ҳоким Ялангтўш Баҳодир ва унинг фарзандлари ҳам бор.Кўплаб султонлар ва ҳокимлари Махдуми Аъзамни ўзларининг пири деб билганлар.

Махдуми Аъзамнинг 30 дан ортиқ рисолалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти хазинасида сақланмоқда.

 

Махдуми Аъзам ҳақларида

Аъзам – энг улуғ, энг обрўли, энг катта маъноларини бериб, Ислом оламида фақат уч кишигагина Аъзам унвони берилган. Имоми Аъзам – буюк имом унвони сизу биз мансуб бўлган мазҳабнинг бошида турган зот, тенгсиз олим, фиқҳшунос, ҳадис илмининг билимдони Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ал Кўфийга; Ғавсул Аъзам – улуғ ҳимоячи унвони соҳиби каромат бўлган, Эроннинг Гилон вилоятида туғилган Муҳиддин Абдулқодир ибн Абу Солиҳ Жангийдўст, яъни Абдулқодир Гилоний (Жилоний) ҳазратга; Маҳдуми Аъзам – «Хизмат қилинувчи энг буюк устоз, пир» унвони эса Саййид Аҳмад Хожагий ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедийга берилган.

Муҳаммад саллаллоҳи алайҳи вассалламнинг 21- авлоди бўлган Маҳдуми Аъзам ҳазрат 1464 йилда Косон шаҳрида таваллуд топганлар. Илк сабоқни Косонда олганлар. Мадрасани хатм қилгач, Шайх Мир Саййид Алига шогирд тушиб, фиқҳ илмини, тариқат илмини эгаллайдилар. Сўнг Тошкентга келиб, Хожа Аҳрор валининг шогирдлари Муҳаммад Қозига халифа бўладилар. Устозлари билан Ҳиротга сафар қиладалар. Ана шу сафар чоғида тариқат пешволаридан бири, Ҳиротдаги нақшбандийлик тариқати пири Абдураҳмон Жомий ҳазрат билан учрашадилар. Икки уламонинг суҳбати ҳар бирларининг қалбларида меҳр уйғотади.

Маҳдуми Аъзам ҳазрат 1503 йилда Бухорога кўчиб келадилар. Бироз вақт ўтгач, устозлар томонидан Ахсикентга бориб, тариқатни ёйиш ишига даъват қилинадилар ва у ерда шу иш билан машғул бўладилар.

Муҳаммад Қозининг вафотидан кейин тариқат шайхлари Маҳдуми Аъзам ҳазратни ўз пешволари сифатида эътироф этишади ва у зот шундан сўнг бутун Мовороуннаҳр ва атрофдаги мамлакатларга довруқ таратдилар. Жуда кўпгина подшолар, шаҳзодалар келиб, Маҳдуми Аъзам ҳазратга мурид бўла бошладилар. Мирзо Бобур Маҳдуми Аъзам ҳақларида рубоий битганлар. Маҳдуми Аъзам ҳам Мирзо Бобурга бағишлаб «Бобурийя» номли асар ёзиб, Ҳиндистонга жўнатганлар. Мирзо Бобурдан кейин ҳукмронлик қилган Шайбонийхон ва унинг авлодлари Маҳдуми Аъзамни ўзларига пир тутишган.

Маҳдуми Аъзам тасаввуф назарияси ва амалиётини, хусусан, нақшбандийлик таълимотини ривожлантирганликлари у кишининг катта хизматлари ҳисобланади. У зотнинг «Асрор ун никоҳ» («Никоҳ сирлари»),  «Ганжнома» («Бойлик ҳақида рисола»), «Рисола ун самийятун» («Само сирлари рисоласи»), «Баёни зикр» («Зикр баёни»),

«Рисолайи силсилайи Хожагон» (Хожагон тариқати силсиласи ҳақидаги рисола»), «Меърож ул ошиқин» («Ошиқлар меърожи»), «Муршид ус солиҳин» («Солиҳлар муршиди»), «Рисолайи Нақшбандийя» ва «Рисолайи вужудийятун» («Вужуд ҳақида рисола») каби ўндан ортиқ асарлари бизгача етиб келган. Маҳдуми Аъзам ҳазрат бу асарларида тариқат аҳлининг вазифалари, одоблари, пир ва муршид орасидаги муносабат, шунингдек, аҳли тариқат ҳамда подшолар, амалдорлар орасидаги одоб, муносабат коидаларини ҳам баён қилганлар. Маҳдуми Аъзам ҳазрат аҳли тариқатни халққа яқинлаштириш борасида катта хизматлар қилганлар.

Маҳдуми Аъзам ҳазрат етмиш саккиз йил умр кўриб, 1542 йил вафот этганлар ва умрлари сўнгида яшаган ҳозирги Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидаги Даҳбед қишлоғига дафн қилинганлар. Ривоят қилишларича, Самарқанд ҳукмдори Жонибек Султон томонидан Самарқандга таклиф этилган ва султоннинг ўғли Искандар Султон ўз пири деб эъзозлаган Маҳдуми Аъзам ҳазрат бу қишлоққа кўчиб келганларида ўн туп тол эккан эканлар ва қишлоқ кейинчалик шу ўн туп тол номи билан Даҳбед (Ўн тол) деб аталиб кетган экан. Маҳдуми Аъзамнинг қабрлари турли ўлкалардан келувчи зиёратчилар учун муборак зиёратгоҳга айланган ва турли йилларда ҳукмдорлар бу ерда турли иншоотларни қурдирганлар.

1610 йилда Самарқанд ҳукмдори Ялангтўш Баҳодир бошчилигида бу ерда хонақоҳ ва даҳма қурилган. ХVII асрда олти устунли, ўн икки гумбазли катта масжид қурилган. Кейинчалик Маҳдуми Аъзамнинг авлодлари ҳам шу ерга дафн қилинган. Нодир Девонбеги томонидан зиёратгоҳ атрофи девор билан ўралиб, хонақоҳ таъмирланган. Мажмуа майдонида минора тикланиб, кенг ҳовуз барпо қилинган.

Маҳдуми Аъзам сағанаси 1,7 метр баландликда кўтарилган бўлиб, деворлари шу баландликда кулранг мармар билан қопланган. Баландликда Маҳдуми Аъзам ва у кишининг авлодлари дафн этилган. Ўттиздан ортиқ турли давлатларнинг подшоҳлари, хусусан, Эрон шоҳи Акбаршоҳ ҳам ўз васиятларига кўра, Маҳдуми Аъзам ҳазрат қабри пойига дафн этилган.

Пастда тўққизта қабр тоши бўлиб, бу тошлар Маҳдуми Аъзам авлодлари, Ялангтўш Баҳодир ва унинг қизи Иқлимойга тегишлидир. Бу тошлар таъмирлашлар пайтида бир ерга йиғилган.

Мустақиллик йилларида Махдуми Аъзам зиёратгоҳида катта ободанлаштириш ишлари олиб борилиб, зиёратгоҳ ҳолати яхшиланди. Масжид таъмирланди. Аммо яқинда бу зиёратгоҳни ҳам худди Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси сингари кенгайтириб, обод қилишнинг янги, бош режаси тузилди. Унда катта ишлар амалга оширилиши, бир қанча бинолар қурилиши, Махдуми Аъзам барпо қилган боғ қайтадан бунёд этилиши кўзда тутилган.

Каримберди Тўрамурод.

Суратларни муаллифнинг ўзи олган.

Туризм паломничества: Махдуми Аъзам

 

Наш следующий маршрут лежит к святыне Махдуми Аъзам, являющийся обладателем высокого звания одного из трех Аъзамов в мире.

Одним из главных достижений в годы независимости является возрождение национальных ценностей, исторической памяти, в частности, святыни, достопримечательности обрели вторую жизнь.

Узбекистан – благословенный, благодатный край, ставший колыбелью величайших умов в истории человечества.

Святыня Махдуми Аъзам находится в Акдарьинском районе, в посёлке Дахбет.  Махдуми Аъзам – Саййид Ахмад Хожаги ибн Саййид Камалиддин Касани Дахбеди за преданное служению науке снискал такие высокие звания, как «Великий хазрат», видный ученый, крупный религиозный деятель, пир-наставник тариката (пути) Накшбандия.

В мавзолее Махдуми Аъзама похоронены его потомки, 16 падишахов, завешавших похоронит себя рядом с пиром. Также в комплекс входит мечеть и сад. Здесь покоится прах и прославленного правителя Самарканда Ялангтуша Бахадира, создателя медресе Шердор и Тиллякори.

Многие султани, правители считали Махдуми Аъзама своим наставником.

Более 30 книг Махдуми Аъзам хранятся в институте Востоковедения АН Узбекистана.

 

Про Махдуми Аъзама.

Махдуми Аъзам родился в 1464 году в городе Касане. Считается потомком Пророка Мухаммеда саллаллахи алайхи вассаллама в 21-колени. Первоначальное  знания, обучение получил в Касане. После окончание медресе, становится учеником Шейха Мир Саида Али. Затем уехав в Ташкент, обучается у ученика Ходжа Ахрора Вали Мухаммад Кози. После вместе со своим учителем уезжает в Герат. Там встречается с наставником  учения Накшбандия Абдурахманом Джами, став друзьями на всю жизнь.

В 1503 году хазрат Махдуми Аъзам возвращается в Бухару. Затем по поручению наставников уезжает в Асхикент, для распространения учения Накшбандия.

После смерти Мухаммада Кози шейхи тариката (ордена) избирают Махдуми Аъзама своим предводителем. После чего он прославился  на весь Маверааннахр и соседние государства.   Многие падишахи, царевичи желали стать муридами – учениками Махдуми Аъзама. Захириддин Мухаммад Бабур посвятил ему рубаи. В свою очередь, Махдуми Аъзам написав книгу «Бабурия», посвященную Бабуру  отправляет её в Индию.

Шайбанийхан и его потомки тоже считали Махдуми Аъзама своим наставником.

Махдуми Аъзам внес огромный вклад в развитии учения Накшбандия, теории и практики тасаввуфа. Многие его книги дошли до наших дней. Махдуми Аъзам смог приблизить представителей тариката к народу.

Хазрат покинул этот мир в 78 лет, в 1542 году. Был похоронен в местечке Дахбед где он последние годы проживал.

По преданию, правитель Самарканда Жонибек Султан пригласил Махдуми Аъзама в Самарканд. Сын правителя Искандер Султан считал хазрата своим наставником. После этого Махдуми Аъзам остановился в этом кишлаке, где посадил десять саженцев дерево. Отсюда и произносило название этой местности – Дахбет, значит «Десять ива».

В разные годы правители воздвигали новые постройки на могилы Махдуми Аъзама. В 1610 году правитель Самарканда Ялангтуш Бахадир приказал, построит здесь хонако и гробницу.  В VII веке был построен мечеть с шестью колоннами и 12 куполами.

Позже здесь были похоронены потомки Махдуми Аъзама.

По инициативе Надира Деванбеги комплекс был обнесен стеной, реконструировались  хонака, минарет, построен хауз.

Гробница Махдуми Аъзама находится на возвышенности в 1,7 метра, здесь покоятся сам пир и его потомки, более 30 правителей разных государств похоронены рядом с Махдуми Аъзамом. В частности, Иранский шах Акбаршах завешал похоронить себя у ног Махдуми Аъзама.

Внизу имеется девять надгробных камней, которые принадлежат потомкам Махдуми Аъзама, Ялангтушу Бахадиру и его дочери Иклимой.

В годы независимости в комплексе Махдуми Аъзама проводились регулярные работы по благоустройству, реконструкции. Создан генеральный план по расширению комплекса, достичь такого масштаба, как у комплекса Имама Бухари. Планируется возрождение сада, посаженное когда-то Махдуми Аъзамом.

Каримберди Турамурод.

Перевела Дилдора Турдиева.

Фото автора.

Tourism of Pilgrimage: Makhdumi Azam

 

We continue to acquaint our readers with the sacred places of ancient Samarkand. This time, we talk about Mousoleum of Makhdumi Azam who was one of the only three noble scholars in the world during his time. He is not only famous historical person in Samarkand, but also all over the World.

Taking into account our achievements during the years of independence, it is impossible not to admit that the sacred and glorious mosques in our country, the restoration of the sacred sites, the renovations of mausoleums and madrasas that had been abandoned during the dictatorial system, and the rebuilding of the mausoleums of our great men.

Particular attention was paid to the perfection of historical monuments of our ancestors in order to accurately illuminate the history of our falsified people in the Soviet era and to fully understand the true origin of the ancestors of the generations. One of the blessings that independence has given us is the restoration of our historical memory.

Uzbekistan is such a blessed place that, two of the great six scholars of the Hadith education, one of the two great scholars of the Tawheed education, one of the three saints who reached the rank of Azam in the world, and many other  scholars, teachers, sheikhs, hadith collectors, mufasseers and others are resting in peace in this land.

The Mausoleum of Makhdumi Azam is located in Dahbed village, in the Akadarya district, about ten miles outside of the city. Sayyid Ahmed Khojagi Ibn Sayyid Jaloliddin Kasani Dakhbedi, one of the three alumni who had received the title of «Azam» which means the great person, the great scholar, the great scientist, the great religious leader of the world, teacher of Nakshbandia sect of Islam, Makhdumi Azam, was buried in the Complex of Imam Azam Mausleum as well as his descendants and the sixteen kings who wanted to be buried around him, governors. It also includes a mosque and a garden. Among the kings laying there, there are also the Samarkand’s great governor Yalangtos Bakhodir and his children, who built Samarkand’s renowned Sherdar and Tillya Kari Madrassahs, and many other rulers who took Makhdumi Azam as their spiritual teacher.

More than 30 of his books are kept in the Science Academy of Uzbekistan in the Institute of Asian Oriental Studies.

 

About Makhdumi Azam

The word «Azam» means the highest, the most authoritative and the most important of all. In the Islamic world this title was only given to three people. «Imam Azam» is the title of the great Imam Abu Khanifa Nu’man bin Thabit al-Kufi, an expert on the science of hadith, who is the leader of the Khanafiyya sect that we belong to; «Ghaus al Azam» – The Great Protector, is the title of Mukhiddin Abd al-Qadir bin Abi Saleh Jangidust, a native of Gilan, Iran, in other name, Abdul Kadeer Gilani (Jilani); «Makhdumi Azam» — the title of «The Greatest Served Teacher» is given to Sayyid Ahmad Khojagi Ibn Sayyid Jalaluddin Kasani Dakhbedi.

Mahdum al-Azam, the 21st generation of the Prophet Muhammad s.a.w, was born in Kasan city in 1464. First he studied in Kasan. After finishing Madrassah, he became a student of Sheikh Mir Sayyid Ali came to Ali and learnt the science of fiqh (law) and the rules of Islamic education. Later he came to Tashkent, in studied in hands of the Khoja Akhror Wali’s student Muhammad Kaadhi. They travel to Herat together. During this visit, he met one of the leaders of the Islamic Education will, scholar of Nakshbaniyyah sect, Abdurrahman al-Jami. The conversation between the two scholars brought their heat so close to each other.

Mahdumi Azam moved to Bukhara in 1503. After a while, the scholars encouraged him to go to Akhsikent city to teach knowledge of Islam widely.

After the death of Muhammad Kaadhi, the Sheikhs of Islamic ruling recognized Makhdumi Azam as their leader, and he became known all over Mawarounnahr and the surrounding countries. Many kings and princes came to his education as thier guide. Babur King wrote a poem about him. Mahdumi Azam also wrote his book «Boburia» for him and sent it to India. Sheibanikhan and his descendants, who ruled after Mirzo Babur, also took him as their guide.

Theory and practice of Sufism, improving education of Nakhshbandia are the great services of Makhdumi Azam those. He is known for his books as «Asror un-Nikkah» (Secrets of Marriage), «Ganjnoma» (the Book about Treasure), «Risala un-Samia» (The Book about Secret of Sky), «Bayani Dhikr « (The Recollections Statement), «Rasala i-silsila i-Khojagan» (The brochure series is written by Hojagon or The Brochure on the Khojagon Trait Series), «Miraj ul-Ashikin», «Murshid Us Salihin», «Risale-i Nakshbandiyyah», and «Risolâ-i Wujudoyatun» (The book about Organism). In these books Mahdumi Azam describe our duties according to roles of religon, behavior, the relations between the teachers and the students, as well as the morality of the people and the kings, the rules of behavior among the officials. Mahdumi Azam has made great services in bringing the discipline to the people.

Mahdumi Azam has lived for seventy eight years, died in 1542, and was later buried in the village of Dakhbed in Akadarya District of Samarkand Region. It was narrated that Mahmud al-Azam, who was invited to Samarkand by Samarkand’s Governor Janibek Sultan and had been a teacher of Sultan’s son Iskender Sulton, planted ten osier trees in this village, so that it was named Dahbed (ten osier trees) . The grave of Mahdum al-Azam has become a sacred place for pilgrims from different countries, and in different years, rulers have built various structures.

In 1610 under the direction of the ruler of Samarkand, Yalangtosh Bakhodir, there was built a mausoleum and a tomb. In the 17th century a large mosque with six columns and twelve domes was built. Later, Mahdum Azam’s descendants were buried there. Mausoleum was restored and surrounded by a wall with the order of Nadir Diwanbegi. A tower and a spacious pool were built in the complex.

The Grave itself is 1.7 meters high and it is covered with gray marble wall in equal height. Mahdumi al-Azam and his descendants were buried in it. Moreover, kings of more than thirty different countries, like the Persian king Akbarshakh, were buried beside the grave of Hazrat Mahdum al-Azam.

There are nine grave stones underneath which belong to the descendants of Makhmud al-Azam, Yalangtosh Bakhadir and his daughter Iklimay. These stones were gathered together during the constructions.

During the years of independence The Mausoleum of Makhdumi Azam has been under great reservation. Mosque was restored. Recently, a new master plan has been developed to expand and beautify this temple, just like the monumental complex of Imam Bukhari. It is expected that great works will be done, several buildings will be constructed and the park made by Makhdum al-Azam will be rebuilt.

Karimberdi Turamurod

Translated by Hulkar Turamurod

The pictures taken by the author.

 

Матн ёки таржималарда хато кўрсангиз, илтимос, хабар қилинг!

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз