Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

15 Изоҳ: Кутубхона

  • Azimjon Ashurov айтди:

    Китобларни скачать қилиб олса бўладими, ҳожи ака.

  • admin айтди:

    Олинг, аммо китобларимни сотиб олсангиз, менга яхши эди. Уларни нега чиқарганман, эсимда йўқ…

  • Khushbakht айтди:

    Hoji aka, iloji bo’lsa boshqa kitoblaringizni ham saytga qo’ysangiz, hamma hikoyalaringiz, kitoblaringiz juda qiziqarli va tarbiyaviy ahamiyatga ega, oldindan rahmat!

  • Dr_Davronxon айтди:

    «Кадр кечаси» китобингизни сотиб олдим. Маза килиб укияпмиз. Лекин хамма китобларингизни хам дукондан топиб булмайди, шунинг учун электрон вариант булгани яхши. Ижодингизга барака!

  • admin айтди:

    Ташаккурлар! Ўзимдан олинг, ҳамма китобларимни. Почта орқали олсангиз ҳам бўлади.

  • xolida qobilova айтди:

    Ассалому алайкум Каримберди ака. Туманимиз ҳокими А.Жўраев томонидан сизнинг китобларингиз совға қилинди. Коллеж ахборот ресурс маркази ходимлари, бутун жамоа ва ўқувчилар сизнинг китобларингизни зўр иштиёқ билан ўқишяпди. Жуда ажойиб асарлар. Сизга ҳам, туманимиз ҳокимига ҳам раҳмат.

  • admin айтди:

    Сизларнинг бахтингизга Аллоҳ туманингизга шунақа ҳокимни берган. Мен кўп ҳокимларни биламан, кўплари билан ўртоқчилигим бор. Аммо Абдумўмин акадек зиёли, китобхон ҳокимни кўрмаганман. Абдумўмин ака том маънода ҳақиқий зиёли инсон. Китобларимни олиб, бирортасини бирор кишига сотмадилар. Мактаь, лицей ва коллежларнинг кутубхоналарига (Энди ахборот-ресурс маркази, дейиш урф бўлган…) БЕПУЛ тарқатдилар. Мутлоқо бепул!
    Бунинг устига ҳаммасининг раҳбарларига тайнладилар. Ўқувчилар китобларни ўқиб чиқсин, ўзим суҳбатлашаман, кейин муаллифни чақириб, учрашув ўтказамиз, деб.
    Агар ҳамма ҳокимлар А.Жўраевдек зиёли, китобсевар бўлганида, ЎЗБЕКИСТОН бошқача бўлиб кетган бўларди.
    Абдумўмин ака бизларни ҳам баъзан уялтириб қўядилар. Янги чиққан бирор романни ўқимаган бўлсак, «Сизлар ўқишингиз керак, сизлар элнинг назаридаги кишиларсизлар, эл билмаганини сизлардан сўрайди, сизлар билмасангизлар уят бўлади», дейдилар. Кўп китобларни биз А.Жўраевдан кейин ўқиймиз…
    Айтганча, менинг китобларимнинг пулини тадбиркорлар тўлаб берди. Аммо уларга ҳам малол келгани йўқ, қайтанга улар ҳам хурсанд. Бунинг сабаби эса ўзингизга маълум: улар катта савоб олдилар ва, албатта олқиш! Халқнинг ва ҳокимнинг олқиши! Бу эса катта нарса!

  • Muslima айтди:

    Assalomu alaykum. Sizning hikoyalaringiz menga yoqdi. Menga köproq yoqgan tarafi Xikmat Mazmunga töla ekanligi. Sizni endi tanigan bölsamda, Hikoyalarizni öqiwni endi bowlagan bölsamda Sizga hurmatim ortdi. Hikoyalarizni saqlab oldim Rozi böling.Sizdek iymonli, Taqvoli insonlar köpaysin IN SHA ALLOH. AMIN

  • admin айтди:

    Ташаккурлар! Мухлисларимиз сони биттага ортгани қувончли!

  • Аллоҳ рози бўлсин! Абдумўмин акани Аллоҳ сизларга неъмат қилиб берган! У кишидек зиёли раҳбарни, китобхон ҳокимни кўрмадим.

  • Uktam Yangiboyev айтди:

    Assalomu aleykum Hoji aka. Avvalombor sayt ochib yaxshi qilibsiz. Ayniqsa chet elda ishlab o’qib yurganlar ham ijodlaringizni kuzatib borishadi. Men ham hozir o’qishim chet elda bo’lganligi sabab yonimda kitoblaringiz yo’q. Jiyda guli ssenariysi juda mohirona yozgansiz. Menga juda yoqdi. Ammo men «Gung qizi» hikoyangizni o’qimaganman. Shu kitobni internet sahifalaridan topolmayapman. Topib o’qishimga yordam berib yuborsangiz

  • Gulnoza айтди:

    Salom hurmatli Hoji aka! Kitoblaringizni qanday sotib olsak buladi? Narxlari haqida ma’lumotlarni qayerdan topsak buladi? Javob uchun oldindan raxmat.

  • Karimberdi To`ramurod айтди:

    Битта китобларимнинг сотувчиси бор, ўшандан оласиз. Рақами: +998902241566
    Дунёнинг исталган нуқтасига етказиб бераяпти почта орқали.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз