Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

Ҳазрати Хизр масжиди

Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг мўътабар зиёратгоҳлари билан таништиришда давом этамиз. Бу гал Самарқанддагина эмас, Марказий Осиёдаги илк масжидлардан бири бўлган Ҳазрати Хизр масжиди ва ёдгорлик мажмуаси ҳақида ҳикоя қиламиз. 

 

Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуаси қадим Афросиёбнинг шарқий томонида, Сиёб бозорининг ёнида, Афросиёб ҳудудида жойлашган. Шоҳи Зинда мажмуаси ва қабристондан уларнинг ўртасидан ўтган биргина Тошкент тарафга чиқиб кетадиган катта йўл ажратиб туради.

Самарқанднинг маркази бўлган Регистон майдонидан пиёда келса ҳам бўлади, электромобилларда келса ҳам бўлади. Темир йўл вокзалидадан қатнайдиган трамвайда, шаҳарнинг турли бурчакларидан келадиган автобусларда, шунингдек таксиларда кеса ҳам бўлади.

Хўжаи Хизр масжиди Афросиёб тепалигида жойлашгани туфайли унинг айвонидан қарасангиз, Самарқанднинг бор гўзаллиги кўз олдингизда номоён бўлади. Яқиндаги Бибихоним масжиди, унинг қаршисидаги Бибихоним мақбараси, сал наридаги Шоҳи Зинда мажмуасидаги мақбараларнинг гумбазлари, узоқроқдаги Тиллакори, Улуғбек, Шердор мадрасаларининг минора ва гумбазлари яққол кўриниб туради.

 

Энди масжид ҳақида

Ҳазрати Хизр масжиди Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳларидан биридир. У Самарқанддаги биринчи мусулмон масжиди ва меъморий обидаси сифатида эътироф этилади. Уни Ўрта Осиёдаги энг биринчи қурилган масжид ҳам дейишади.

VIII асрда араблар томонидан оташпарастларнинг ибодатхоналари бузиб ташланади. Шу тепаликдаги ибодатхона ўрнига Қутайба ибн Муслим томонидан биринчи масжид биноси қурилади ва Ҳазрати Хизр номи билан аталади. Ривоятларда айтилишича, масжиднинг супаси ҳали битмаган пайтда, Ҳазрати Хизр пайдо бўлиб, суфа қиблага нисбатан бироз қийшиқ ҳолда қурилаётганидан огоҳ этадилар ва масжидни қибласини  тўғрилаб, бир ғиштни қўйиш билан қурилишини бошлаб берадилар. Шу сабаб, Қутайба ибн Муслим «Бу Масжидни қурилишига бош бўлгани учун, у Ҳазрати Хизр номлари билан аталсин», дея фармон берган экан.

Бу ердан карвон йўли ўтгани сабабли Самарқанднинг энг баланд ва баҳаво еридан масжид учун жой танланган экан. Масжид ёнидан Арзис ариғи оққан ва бу ерда шу номдаги қудуқ бўлган. Карвон йўлидан ўтаётганлар, масжид ёнида тўхтаб, дам олганлар.

Хожа Дониёр, Қусам ибн Аббос ва Ҳазрати Хизр зиёратгоҳлари аслида битта мажмуа бўлган. Масжид 1220 йилда Чингизхон томонидан бутунлай бузиб ташланган. Масжидга кираверишдаги мармар тошда кўрсатилган «1854 йил» ёзуви унинг Бухоро амири Амир Музаффархон томонидан қайта тикланганлигига ишорадир.

1899 йилда масжиднинг айвон ва дарвозахона қисми қайта қурилган. Дарвоза юзасига ёзилган ҳижрий 1336 йил (мелодий 1916-1917 йиллар) ёзуви дарвозахона ва миноранинг қайта тикланган вақтини англатади. Фикримизни хонақоҳ меҳробидаги 1274 йил ҳижрий (1854 мелодий йил), 1302 ҳижрий йил (1884 мелодий йил) деган ёзувлар исботлайди.

1919 йилда самарқандлик машҳур уста Абдуқодир Абдулбоқий ўғли томонидан масжидга кириш пештоқи ва шарқий минора тикланган, дарвозахона устига гумбаз тикланган.

Мустақиллик йилларида ҳазрати Хизр масжиди мамлакат раҳбари – Президент Ислом Каримов ташаббуси билан бир неча бор мукаммал таъмирланди, масжид ёнида жойлашган Арзис қудуғи ҳам топилиб, қайта тозаланиб, қадимий ҳолига қайтарилди. Қирқ метр чуқурликдаги бу қудуқ, энг қадимги қудуқлардан бири бўлиб, ҳозирги кунда ҳам самарқанликлар ундан фойдаланишмоқда.

 

Масжид ва Хизр (ас) ҳақидаги ривоятлар

Дунё сайёҳлари орасида бир гап бор. Сайёҳлар, албатта, Самарқандга боришлари, Ҳазрати Хизр масжидига оёқ кийимларини ечиб киришлари, гиламда тиз чўкиб ўтириб, Қуръон оятларини тинглашлари шарт. Ана шунда сайёҳлар ҳомийси бўлган Хизр (ас) уларга оқ йўл тилаб, саёҳнинг сафари бехатар ва ибратли бўлади.

Одамлар қийналиб қолганларида, бахт, фарзанд, давлат талабида бўлганларида Хизр (ас)га дуо билан ёлворадилар ва улар ўзларига Хизр (ас) кўриниши, дуо қилиши, бахт, фарзанд ё давлат ато этиши, бирор ҳадя беришига ишонадилар.

Кишилар орасида Хизр (ас)ни таниб олиш ҳақида ҳам гаплар юради. Хизр (ас) оппоқ кийимда, баъзан яшил кийимда кўриниши, оппоқ соқолли, юзидан нур ёғилиб туриши васф қилинади. Бош бармоғининг суяги бўлмаслиги, юмшоқ бўлиши ҳақида ҳам боболаримиз кўп гапиришарди. «Шунинг учун биз, ўзбеклар танимаган одамимиз билан қўш қўллаб кўришамиз, Хизр (ас) келган бўлсалар, танимай қолмайлик, деймиз-да», дердилар улар.

Ривоятларда айтилишича, Ҳазрати Хизр тахминан, олти минг йиллар олдин дунёга келган эканлар. Туну кун зикр айтиб, тоат — ибодат қилиб юрганликлари учун, Аллоҳ ул зотга боқий умр бахш этган.

Хизр алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломдан кейин яшаган. У кишининг пайғамбар ё авлиё эканлиги ҳақида ихтилофли фикрлар бор. Айримлар пайғамбар, баъзилар эса валий дейди. Каҳф сурасида Хизр (ас) ҳақида хабар бор. Унда ғор эгаларининг Мусо ва Хизр (ас)нинг қиссаси келтирилади. Иккалалари орасида содир бўлган уч воқеа зикр қилинади, ҳар бирининг ўзига хос ҳикмати мавжуд.

 

Ҳазрати Хизр мажмуаси

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Самарқанднинг энг нодир меъморий обидаси бўлган, илк бунёд этилган Ҳазрати Хизр масжидини алоҳида эҳтиром қилар, ҳар гал Самарқандга келганида уни зиёрат қилар, унинг айвонидан шаҳарга завқ билан тикилиб, фикр юритар, шу масжидда эл, юрт, Ватан, миллат учун дуолар қилар экан. Айтишларича, дунёдан ўтгач, мана шу ерга дафн қилишларини васият қилган экан.

Васият адо қилинди, Ислом Каримов Ҳазрати Хизр масжиди ёнига дафн қилинди. Шу муносабат билан бу ерда улкан реконструкция ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. И.Каримов қабри устида Ҳазрати Хизр масжидига ўхшаш бўлган улкан мақбара бунёд этилди. Зиёратчилар учун айвон, қироатхона, пастроқда таҳоратхона ва чойхоналар, машиналар туриши учун майдонлар барпо қилинди. Ана шундан сўнг бу ер Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига айланди. Энди ҳар куни минглаб юртдошларимиз, шунингдек, чет эллик меҳмонлар ҳам Ҳазрати Хизр масжидини ва у ердаги Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилмоқдалар.

Бугун бу ерда Қуръон ҳофизлари тўхтовсиз Қуръон оятларини тиловат қилиб туришибди. Бу ер ҳозир сокинлик, вазминлик, осойишталик, босиқлик манзилига айланган. Энг мўътабар зиёратгоҳга айланган.

Сиз ҳам келинг, азиз муштарий, бу қадимий ва навқирон масканни албатта зиёрат қилинг!

Каримберди Тўрамурод.


 Туризм паломничества

 

Мечеть Хазрати Хизр

 

Продолжаем экскурсию по достопримечательностям Самарканда.

Далее на нашем маршруте следует мемориальный комплекс Хазрати Хизр.

 

Мечеть считается одной из первых мечетей на территории Центральной Азии.

Мемориальный комплекс расположен на территории древнего Афрасиаба, рядом с Сиабским базаром. Добратся до комплексане доставляет трудностей. Можно через площадь Регистан пройтись пешком, можно и на электормобилах, на трамвае, автобусах и на такси.

Так как мечеть расположена на холме, то отсюда открывается замечательная панорама. Город виден как на ладони. Здесь раскрывается вся красота древнего и современного Самарканда. Стоя на веранде комплекса можно любоваться величием мечети и мавзолеем Бибиханум, голубыми куполами мавзолеев Шахи Зинда, минареты и порталы медресе Улугбека, Шердора и Тиллякори.

 

Про мечети Хазрати Хизр.

   Древнее сооружение является первой мусульманской мечетью Самарканда и Средней Азии. В VIII веке после установления Ислама, арабы начали разрушать языческие храмы. На место одного из них на холме полководцем  Кутайбой ибн Муслимом была построена мечеть, названная Хазрати Хизром.

По преданиям, во время строительства мечеты появляется лик Хазрати Хизра и подсказывает неровности и неточности Киблы (направлении в сторону Каабы).   После этого Кутайба приказал назвать мечет именем Хазрати Хизра.

Раньше здесь проходил караванный путь, считался самым высоком местом и с хорошим климатом. Рядом с мечетью протекала речка Арзис, также имелся одноименный колодец. Проезжающие через караванные пути останавливались на этом месте, рядом с мечетью, отдыхали, переводили дух перед долгой дорогой.

В далеком прошлом Ходжа Данияр, Шахи Зинда и Хазрати Хизр был одним комплексом. В 1220 году мечеть была разрушена армией Чингисхана.

При входе в мечеть на белом мраморе высечена дата: «1854 год». Это означает, что мечеть была восстановлена эмиром Бухары Музаффарханом.  В 1899 году прошли реконструкцию айван и входная часть мечети. На воротах есть дата: «1336 год хиджри» (1916-1917 годы). Означает, что в это время были реконструированы минарет и дарвазахана (помещение, непосредственно примыкающее к воротам, ведущим с улицы во двор).

Здесь в 1884 году была проведена еще одна восстановительная работа.

В 1919 году самаркандский знаменитый мастер Абдукадир Абдулбаки возродил восточный минарет, входной портал и купол над воротами.

В годы независимости мечеть Хазрати Хизр несколько раз реконструировался капитально. Первый президент страны  Ислам Каримов был главным инициатором и автором генерального плана по реконструкции мемориального комплекса. Был возрождён древний колодец Арзис, который используется городским населением до сих пор.

 

Легенды вокруг мечети

  Среди зарубежных туристов бытует следующее мнение: приехав в Самарканд, гости должны посетить мечеть Хазрати Хизр, снять обувь, сесть на корточки и послушать аяты из Корана. И только тогда покровитель путешественников  Хазрати Хизр благословляет их в добрый путь.

Говорят, кому посчастливится увидеть святого старца в белом одеяние, тому не видать горе и бед, а исполнения всех желаний. Старые люди поговаривают, что Хазрати Хизр временами появлялся перед людьми. Поэтому наш народ здороваясь, даже с незнакомцами, протягивают руку. По преданиям, у Хазрати Хизра отсутствует кости в большой палец.  Чтобы не пропустить святого взять у него благословение, люди здороваются друг с другом, крепко пожимая руки.

Легенда гласит, что Хазрати Хизр родился шесть тысячи лет тому назад. Посвятил свою жизнь богослужению, за что был награждён вечной жизнью.

 

Мемориальный комплекс Хазрати Хизр.

 Первый президент нашей страны Ислам Каримов особо почитал эту святыни. Говорят, что каждый раз приезжая в Самарканд обязательно посещал в комплекс. Стоя на веранде, любовался красотой своего родного города, а мечете, молился за благополучие своего народа, мир и спокойствие Родины.  Завещал похоронить себя в этом комплексе.

В 2016 году Ислам Каримов был похоронен рядом с мечетью Хазрати Хизр. В связи этом началась грандиозная реконструкция, благоустройство этого место. На месте погребения Ислама Каримова был воздвигнут мавзолей, рядом айван, помещение для чтения Корана, а внизу помещение омовение, чайханы, беседки, столовые, стоянки для машин.

После этого мечеть Хазрати Хизр стал называться мемориальным комплексом Хазрати Хизр. Ежедневно сюда стекают тысячи людей со всех регионов республики, со всего мира, чтобы почтит память Хазрати Хизра и Ислама Каримова.

Каримберди Турамурод.

Перевела Дилдора Турдиева.

Tourism of Pilgrimage

Khazrati Khidr Mosque

 

We will continue to introduce our readers the ancient sacred places of Samarkand. This time we w

ill give information about Khazrati Khizr mosque and memorial complex, which the first mosque not only in Samarkand, but also in Central Asia.

The KhazratiKhizr memorial complex is located in the eastern part of the ancient Afrasiab near the Siyob Market, in Afrosiab. Between it and the ShahiZinda complex and the cemetery there is only one street which leads to Tashkent.

It can be walked from Registan Square, which is the center of Samarkand, and can be reached by electric vehicles. It is possible to come by tram, which runs from the train station, by buses coming from all parts of the city, as well as by taxi.

KhodjaKhizr Mosque is located on the hill of Afrosiyab, and d the beauty of Samarkand is evident in front of you. The Bibixonim mosque, the Bibi-Khan mausoleum opposite it, the domes of the mausoleum of the ShahiZinda complex, the towers of the Tillakori, Ulughbek and Sherdor madrasahs are visible.

 

Now about the mosque

KhazratiKhizr Mosque is one of the holy places of Samarkand. It is recognized as the first Muslim mosque and architectural monument in Samarkand. It is also known to be the first mosque in Central Asia.

In the VIII century the Temples were demolished by Arabians. Instead of the temple on this hill, Kutaybaibn Muslim built the first mosque and named it after KhazratiKhizr. According to the narrations, when the mosque’s limb was not over yet, KhazratKhizr appeared and warned that the Sufa is being constructed with a slight sloping towards the kibla, and then he began the construction of the mosque withcorrecting kibla and putting a brick. For this reason, Kutaybaibn Muslim said, «The name of the name of KhazratiKhizrwill be given to this mosque, because he was the one who built it».

Because of the caravan route, Samarkand’s tallest and most beautiful place was chosen for the mosque. Arzis flowed through the mosque, as well as a well with the same name was there. The passers-by walked to the mosque and rested.

KhojaDaniyor, Kusamibn Abbas and KhazratiKhizrwere actually one complex. The mosque was completely demolished by Chingiz Khan in 1220. The inscription «1854» in the marble stone at the entrance to the mosque indicates that it was restored by Bukhara Emirate Amir Muzaffarhon.

In 1899, the tent and gate part of the mosque was rebuilt. Khijri 1336 (AD 1916-1917), written on the gate, indicates the time of the gate and the minaret’s reconstruction. It can also be proved by inscriptions khijri 1274 (year 1854), the year 1302 Hijri (1884) on the mihrabof the mosque.

In 1919,the eastern tower and the dome on the gate were restored by the famous master of Samarkand Abdukodir son of Abdulbokiy.

During the years of independence, Khizr Mosque was restored several times by the initiative of the President of the country — President Islam Karimov, and the Arzis well located next to the mosque was again cleaned and returned to its old state. This well, which is forty meters deep, is one of the oldest wells, and is still being used by the local people.

Mosques and legends about Khizr (as)

There is a word between the world tourists. Tourists must go to Samarkand, remove their shoes while entering  Khizr mosque, and kneel on the carpet and listen to the verses of the Kur’an. Only after this Khizr (as), the caretaker of the tourists, would wish them a good path, and the journey of the traveller would be safe and exemplary.

When people are in trouble, when they seek happiness, baby, wealth, they pray and, they call on Khizr and they believe that if they see Khizr they will get for that they were asking for.

It is also said that it is possible to recognize Khizr with the help of his clothing. Khızr is seen in white garments, sometimes appears in green, white bearded, and light rays on his face. Many of our forefathers talked too much about his thumb being boneless and soft. bones and softness. «That is why we, Uzbeks, even with strangers greet by shaking hands, in order to recognize Khizr if he appears».

According to the narrations, Khizr was born about six thousand years ago. Allah gave him an immortal life, because he prayed day and night.

Khizr lived after Ibrahim (peace be upon him). There are conflicting opinions that he is a prophet or a saint. Some say that he is a prophet, and some say that he is a guardian. In the Kur’an, there is a report about Khızr. The story of Moses and Khizr, the cave owners, is presented here. The three events that occur between them are mentioned, each one has its own wisdom.

 

 

Khizr Complex

Islam Karimov, the first President of Uzbekistan Islam Karimov, respected this monument which is the rarest architectural monument in Samarkand, the first of its kind, and every time when he visited Samarkand, he looked at the city with pleasure, though and prayed. It was said that he had ordered that he was buried there.

Islam Karimov was buried next to the Khizr Mosque. In this regard, huge reconstruction and improvement works have been carried out here. A large tomb was built on the grave of I.Karimov, similar to the HazratiKhizr mosque. For the pilgrims there is a terrace, a reading room, ablution rooms and tea houses and parking area. After that, this place became a memorial complex of Khizr. Every day thousands of local people, as well as foreign tourists, visit the Khizr Mosque and the tomb of Islam Karimov there.

Today, the Kur’an’s reciters are constantly reciting Kuranic verses. This place is now a place of tranquilityand calmness. It is the most sacred place of worship.

Dear reader, you also visit this ancient and beautiful place!

 

Karimberdi Turamurod.

Translated by Hulkar Turamurod.

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз