Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

Шайх Бурҳониддин Соғаржий мақбараси – Руҳобод

 

Ўқувчиларимизни қадимий Самарқанднинг табаррук зиёратгоҳлари билан таништиришда давом этамиз. Бу гал шаҳардаги энг қадимий зиёратгоҳлардан бири Руҳобод мақбараси ҳақида ҳикоя қиламиз.

Руҳобод мақбараси Самарқанд шаҳрининг марказида, Регистон майдонига яқин ерда, Гўри Амир мақбараси рўпарасидадир. Мақбара пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, Шайх Бурҳониддин Соғаржийни ўзига маънавий устоз, пир деб билган Соҳибқирон Амир Темур томонидан қурилган. Мақбара ёнида Руҳобод мадрараси бўлган, унинг бир қисми бузилиб кетган, сақланиб қолган ҳужраларида бугун ҳунармандлар фаолият юритади. Мадраса ёнида эса Руҳобод жомеъ масжиди бор ва Самарқанддаги энг дастлабки қурилган масжидлардан бири бўлган бу масжид бугунги кунда ҳам мусулмонларга хизмат қилмоқда.

 

Шайх Бурҳониддин Соғаржий  ҳақларида.

Бу улуғ зот – Шайх Бурҳониддин Соғаржий  XII-XIII аср бошида яшаган бўлиб, асли Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Янгиқўрғон мавзеидан 2-Шахи Зинда км. Шимоли-ғарбда жойлашган, қадимдан машҳур бўлган Соғаржий масканидандир.  Ҳозирда бу маскан улкан икки қишлоқни ташкил этади. Тепа Соғаржий (халқ Суғончи деб юритади) ва пастки Соғаржий. Тепа Соғаржийда қадимий қабристон бор. Унда Шайх Бурҳониддин Соғаржий авлодлари дафн этилган. Ундаги қабр тошларида соғаржийликлар  шажараси битилган ёзувлар мавжуд.

Шайх Бурҳониддин Соғаржийнинг насл-насаби чаҳорёрлардан Халифа Умар ибн Хаттобга бориб туташади. Бурҳониддин Соғаржий ҳақида Амир Саййид али Ҳамадоний ва Маҳмуд Валининг рисолаларида, Абу Тоҳархожанинг «Самария», «Қандия» китобида айрим маълумотлар берилади. Уларда айтилишича, «Муҳаммад пайғамбаримизнинг етти тола сочи  – «Мўйи Муборак» мис идишга солиниб, Соғаржий қабрининг гумбази шифтида осилган.

Тарихий маълумотларда Шайх Бурҳониддин Соғаржий Маккаи Мукаррама шаҳрида имом-хатиблик қилгани, Шарқий Туркистон ерларида Ислом динини тарғиб этгани баён қилинади.

«Қандия» китобида Шайх Бурҳониддин Соғаржий ҳозирги Руҳобод мавзеига дафн этилишини ўзлари башорат қилгани зикр этилади: «Ушбу ердан бир хушбўй ҳид келадики, гўё менинг тупроғимни шу ердан олгандурлар».

Амир Темур у зотни кўрмаганлар. Шайх Бурҳониддин Соғаржий Соҳибқирон Амир Темурнинг руҳоний пирларидандир. Гумбазли мақбара, қадимги «Мўйи Муборак» масжиди ва хонақоҳлари ҳазрат Амир Темур томонидан барпо этилган.

Мақоламиз сўнгида эслатиб ўтмоқчимизки, Амир Темур бобомиз машваратларда пайғамбар авлодлари бўлган саййидлар, қозилар, олимлар, руҳонийлар, оқсоқоллар, аъёнлар ва аслзодаларга доимо ўнг  тарафларидан жой кўрсатганлар. Ўзларининг ҳам хилхоналари қурилган Шаҳрисабзда эса Пайғамбаримиз (сав) авлодлари учун махсус «Қабри саййидон» номли мақбара ҳам қурдирганлар. Сайидларга, пирлари ва уларнинг авлодларига катта иззат-ҳурмат кўрсатганлар, катта-катта эҳсонлар қилганлар, уларга катта нафақалар тайин қилганлар. Дунёдан ўтганларига эса, худди Шайх Бурҳониддин Соғаржий, Аҳмад Яссавий, Зангиота каби зотлар қабри устида бино қилинган мақбаралар каби катта-катта ҳашаматли мақбаралар бунёд этганлар.

Бурҳониддин Соғаржий қабрини зиёрат қилиш киши кўнглини очади ва руҳий қувватини орттиради. Шунинг учун ҳам у Руҳобод номи  билан азиз ва мукаррамдир. Самарқандга келсангиз, албатта, Руҳобод мақбарасини зиёрат қилишни унутманг!

Каримберди Тўрамурод.


 

Туризм паломничества

Рухабад

Далее знакомимся сўради мавзолеем Рухабад, где покоится Шейх Бурханиддин Согарджи.

Мавзолей Рухабад находится в центре города Самарканда, недалеко от Регистана, напротив мавзолея Гур-Эмир.

Мавзолей Рухабад был построен по приказу Амира Тимура в честь памяти его духовного учителя, наставника, пира Шейха Бурханиддина Согарджи. Рядом с мавзолеем когда-то располагалось медресе, от которого до наших дней сохранились лишь часть келий. Сегодня в этих кельях функционируют мастерские ремесленников. Вблизи мавзолея находится пятничная мечеть Рухабад, являющаяся одной из древнейших мечетей Самарканда, которая и по сей день применяется в прямом предназначении.

 

Про Шейха Бурханиддина Согарджи.

Шейх Бурханиддин Согарджи жил в XII-XIII веках. Был родом из местности Согарджи, что находится в Акдарьинским районе. Сегодня это местность составляет два больших кишлака. Верхний и Нижний Согарджи (в народе называется Сугончи).  В Верхнем Согарджи есть древнее кладбище, где похоронены потомки Шейха Бурханиддина Согарджи.  На надгробных камнях высечена родословная Согарджи.

Шейх Бурханиддин Согарджи происходил из рода халифа Омара  ибн Хаттаба. В книгах Амира Саида Али Хамадани, Махмуда Вали, «Самария», «Кандия» Абу Тахорходжа приводятся некоторые сведения о Шейхе Бурханиддине Согарджи. Там говорится, что под куполом гробницы Шейха находятся волосы Пророка Мухаммада саллаллохи алайхи васаллам, хранящейся в медном ларце.

Как свидетельствуют исторические данные, Шейх Бурханиддин Согарджи в Мекке был имамом-хатибом, участвовал в утверждении и распространении Ислама в Восточном Туркестане.

В книге «Кандия» говорится, Шейх Бурханиддин Согарджи предсказал, что он будет похоронен на Рухабаде. Он сказал своим ученикам: «Оттуда дует приятный запах, видимо, моей земли брали оттуда».

Амир Тимур не виделся с этим Шейхом, однако считал его своим духовным учителем, наставником. Купольный мавзолей, мечеть, ханака были построены Амиром Тимуром.

Стоит отметить, что Амир Тимур всегда с почтением, относился и проявлял уважение к потомкам Пророка (сав) – саидам, казиям, ученым, старейшинам, религиозным деятелям и придворным.  По приказу Амира Тимура в Шахрисябзе был построен мавзолей, где расположилась гробница для потомков Пророка (сав). Амир Тимур с огромным уважением относился к саидам, пирам, их потомкам, делал большие пожертвования, назначил им хорошие пенсии. После смерти в их честь устанавливал мавзолеи, гробницы.  Такие почести были оказаны и Шейху Бурханиддину Согарджи, Ахмаду Яссави, Занги-ата и другим.

Паломничества в мавзолей Шейха Бурханиддина Согарджи подарит чувства благодати, спокойствие, умиротворенности.

Посетите мавзолей Рухабад, ощутите эти чувства воочию. Ведь Рухабад, это переводится как «одухотворенность».

Каримберди Турамурод.

Переводила Дилдора Турдиева.


 

Tourism of Pilgrimage

 

The mausoleum of Sheikh Burkhaniddin Sogharji – Rukhabad

 

We continue to acquaint our students with the sacred places of ancient Samarkand. This is the story of one of the oldest places in the city, Rukhabad Mausoleum.

Rukhabad Mausoleum is located in the center of Samarkand, near the Registan Square, opposite Gur Amir Mausoleum. The mausoleum was built of hard bricks by order of Emir Temur, who considered Sheikh Burkhaniddin Sogharji as a spiritual teacher. There was Rukhabad Madrasah next to the tomb, which was partly damaged. There are craftsmen today in its rooms located in undamaged side. There is a Rukhabad Mosque in front of the madrasah and this mosque, being one of the first mosques in Samarkand, is still at Muslims’ service today.

 

Sheikh Burkhaniddin Sogharji.

This great person — Sheikh Burkhaniddin Sogharji lived at the beginning of the XII-XIII centuries. He came from Sogharji, a place located 2-3 km to north-west from Yangikurgan village in Akdarya district of Samarkand region. Today, this facility is consisted of two large villages. Up Sogharji (called Sughonchi today) and the down Sogharji. There is an ancient cemetery in Up Sogharji. The descendants of Sheikh Burkhaniddin Sogharji were buried there. On the gravestones you may see pedigree of Sogharjis written.

Sheikh Burhaneddin Sogharji’s descendants go to the Caliph Umar ibn al-Khattab. Some information about Burkhaniddin Sogharji is given in the treatises of Amir Sayyid al-Hamadani and Mahmood al-Walî, in the book of Abu Tharakharah «Samariah» and «Qandiya». In those books it is written that «The Prophet Mohammed’s seven hairs – «Muyi Mubarak» copper was put in a bowl and hung on the dome of the graveyard of Sogharji.

Historical sources show that Sheikh Burkhaniddin Sogharji was imam of Makka and spread Islam in Eastern Turkistan.

It is written in the book «Kandiya» that Sheikh Burkhaniddin Sogharji predicted to be buried in the present-day Rukhabad Mausoleum: «A fragrant smells there, as if my soil was taken from here».

Emir Temur did not see him. Sheikh Burhoniddin Soghjarji was a spiritual teacher for him. The Tomb with dome, the Old Muyi Mubarak Mosque and chambers were built by order of Emir Temur.

At the end of the article we would like to remind that in meetings Emir Temur always gave place Sayyids, advisors, judges, scholars, priests, elders, princes and nobles on his right side. He showed great respect for saids, scholars and their descendants, sent gifts, and greatly contributed to them and built huge tombstones on scholars passed, such as mausoleums of Sheikh Burhanuddin Sogharji, Ahmad Yassaviy, and Zangiota.

In Shakhrisabz, where his own mosque was also built, Emir Temur constructed a special mausoleum «Kabri Sayyidon» (Tomb of Sayyids) for the descendants of the Prophet (s.a.w)

Visiting the grave of Burkhaniddin Sogharji will inspire people and increase their spiritual strength. That is why it is called «Rukhabad» – flourishing souls. If you come to Samarkand, do not forget to visit Rukhabad Mausoleum!

Karimberdi Turamurod.

Translated by Hulkar Turamurod.

 

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз