Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

Мурод авлиё

 Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг табаррук зиёратгоҳлари билан таништиришда давом этамиз. Эндиги мақоламизда Самарқанднинг янги шаҳар қисмида жойлашган, шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг асосий зиёратгоҳларидан бири бўлган Мурод авлиё зиёратгоҳи ҳақида суҳбатлашамиз.

Мурод авлиё Самарқанднинг янги шаҳар қисмида жойлашган зиёратгоҳларидан бири бўлиб, бу мақбарани дунёнинг турли бурчакларидан келиб зиёрат қилувчиларнинг кети узилмайди. Бу ерда турли миллат ва турли дин вакилларини учратишингиз мумкин. Зиёратчилар қадимдан шу ерга зиёратга келиб, Аллоҳ таолодан ёлвориб сўраган муродлари ҳосил бўлгани ва бунга кўп бор амин бўлганликлари учун мақабара Мурод авлиё номини олган. Мақбара Республикамиз ҳудудида яшайдиган шиа мазҳабидаги мусулмон биродарларимизнинг асосий зиёратгоҳларидан бири ҳисобланади. Мақбара ҳовлисидаги жоме масжиди ҳам шу мазҳаб вакилларининг йирик ибодатхоналаридан биридир.

Мурод авлиёнинг асли исмлари Саййид Мусохўжа ибн Саййид Муртазохўжа экани, ўзи XV-XVI асрларда яшаб ўтгани маълум. Қабр тошини ўрганиш натижасида у кишининг тасаввуф илмининг номояндаларидан бўлганлиги, Ислом шариати ва ақидаларининг билимдони бўлганлиги аниқланган. Вафоти ҳижрий 927 йил (Милодий 1510-1511 йиллар) Рамазон ойининг аввалида, якшанба куни деб эътироф этилган.

Мурод авлиё ҳақида халқ орасида турли ривоятлар ва афсоналар сақланиб қолган. У кишининг шариат ва тариқатга оид китоблар ёзганликлари ҳам машҳур бўлган. Аммо у кишидан бирор адабий мерос ҳам, у киши ҳақида бошқа аниқ маълумотлар ҳам бизгача етиб келмаган.

Биз Мурод авлиё мақбараси шайхи Муҳаммад Али бобо шайх Аҳмад ўғиллари мақбара тарихи тўғрисида шундай дейдилар:

– Бу табаррук жой қадимдан халқимизнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бўлган. Бу ернинг зиёратига келган одам муродига етмай қолмаган. Биласиз, қаерда авлиё қўйилган бўлса, у кишининг яқинида ётишни орзу қилган кўп уламолар, юрт сўраган, давлат сўраган зотлар ҳам шу авлиёнинг яқинига дафн этилган. Бу ер ҳам бир замонлар катта қабристон эди. Аммо турғунлик йилларида қабристон ҳам, мақбара ҳам текислаб юборилди. Мурод авлиёнинг қабр тошлари ҳам олиб бориб, тарих музейига қўйилган эди. Халқ барибир келиб, зиёрат қилишда давом этди. Мустақиллик шарофати билан юртнинг муқаддас қадамжолари обод қилина бошлагач, элнинг талаб ва истагини инобатга олган шаҳар ва вилоят раҳбарлари бош бўлиб, Мурод авлиё зиёратгоҳи ҳам обод бўлди. Мурод авлиёнинг қабр тошлари ҳам жойига қайтарилди. 2000 йилда эса Мурод авлиё қабри тепасида сиз бугун кўриб турган муҳташам мақбара қайта қад ростлади. Халқимизнинг эҳсонлари ва холис ёрдамлари боис жомеъ масжидимиз ҳам кундан кунга обод бўлиб бормоқда. Мурод авлиё – Саййид Мусохўжа силсилада бевосита Пайғамбаримиз саллаллоҳи алайҳи васалламга бориб етишадилар. Тошларида «Саййидларнинг фахри» дея улуғланганлар. Авлодлари Қувайт ва Ҳиндистонда тарқалган. Саййид Муҳаммад ва Саййид Жаъфар деган фарзандлари Ҳиндистонда ҳукмдор ҳам бўлганлар. Мурод авлиё ҳақида аҳли китобларда мавжуд бўлган манбаълардан хабардор бўлган турли миллат ва дин вакиллари турли давлатлардан, ҳатто Америкадан ҳам зиёратга келмоқдалар. Ибодатларимизни эмин-эркин адо қилаётганимиз учун ҳамда азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳлари обод бўлаётгани учун муттасил дуодамиз, буларнинг барчаси Мустақиллик шарофати, раҳбарларимизнинг одилона сиёсати маҳсули деб биламиз.

Мурод авлиё зиёратгоҳи кўпчилик «Поворот» деб атайдиган жойда, Тарих музейи ортида, Кардиология шифохонаси ёнида жойлашган.  У ерга шаҳар транспортининг ҳамма хилида етиб олиш жуда осон. Деярли барча автобуслар унинг ёнидан ўтади. Самарқанд учун янги транспорт тури саналган трамвай ҳам унинг яқинида тўхтаб ўтади.

Каримберди Тўрамурод.

Суратларни муаллиф олган.

 

Туризм паломничества

Святой Мурад

 Вновь возврашаемся в центр города Самарканда, точнее, в мавзолей Святой Мурад.

 В новой части города есть место паломничества, куда стекаются множества людей со всех концов мира. Издавна паломники приходили сюда, просили Всевышнего исполнить их желания. И потому это место стало называться Святой Мурад (Мурад переводится как мечта, стремление, цель).

Мавзолей считается главной святыней для шиитов, проживающих на территории нашей страны.

Настоящее имя Святого Мурада – Саид Мусоходжа ибн Саид Муртазаходжа, который жил в XV-XVI веках.

Научные исследования надгробного камня показали, что этот человек являлся видным представителем науки тасаввуф (суфизма), знатоком шариата. Смерть датируется 1510-1511 годами.

В народе сохранились предания, легенды о жизни Святого Мурада. Известно, что он написал книги касающиеся шариата и тариката. Однако, до наших дней не сохранились ни одно его литературное, научное наследие. Также отсутствует полная информация о его жизни и деятельности.

Шейх мавзолея Святой Мурад Мухаммад Али бобо ибн шейх Ахмад рассказал нам следующее:

– Это святыня с давних времен почитается среди нашего народа. Каждый паломник, посетивший мавзолей, непременно получал желаемое. Где покоится святые, там желают, похоронит себя многие видные деятели, правители, ученые. Здесь когда-то находилось большое кладбище, которое в советское время было снесено, также разрушена гробница святого. Надгробный камень Святого Мурада был передан историческому музею. И все же народ не прекращал посещать маленькую святыню. В годы независимости многие достопримечательности, святыни вновь возродились. По многочисленным просьбам и требованиям населения руководство города и области приняла меры, а в 2000 году над могилой Святого Мурада воздвигнут величественный мавзолей. Благодаря пожертвованиям населения, пятничная мечет при мавзолее обретает новую жизнь. Святой Мурад – Саид Мусоходжа происходитиз рода Пророка Мухаммад (сав). На надгробном камне его называют «Гордостью саидов». Потомки Святого Мурада ныне живут в Кувейте и в Индии. Его сыновья Саид Мухаммад  и Саид Жаъфар были правителями в индии. Сегодня среди паломников очень много также иностранных граждан. Наши руки всегда открыты для благословения нашего народа, Родины.

Мавзолей Святого Мурада находится под боком исторического музея, рядом с кардиологической больницы. Туда можно попасть на любом виде транспорта. Расположился в очень удобном месте.

Каримберди Турамурод.

Перевела Дилдора Турдиева.

Фото автора.

Tourism of Pilgrimage

Saint Murad

We continue to acquaint you with the sacred places of ancient Samarkand. In this article, we will talk about the tomb of Saint Murad, one of the main worshipping centers for Muslims in Shia sect located in the new part of Samarkand.

 

Mausoleum of Saint Murad is in Samarkand’s new side, where visitors from different corners of the globe visit. Here you can meet different nationalities and religions. The pilgrims have come to visit this place from ancient times and have given the name Saint Murad, because their prayers reached to Allah. The mausoleum is one of the main places of worship for Muslims in the Shia sect of our Republic. The mosque in the courtyard of the Tomb is also one of the major mosques of this sect.

The real name of Saint Murod was Sayyid Musakhodja ibn Sayyid Murtazakhodja, who lived in the XV-XVI centuries. As a result of studying the tombstone, it was revealed that he was scholar of the science of tasawwuf and Islamic Shari’ah and rules. He died on first Sunday of Ramadhan in 927 AH (1510-1511 AD).

There are lots of stories and myths about Saint Murod among people. He also wrote books about Sharia and Tariqah. But there is no any heritage, nor concrete detail remained from him.

The Sheikh of the Mausoleum, Muhammad Ali son of Sheikh Ahmad says:

- This sacred place has been important since before. Whomever visits here, his wishes come true. Wherever a saint is buried, scholars who dream to stay near him, governors and others, are buried near him. So this place was once a large cemetery. But during colonial period, both the cemetery and the mausoleum were destroyed. Even gravestone to Saint Murad was placed in the Historical Museum. But people still came and went on visiting this place. As historical places of the country were restored after independence, wishes of people came true, and the Holy Mosque was restored too. The gravestones of Saint Murad were also returned. In 2000, the magnificent mausoleum, which you see today, on the graveyard of Saint Murad was build.

Thanks to the donations of our people, the mosque is becoming more and more prosperous. Murad Awliya — Sayyid Moussa Khoja was from the generation of the Prophet (s.a.w) He is praised as «Sayyids’ pride» on his gravestone. His descendants were extinct in Kuwait and India. His sons, Sayyid Muhammad and Sayyid Ja’far were also rulers in India. Representatives of various nationalities and religions who are aware of the sources written about Siant Murad come from different countries, even from America.

The Mousoleum of Saint Murad is located in the part of City which is called «Povorot», behind the Historical Museum, next to the Cardiology Hospital. It’s easy to get there all over the city. Nearly all the buses and the train go by.

Karimberdi Turamurod.

Translated by Hulkar Turamurod.

The pictures taken by the author.

 

Матнларда ё таржималарда хато учраса, айтинг, илтимос!

 

 

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз