Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

 

Гўри Амир
Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг табаррук зиёратгоҳлари билан таништиришда давом этамиз. Бу гал ўзбек давлатчилиги асосчиси бўлган Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари мангу ором олаётган Гўри

Амир мақбараси ҳақида ҳикоя қиламиз.

Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Амир Темур мақбарасининг қурилиши 1403-йилда бошланиб, 1424-йилда тугатилган. Мақбара Амир Темурнинг тахт вориси, деб эълон қилинган набираси Муҳаммад Султон учун қурдирилган. Муҳаммад Султон 1403-йилда Кичик Осиёга қилган сафар вақтида, 29 ёшида бевақт вафот этади. Шаҳзода Самарқандга келтирилиб, дастлаб масжиднинг хонақосида дафн қилинади. Аслида бу ерда Муҳаммад Султон томонидан мадраса қурилган, ҳозир унинг пойдеворлари қолган, холос. Амир Темур унинг хотирасига мақбара қуриш ҳақида фармон берди. Мақбара Мадраса ҳовлисининг тўрига бунёд этилган.
Гўри Амир мақбараси Самарқанд шаҳрининг марказида, Регистон майдонидан бир чақирим жануб томонда жойлашган бўлиб, унинг мовий гумбази Регистондан ҳам, шаҳарнинг бошқа томонларидан ҳам кўриниб туради.
Мақбара аслида, Гўри Амир эмас, Гўри Мир деб номланган. Сабаби, у ерда Амир Темур бобомизнинг пири Мир Саййид Барака дафн қилинган. Амир Темур бобомиз ҳам шу ерга дафн қилингани боис буюк Соҳибқироннинг ҳурматига Гўри Амир номини олган.
Гўри Амир мақбарасида, Мир Саййид Барака ҳазратларининг атрофида Амир Темурдан ташқари у зотнинг ўғиллари Мироншоҳ Мирзо ва Шоҳрух Мирзолар, набиралари Муҳаммад Султон, Мирзо Улуғбек ва бошқалар ҳам дафн қилинган.
Амир Темур сағанасига қўйилган кўк нефрит қабртошини Улуғбек Мўғулистонга қилган юриши вақтида олиб келган. Тошдаги лавҳада Темурни улуғлайдиган сўзлар, унинг шажараси ҳамда марсиялар ўймакор ёзувларда битилган. Ҳамма сағаналар Улуғбек томонидан яхлит ўйма мармар панжара билан ўралган. Зиёратхонанинг шарқий қисмидаги равоқдан зина орқали остки қаватидаги гўрхонага тушилади. Ундаги сағаналар юқори қаватда қандай жойлашган бўлса, бу ерда ҳам шу тартибда жойлашган.
1941 йилда мусулмон одатига зид равишда Амир Темур ва Мирзо Улуғбек қабрлари, шунингдек бошқа қабрлар ҳам очилиб, уларнинг руҳлари безовта этилади. Қабрлар очилиши билан Совет-Германия уруши бошланиб кетгани ҳақида турли гап-сўзлар бор ва бу ҳақида ҳужжатли фильм ҳам ишланган.

Энди Амир Темур ҳақларида.
Амир Темур — буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга, эл-юртини севган ва уни машҳури жаҳон қилган инсон. Буюк инсоннинг мураккаб ва ташвишлар билан тўлиб-тошган ҳаёти ва фаолиятини кичик бир мақолада баён қилиб бўлмайди. Амир Темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди ва шундай китоблар кўплаб ёзилган. Амир Темур ҳақида чет эллик адиблар ҳам гўзал китоблар ёзишган. Масалан француз адиби Марсель Брионнинг «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур» китоби дунёга машҳур.
Соҳибқирон Амир Темур бин Тарағай Муҳаммад Баҳодир улуғлигининг асосида унинг маънавий, исломий, тасаввуфий сифатлари туради. Чунки фақат юксак маънавиятли инсонларгина умумхалқ манфаатларини кўзлаб давлат, жамият аҳамиятига молик тадбирларни амалга оширишга қодир бўладилар. Амир Темур ана шундай шарқона исломий ақл-заковатли, маънавиятли, тақводор инсон бўлган.
Ибн Арабшоҳ: «Темур подшоҳлар ва халқлар сийратларида билимдон, Шарқу-Ғарб тарихининг отаси ва онаси эди», деб бежиз тан олмаган эди.
Ғарб епископи монах Иоанн Гринло Темур хақида ёзиб, унинг турк, форс ва араб тилларида бемалол сўзлаша олганлигини илму-фанда билимдон эканлигини таъкидлайди. «Илму Қуръон ва илму фиқҳда шунчалик забардаст эдики, — деб хабар беради у Амир Темур ҳақида, — ҳар қанақа мусулмон олими у билан бу мавзуда беллаша олмаган».
Амир Темур ёшлик чоғидан ўткир зеҳн ва ақлу идрок эгаси бўлиб ўсди. Турли дунёвий илмларни эгаллади. Қурони Каримни ёд олди, ҳадис илмини ўрганди. Иймон-эътиқодли, ҳалол-пок инсон бўлиб етишди.
Дарҳақиқат, Амир Темур маънавиятининг исломий асослари Қурони Карим, Ҳадиси шариф, шунингдек, тавҳид, тавсир, фиқҳ, тасаввуф, илмларини мазмунида Аллоҳга, Расулуллоҳ (сав)га мажозий ва ҳаётий пирларига ихлоси, эътиқоди негизида шаклланади, қарор топади. У Нақшбандия таълимоти талаблари асосида янада мустаҳкамланди, ҳаётий мазмун олди. Шунинг учун ҳам Амир Темур ўзининг бутун онгли ҳаёти давомида ислом динига эътиқод қилди, унинг барча фарз ва суннат рукнларини тақводорлик билан бажарди. Ислом раҳнамоларига, саййидлар, хўжалар, шайхларга самимият билан мауносабатда бўлди. Мустақил Туркистон давлатининг сиёсатини амалга оширишда Қуръон, Ҳадис, шариат талабларига қатъий риоя этиб, зинҳор уларга зид иш қилмади.
Ҳазрат соҳибқирон Амир Темур бин Тарағай Муҳаммад Баҳодир ислом дини арконларига, тасаввуф таълимоти устунларига, бобаракот зоти шарифларга ўта ниёзмандлик, серилтифотлилик билан муносабатда бўлди. Улардан илму маърифат, шариату тариқат, фақру фано илмларини, жавонмардлик, футувват каби сифатларни ўрганади. Шунинг билан биргаликда улуғ салтанат қуриш йўлида бу зоти кабирларнинг маънавий-руҳий кўмагидан мадад олди.

Энди Мир Саййид Барака ҳақларида.
Мир Саййид Барака (вафоти 1404 йил) — Термиз саййидларидан, Амир Темурнинг учта пиридан бири. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, асли Маккалик бўлган. Ҳофизи Абру берган маълумотга кўра, аввал Саййид Барака амир Ҳусайн олдига бориб, икки муқаддас шаҳар бўлмиш Маккайи мукаррама ва Мадинаи мунавваранинг вақфи учун маблағ ажратишни сўраган. Амир Ҳусайн вақф маблағининг кўплигини эшитиб, унинг илтимосини рад этган ва унга саййидларга муносиб илтифот кўрсатмаган. Мир Саййид Барака унинг бу ҳаракатидан ранжиб, кетишга ижозат беришини талаб қилган ва бориб, Амир Соҳибҳиронга қўшилган. Унинг ҳузурига етгач, пайғамбарлар ва халифалар руҳига илтижо қилиб, Амир Соҳибҳиронга мадад беришларини сўраган. Амир Темур унинг дами ва қадамини қутли билиб, унга икки муқаддас шаҳар (ҳарамайн) вақфи учун сўраганидан ҳам ортиқ маблағ ажратган. Мир Саййид Баракага олам аҳлига овоза бўлгудек иззат-икромлар кўрсатган. Саййид ҳам ўз навбатида Амир Темурга Ноғора ва байроқ ҳадя қилган. Амир Темур 1370 йилда салтанатни қўлга киритгач, Афғонистондаги Андхўй вилоятидаги барча қишлоқларни Мир Саййид Баракага инъом қилган. Мир Саййид Барака Соҳибқироннинг Мозандарон ва Дашти Қипчоққа қилган юришларида ҳамроҳлик қилган. 1404 йилда вафот этган Мир Саййид Баракани Андхўйда дафн этишга Амир Темур буйруқ берган. Аммо 1409 йилда Шоҳруҳ Мирзо тахтни эгаллагач, Мир Саййид Барака жасадини Гўри Амирга олиб келиб, дафн этган. Бунга сабаб бўлган бир ривоят шуки, Амир Темур ўлганидан сўнг пири — Мир Саййид Бараканинг оёқ томонига дафн қилишларини васият қилган экан. Ана шу васият бажарилмасдан қолмасин, деган Шоҳруҳ Мирзо Амир Темурни у зотнинг оёқларига эмас, Мир Саййид Баракани Амир Темурнинг бошига олиб келади. Шундан мақбаранинг номи Гўри Амир эмас, Гўри Мир эди, дейишади кексалар.
Дунёда Амир Темурни билмайдиган одам йўқ. Албатта, Самарқандга келган сайёҳ борки, унинг қабрини зиёрат қилади. Биз эса, Гўри Амир мақбараси ҳақида билганларимизнинг айримлари билан бўлишдик, холос.
Каримберди Тўрамурод.

Туризм паломничества: Гур-Эмир

Наш следующий маршрут – мавзоле й Великого полководца, основателья великой империи Амира Тимура Гур-Эмир.
Жемчужина архитектурного зодчества Востока была построена в 1403-1422 годах.
Первоначально гробница предназначалось для любимого внука, наследного принца Мухаммад Султона, который погиб во время военных походов в Малую Азию в 1403 году на 29 году жизни. Царевича доставили в Самарканд, где его тело предано в хонака мечети медресе, построенного по инициативе самого Мухаммада Султона. До наших дней сохранился лишь фундамент этого медресе и мечети.
После смерти царевича Амир Тимур отдаёт приказ, построит мавзолей памяти любимого внука, который расположился во дворе медресе.
Мавзолей находится в центре города, в двух шагах от площади Регистан. Его величественный купол можно увидеть далеко за пределами этой местности.
В народе мавзолей называется Гури Мир, причина тому – в его стенах покоится прах еще более уважаемого человека, прах духовного наставника Амира Тимура Мир Саида Барака.
После того, как сюда был похорон Сахибкиран Амир Тимур, гробница получила название Гур-Эмир.
Несомненно, в центре мавзолея находится гробница духовного наставника, по его краям расположились Амир Тимур, его сыновья – Мираншох Мирзо, Шохрух Мирзо, внуки Мухаммад Султон, Мирзо Улугбек и другие.
Надгробный камень на гробнице Амира Тимура синий нефритовый камень был привезен его внуком Мирзо Улугбеком во время похода в Монголию. На ним высечены слова эпитеты, возвеличивающие великого эмира, а также его генеалогическое дерево. По приказу Улугбека все гробницы обнесены изразцовой мраморный плитой.
В 1941 году в ходе археологических исследований были раскрыты гробницы Амира Тимура, Мирзо Улугбека и других царевичей. Вскоре началась война, что стало поводом для разговоров. Поговаривали, что беспокоили души умерших правителей, полководцев, тем самим навлекли дух войны.

Про Амира Тимура.
Амир Тимур – величайшая фигура в мировой истории. Он же полководец, государственный деятель, законодатель, созидатель. Он же оратор, психолог, человек, почитавший свой народ и Родину.
Его жизнь была полна тревожности, трудностей, побед, утрат, радости, печали.
Нельзя, невозможно раскрыть его гениальную личность в рамках одной статьи. Жизнь и деятельность Амира Тимура достойна многотомных книг, что и сделано. Очень много книг написано о нем, среди которых немало и зарубежных авторов. Книга французского драматурга Марселя Бриона «Я – Тимур, Властитель Вселенной» весьма популярна.
Монах Иоанн Гринло написал: «Амир Тимур свободно говорил на тюркском, фарси, арабском, являлся обладателям обширных и глубоких знаний, как светских, так и религиозных наук. Даже ученый богослов не мог сравниваться с ним в знание Корана».
Амир Тимур рос не по годам смышленым, умным, любознательным мальчиком. Получил хорошее образование, выучил наизусть Коран, разбирался в Хадисах. Совершенное знание религиозных наук всегда помогала ему в управлении огромного государства, свершении справедливости, человеческих судеб.

Про Мир Саид Барака
Мир Саид Барака (умер в 1404 году) – являлся из рода саидов, проживавших в Термезе. Шарафиддин Али Язди писал, что Барака был родом из Мекки. По данным Хафиза Абру, Мир Саид Барака обратился к Амиру Хусейну за тем, чтобы тот помог ему выделить сумму для вакфанных земель Мекке и Медине. Амир Хусайн узнав об огромной суммы, отказал ему в просьбе, при этом, не оказав саиду достойное уважение и почесть. И тогда Мир Саид Барака отправляется к Амиру Тимуру. Узнав о просьбе Мир Саида Барака, Амир Тимур выделил ему деньги, даже больше чем он просил, при этом оказав пиру почести, уважение. Тогда Мир Саид Барака подарил Амиру Тимуру барабан и флаг, символов государства.
После того, как в 1370 году Амир Тимур пришёл к власти, подарил своему наставнику все кишлаки в Андхойском вилаяте Афганистана.
Мир Саид Барака сопровождал правителя в военных походах в Мазандаране и Дашти Кипчак.
По приказу Тимура Мир Саид Барака был похоронен в Андхойском вилаяте. Однако, в 1409 году, занявший тимуровский трон, Шохрух Мирзо, перезахоронил наставника в мавзолей Гур-Эмир. По преданиям, Амир Тимур завешал похоронить себя у ног своего наставника. Шохрух Мирзо таким путем выполнил последнее повеление своего отца и похоронил великого старца у головы Амира Тимура.
Каримберди Турамурод.
Перевела Дилдора Турдиева.

Tourism of Pilgrimage:Gur Emir

We continue to introduce our readers with the sacred places of ancient Samarkand. This time our story is about the mausoleum of Gur Emir where the founder of the Uzbek statehood, Emir Temur is in a state of eternal rest.
The construction of the mausoleum Emir Temur, known as the unique work of the Central Asian architecture, began in 1403 and ended in 1424. The mausoleum was built for Muhammad Sulton, the grandson of Amir Temur, who was declared as the heir to the throne. Muhammad died at age 29 while he was traveling to the Small Asia in 1403. The prince was brought to Samarkand and was buried first in the mosque’s special room. In fact, there was a madrassah built by Muhammad Sultan, of which foundations only remained today. Amir Temur ordered to build the mausoleum for his memory. The mausoleum is erected in the courtyard of the Madrassah.
Gur Emir Mausoleum is located in the heart of Samarkand city, one mile south of the Registan Square, and its blue dome is seen from Registan and from other parts of the city.
The mausoleum is actually called «Guru Mir», not «Gur Emir», because Mir Sayyid Baraka, the spiritual teacher of Emir Temur, was buried there. As our great ancestor Amir Temur himself was also buried here later, and it received the name «Gur Emir» as respect for this great Ruler.
Moreover in the Emir Temur’s sons Mironshoh Mirzo and Shohruh Mirza, his grandchildren Muhammad Sulton, Mirzo Ulughbek and others were buried.
The blue nephrite gravestone put on the grave of Emir Temur was brought by Ulughbek during his occupation of Mongolia. The plaque on the stone contains the words that glorify Temur, its genealogy, and the other carvings. All the graves were covered by Ulughbek with a carved marble fence. On eastern part of the mausoleum, there are stairs that lead down to the tomb on the bottom floor. Graves are located there on the same positions as on the top floor.
In 1941, Emir Temur and Mirzo Ulughbek’s graves, as well as other graves, were opened and disturbed against Islamic traditions. It is said that as soon as the graves are disturbed, the Soviet-German war started, and even a documentary movie has also been made about this event.

About Emir Temur
Emir Temur is a great person, a commander in the world, a great statesman, a lawyer, a talented architect, a speaker, a psychiatrist, and a man who loved the country and made it famous. It is impossible to explain the life and activities of the great man and his complicated life in a small article. The history of Emir Temur is worthy of writing many volumes of books, and such books are written too. Foreign writers also wrote beautiful books about Emir Temur. For example, the book «I am Emir Temur, who is the Ruler» by Marcel Brion, the French writer, is famous all over the world.
Strength of Emir Temur bin Taraghai Mukhammad Bakhadir is based on his spiritual, islamic, philosophic qualities. Only high-minded people can only be able to implement state and community significan. Emir Temur was such an islamic oriented, intelligent, moral, pious man.
Ibn Arabshah said: «Temur was a father and a mother of history of East and West, known for intelligence among kings and people».
The Western Bishop monks Ioann Grinlo wrote that Temur was an intelegent person and he was able to speak fluently in Turkish, Persian and Arabic. «His knowledge of the Qur’an and jurisprudence was so fascinating,» he informs, «that no any muslim scholar has ever succeeded in duscussions».
Emir Temur grew up with a sharp intelligence. He learnt various secular sciences. He memorized the Qur’an and the hadith.
Indeed, the Islamic foundations of Amir Temur’s spirituality were formed on the basis of islamic beliefs. It was further strengthened by the requirements of the Nakshbandiya institution, and received vital meaning. Therefore, throughout his entire life, Amir Temur believed in Islam and fulfilled all its circumstances by heart. He was sincere towards the rulers of Islam, the Sayyids and the Sheikhs. In implementing the policy of the independent Turkestan, the Qur’an, Hadith and the Shari’ah were strictly adhering to their requirements.

About Mir Said Baraka
Mir Said Baraka (died in 1404) is one of the three spiritual teachers of Amir Temur, one of the most influential figures of Termiz. Sharafiddin Ali Yazdi writes that originally he was from Mecca. According to Khafizi Abru, Sayyid Baraka went to Amir Hussain and asked to fund the two holy cities, Mecca and Madinah. Amir Hussein, hearing the amount of the funds, rejected his request and did not show respect that Sayyids desereved. Being disappointed, Mir Said Baraka requested to let him go and he went to Emir Temur. Then he prayed the Prophets, asked their spirit to help Emir Temur. Amir Temur blessed him and stepped up more than he had asked for two sacred places (Haramayn). He honored Mir Said Barakah a lot. Sayyid, in turn, presented Amir Temur with a drum and a flag. When Amir Temur came to reign in 1370, he granted all the villages in the Andkhuy region in Afghanistan to Mir Sayyid Baraka. Mir Sayid Baraka accompanied Sahibkiran’s Mozandar and Dashti Kipchak attacks. Amir Temur ordered the burial of Mir Sayyid Baraka, who died in 1404, in Andkhuy. However, starting the reign of Shakhrukh Mirzo in 1409, Mir Sayyid Baraka brought to the Gur Emir Mausoleum and was buried here. Its reason was that, Emir Temur had asked his son to bury him on the foot of Mir Sayid Baraka when he died. In order to fulfill his last wish, Shakhrukh Mirzo brought Amir Temur, not to the feet of Mir Sayyid Baraka, but he brought him to the head side of Amir Temur. That’s why the mausoleum was actually called Guru Mir, not Gur Emir.
There is no one in the world who does not know Emir Temur. Of course, every visitor in Samarkand comes to see the mausoleum of Emir Temur. This is only short information about The Gur Emir mausoleum.
Karimberdi Turamurod
Translated by Hulkar Turamurod

Матнда ёки таржималарда хато кўрсангиз, билдиринг, илтимос!

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз