Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

 

Хўжа Дониёр зиёратгоҳи 

Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг мўътабар зиёратгоҳлари билан таништиришда даво

м этамиз. Бу гал фақат мусулмонлар эмас, носаролар ҳам, яҳудийлар ҳам бирдек азиз билиб, зиёрат қиладиган Хўжа Дониёр мақбараси ва ёдгорлик мажмуаси ҳақида ҳикоя қиламиз.

Хўжа Дониёр зиёратгоҳи Самарқанднинг шимоли-шарқида, қадим Афросиёб харобазорининг Тошкент томондан кириб келиш томонида, қадимий Сиёб ариғи бўйида жойлашган.

Хўжа Дониёр зиёратгоҳи ёнидан ўтган Тошкент кўчаси тўғри Ҳазрати Хизр ёдгор

лик мажмуасига олиб боради. Зиёратгоҳ Афросиёб музейи ёнгинасида. Сиёб бозоридан икки-уч чақирим узоқликда жойлашган.

Хўжа Дониёр мақбараси Самарқанддаги энг мўътабар ва машҳур зиёратгоҳлардан ҳисобланади. Дониёр, Даниил, Даниэл номлари исломий, насроний ва яҳудий адабиётларидаги азиз авлиёнинг, айим динлардаги пайғамбарнинг номидир.

Дониёл пайғамбар Қуддусда эрамиздан аввалги 603 йилда туғилган бўлиб, шоҳ Довуд ва Сулаймонларнинг авлодига мансубдир.

Ривоятларга кўра, Амир Темур ўзининг (1397-1404 йиллар ) Кичик Осиёга етти йиллик юриши вақтида Мосул яқинидаги Суза шаҳарчасидаги авлиё Дониёрнинг табаррук қўнимгоҳидан бир қисм хокини (айрим ривоятларда қўлини ёки оёғини, бошқа ривоятларда жасад суякларини) ўрнатилган тартиб-қоидалар талабини амалга ошириб, Самарқандга олиб келган.

Кўп ривоятларда айтилишича, жасад суяклари ортилган туя шаҳарга кираверишда шу тепалик устида чўккан ва жасад шу ерда дафн қилинган. Шундан сўнг қабр пойидан шифобахш булоқ отилиб чиққан, дейдилар. Бу булоқ суви бугунги кунгача камайган эмас ва зиёратчилар бу сувдан қониб-қониб ичмоқдалар. Шуниси диққатга сазоворки, бу булоқ суви бирор бошқа булоқникига ўхшамайди, ширин ва таъми ўзгача. Самарқанднинг бирор ерида ундан хуштаъмроқ сувни топа олмайсиз.

Аввал қабр очиқ осмон остида бўлган. ХХ аср бошларида унинг устига беш гумбазли мақбара қурилган. Мақбарада дунёдаги энг узун — 18 метрлик қабр мавжуд.

Мустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда кенг қўламда ободонлаштириш, таъмирлаш, қурилиш ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилди ва бугунги кунда мақбара олдида зиёратчилар учун айвон бино қилинди. Сиёб ариғи атрофидаги улкан майдон обод қилиниб, гўзал сайргоҳга айлантирилди. Мажмуада таҳоратхоналар, чойхона, салқин ичимлик ва музқаймоқ дўконлари, совға-салом, эсдалик буюмлари сотиладиган дўконлар барпо қилинди.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига «Маданиятлар чорраҳаси» номи остида бутун бошли Самарқанд шаҳри киритилишида ана шу зиёратгоҳнинг ҳиссаси катта. Чунки, бу зиёратгоҳга бугун ҳар учала дин вакиллари, дунёнинг барча мамлакатларидан келишмоқда. Самарқанд тимсолида Ватанимиз Ўзбекистон ҳам диний бағрикенглик мамлакати бўлиб дунёга танилмоқда.

 

Хўжа Дониёр ҳақида.

Машҳур тарихчи олим Абу Тоҳирхўжа Самарқандий ўзининг «Самария» китобида бундай ёзади: «Халқ Дониёл пайғамбар деб билган пайғамбарнинг қабри Мосул шаҳридадир. Ҳазрати Дониёр эса Аббос ўғли Ҳазрат Қусамнинг ёронларидан эди ва шу ерда кўмилгандир. Бошлари тарафдан бир булоқ чиқиб, Сиёҳоб ариғига қуйилади. Халқ уни табаррук билиб ичадилар ва чўмиладилар, уни кўп касаллар шифосига сабаб деб биладилар. У кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!»

Абул Ҳаким Самарқандий «Қандия»да ёзади: «Ахбор»да келтирибдурларким, Пайғамбар алайҳиссалом айтмишлар: «Самарқандда бир чашма борким, жаннат чашмаларидандур ва у Оби Раҳмат ариғи яқинидадур». Бу чашма Дониёл пайғамбар бошларидаги чашмадир. Дониёл пайғамбар  барака келтирувчи пайғамбардир. Ривоятларга қараганда Амир Темур томонидан жасадлари Сивас (Мосул яқинидаги шаҳар)дан келтириб, Самарқандда кўмдирилган экан. Шундан бери Самарқанд баракали шаҳар ҳисобланади. Бошқа бир ривоятга қараганда, Дониёл пайғамбарнинг қабрлари ҳозир ҳам Мосул шаҳри яқинида бўлиб, Самарқанддаги қабр Қусам ибн Аббоснинг халифаларидан бўлган Ҳазрати Дониёрга тегишли экан».

Х асрда яшаган Форс географи ва сайёҳи Ал Истахрийнинг ёзишича, халқ бу ерда 21-мартдан апрел охиригача Наврўз сайли, Қизил гул сайли каби сайлларни ўтказган, «Шукуфа даври» деб аталган бу даврда кишилар шифо истаб, чашма сувида чўмилишган.

Юқорида айтганимиздек, бу зиёратгоҳга барча динлар вакиллари зиёратга келишади. Ўтган йили Россия мудофаа вазири В.Шойгу ҳам сафдошлари билан зиёратга келганди.

1996 йилда Москва ва Бутун Рус Патриархи Алексий II ҳам Хўжа Дониёр зиёратгоҳига ташриф буюрган у зотнинг қабрини зиёрат қилган эди. Қизиғи, мақбара ёнидаги узоқ йиллардан бери қуриб ётган писта дарахтига у муқаддас сувдан сепиб, дуо ўқиб кетган эди. Ўшандан кейин қуриб ётган писта дарахти яна кўкариб, гуллади…

Ҳурматли муштарий, Самарқандга келсангиз, албатта, Хўжа Дониёр мажмуасини ҳам зиёрат қилинг. У ерда турли дин ва турли миллат вакилларини, турли тилларда сўзлашаётган одамларни учратасиз. Мажмуа атрофидаги сайргоҳни айланиб, бу ернинг тоза ҳавосидан баҳраманд бўласиз. Асрлар бўйи таърифланган шифобахш чашманинг ширин сувидан ичиб, танингиз яйрайди.

Каримберди Тўрамурод.


 Туризм паломничества 

Ходжа Данияр – Святой Даниэль

Следующая достопримечательность достойная внимания – комплекс Ходжа Данияр – Святой Даниэль.

  Достопримечательность находится на берегу речки Сиаб, рядом с музеем Афрасиаб.

Мавзолей Святого Даниэля считается одним из самых почитаемых святынь Самарканда. Это место является святыней трех религий: Ислама, Христианства, Иудаизма.

Пророк Даниэль родился в Иерусалиме в 603 году до нашей эры, был потомком шаха Давида и Соломона. По преданиям, Амир Тимур во время семилетнего похода в Малую Азию с городка Сиза вблизи Мосула где покоился пророк, привез часть его праха (по некоторым данным, останки). Конечно, при этом Амир Тимур выполнил все требования правила, установленные порядком.

Легенда гласит, верблюды с останками пророка остановились на этом месте, гда затем был похоронен   Святой Даниэль. А вокруг могилы начал быт ключом чудодейственный родникс целебной водой, который дарит исцеление и поныне.

Раньше гробница находилась под открытым небом. В начале ХХ века над могилой был построен мавзолей с пятью куполами. 18 метровая могила считается самой длиной гробницей в мире.

В годы независимости здесь были проведены широкомасштабные работы по реконструкции, благоустройству, строительству. Огромная территория на берегу речки превратилась в живописную аллею.

Комплекс был включен в список Всемирного культурного наследия ЮНЕСКО. Да и весь город Самарканд, как «Перекрёсток культур» вошёл в список благодаря именно этой святыни. Ведь сюда приезжают представители трех религий.

Про Святого Даниэля

Знаменитый историк-ученый Абу Тохарходжа Самарканди в своей книге «Самария» писал: «Пророк Даниэль, которого знает народ, покоится в городе Мосуле.  А Хазрати Данияр был сподвижником Хазрати Кусама ибн Аббаса и похоронен здесь, в Самарканде. У его изголовья появился родник, стекающий в реку Сиёхоб («Чёрная вода»). Целебная вода способнабыла излечить многие болезни.

Абул Хаким Самарканди в книге «Кандия» писал: «Пророк Мухаммад саллалохи алайхи васаллам сказал: «В Самарканде есть источник равный Райскому роднику, находящийся вблизи Обирахмат». Реч идёт о роднике пророка Даниэля. Он считался покровителем благополучия, благосостояния, изобилия. По преданиям, после перезахоронения останков пророка, по приказу Амира Тимура, Самарканд стал благодатным, изобильным  городом. Другая легенда гласит, могила пророка Даниэля до сих пор находится вблизи города Мосул. А в гробнице, что в Самарканде, покоится Хазрати Данияр – один из халифов Кусама ибн Аббаса.

Персидский географ и путешественник, живший в Х веке, Аль-Истахрий пишет, на этом месте проводились народные гуляние в честь празднования Навруза, находили исцеление в водах чудодейственного родника.

Как говорилось ранее, сюда приезжают представители разных религий. В 2018 году здесь побывал министр Обороны России С.Шойгу. В 1996 году Патриарх Москвы и Вся Руси Алексий II посетил святыне. Патриарх окропил святой водой высохшее фисташковое дерево, которое росло рядом с мавзолеем. Почитал молитвы. Говорят, что после этого дерево вновь расцвело.

Уважаемый гость, читатель, вы тоже посетите святыню. Помолитесь. Отведайте целебной воды из вечного родника.  И сами чувствуете, что здесь и климат другой, и вкус воды другой и, самое главное, начинаете чувствовать себя по-другому, легче…

Каримберди Турамурод.

Перевела Дилдора Турдиева.

Tourism of Pilgrimage

Mausoleum of Khoja Daniyar

We will continue to introduce you to the ancient sacred places of Samarkand. This time we talk about the tomb and the mausoleum of Khoja Daniyar – The Prophet Daniel who is respected not only by muslims but also by all jews and non-muslims.

Khoja Daniyar is located in the north-east of Samarkand, the Tashkent side of the ancient Afrasiab fortress, near the ancient Siab River.

Tashkent Street passing through the Khoja Daniyar’s Mausoleum leads to the Khazrati Khizr monument. The Mausoleum is near the Afrasiab Museum. It is located two to three miles from Siab Market.

The Mausoleum of Khoja Daniyar is one of the most prestigious and popular places of Samarkand. Daniyar, Danial, and Daniel are the names of the prophet given in the Islamic, Christian, and Jewish literatures.

The prophet Daniel was born in Jerusalem in 603 BC and was generation of the prophet David and the prophet Suleiman.

According to legend, Amir Temur (1397-1404) during his seven-year fight in Small Asia, entered the tomb of the prophet Daniel in Suza town near Mosul and fulfilling all the required rules, brought a little soil of his grave into Samarkand (in some narrations it is written, his hand or leg, and bones in other narrations).

It was narrated that, Emir Temur chose the first hill to bury him where the camel which was carrying the bones kneeled down to rest. And beneath this grave, water of miracle healing spring started flowing. This spring did not dry even today, and tourists love to drink from its water. This water differs from the water of other places with its sweetness and taste. You cannot find sweeter water than it in any other place in Samarkand.

First, the grave was in the open sky. At the beginning of the 20th century, five domed mausoleum was built on it. The tomb is the world’s longest-18-meter tomb.

During the years of independence, this place was widely reconstructed and convenience of pilgrims, and today the tent was built for tourists near tomb. The vast area near The Siam River was turned into a beautiful garden. The complex includes washrooms, a cafe, souvenirs shop, ice-cream and cool drinks shop, gifts shop.

The Mausoleum plays a great role in UNESCO including Samarkand to the list of world cultural heritage under the name of «Crossroads of Civilizations». This is because today representatives of religious communities come to visit it from all over the world. Samarkand is the rekigous capital of Uzbekistan.

 

About Khoja Daniyar

The well-known historian, Abu Takhir Khoja Samarkandi, writes in his book The «Samariya» «The Prophet Daniel’s tomb is in Mosul city. And this Khoja Daniyar was a friend of Kusam, the son of Abbas, and was buried here. A spring falls by the head of his grave, and flows into the Siab. People drink it and swim in it, considering it sacred water and cure of many diseases. May Allah have mercy on him! «

Abul Hakim Samarkandi writes in «Kandiya: «It was written in the book «Akhbor», that the Prophet s.a.w said, ‘There is a spring in Samarkand, it is a spring of Paradise, and it is close to «Obi Rahmat» water.’ It is about this spring beyond the head of Khoja Daniar’s tomb. The prophet Daniel was a prophet of blessing.

According to legends, his body was brought by order of Emir Temur from Sivas (near the city of Mosul) and was buried in Samarkand. Since then, Samarkand has been a blessed city. According to another narration, the grave of the prophet Daniel is still near the city of Mosul and this tomb belong to Khoja Daniyar, who was the caliph of Qusam bin ‘Abbas in Samarkand.

The Persian geographer and tourist Al Istakhri, who lived in the 10th century, wrote that here people used celebrate Nawrooz holidays, the Red Rose

 

As we have already mentioned, representatives of all religions come to visit this place. Last year, Russian Defense Minister Vyacheslav Shoigu visited too. In 1996, Alexy II, Patriartch of Moscow came to visit the Mausoleum of Khoja Daniyar. Interestingly, he said a prayer on a long time before dried pistachio tree near the tomb and sprang from the sacred water on it. After that, the tree started blossoming again.exhibitions, from 21st of March until the end of April. They called this period of time «Shukufa Time» and showered in the spring water in seek of cure.

Dear readers, if you come to Samarkand, visit the Khoja Daniyar Mausoleum for sure. There you will find people of different religions and different nationalities, speaking in different languages. In the garden around the complex, you will enjoy fresh atmosphere. Drink from the sweet water of the healing spring flowing for centuries.

 

Karimberdi Turamurod.

Translated by Hulkar Turamurod. 

 

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз