Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё!

Ижодим  ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингиз, савол ва таклифларингизни ёзиб қолдиринг. Сизнинг фикрингиз мен учун жуда муҳим.

66 Изоҳ: Меҳмонхона

  • Аброр айтди:

    Муборак булсин Хожи ока! Жуда гузал чикибди

  • Muhtorjon айтди:

    Assalomu aleykum v v! Hoji aka muborak bo’lsin. Judoham xursand bo’ldik ahli xodimlarimiz bilan. Eng sodiq o’qivchilaringiz qatorida bo’lamiz insho Alloh.

  • АбдулБасир айтди:

    Ассалому алайкум хурматли адиб хожи бобо!
    Ижодингиз билан анчадан бери танишмиз. Лекин чет элга чикиб кетиб, озрок узоклашган эдик. Мана, яна кузатиб борадиган булдик иншааллох. Ижодингиздаги сиз ишлатадиган тилнинг миллатимизнинг хар бир инсонига тушунарлилиги, калбга якинлиги, ёзганларингиз у кулокдан кириб, бунисидан чикиб кетмайдиган характерга эгалиги менга жуда макул. Диний-ахлокий масалаларга оид макола ва асарларингиз хам худди шундай. Шуларни хисобга олган холда, сизга бир таклиф билан мурожаат килмокчи эдим. Биламизки, иймонимизни, хулкимизни, ахлокимизни кувватловчи купгина адабиетлар ёки матнлар эскича услубда купрок таркалган. Барча катламга бирдек тушунарли тил ва ибораларнинг ишлатилмаслиги туфайли халкнинг назаридан четда колиб келади. Масалан, «коладургон, буладургон…» каби ё булмаса узбек тилида таржимаси, ифодаси мавжуд булган эски сузларнинг борлиги хаммамизга маьлум. Тохир Малик, сиз ва баьзи адибларимиз бундан мустасно албатта. Таклифи ожизим шулдан иборатдурки, баьзи ёзганларингизни ОВОЗЛИ холатга келтирсаааакк ва буни «mp3″ форматда таркатсак. Уйлайманки, бунга арзийдиган нарсалар сизда бор. Факат, тиник, эффектлар билан безалган, таьсирли булса… Кулокка ёкимли бир овозда булса. Худди Афзал Рафиковнинг ишларидек дейманда. Ватан хакида, оила хакида, халол ва харом хакида, мехнат хакида, дустлик, севги хакида оят ва хадислар билан ифодаланган чиройли материаллар яратишингиз мумкин. Хабарингиз булса керак, хозирги кунда овозли китоблар хам бор хатто. Узим ижодда укувчи даражасидан юкорида булмаганлигим сабабли, моддий томондан бу масалада бахоли кудрат уз хиссамни кушсам дегандим. Бу ишлар албатта харажат талаб килгувчидир.
    Эшитганлар оз булсада ТАРБИЯ топса, Хакни ноХакдан ажратишда фойдаланса ва бизга савоб езилсаааа… Бир жойда укиб колдим, масжид курган, йул курган, кудук казиган, илм колдирган, дуогуй фарзанд колдирган ва яна кимларнидир амал дафтари то киематгача ёпилмас экан. Уламолар кимдир хозирги кунда тарбиявий бирор электрон материал тайерласа хам ушалар каторига кириши хакида ёзибди ишонч билан. Менам ишондим бунга ва ният килдим кичкина булсаям, КЕЛАЖАК учун нимадир килишга…

  • Maqsud Jonixonov айтди:

    Ассалому алайкум. Муборак бўлсин. Жуда хурсанд бўлдик. Омад ёр бўлсин. Сиздай ҳамқишлоғим, ҳамсуҳбатим, ҳаммаслагим борлигидан фахрланаман.

  • Nodir Bek Toshmatov айтди:

    Ассалому алайкум устоз! Умрингизга, ризқингизга, имонингизга ва ижодингизга барака тилайман! Биз сиз билан!!!

  • Tavakkal Hojimatov айтди:

    Ustoz saytingizga kirdim va ko’rib o’qidim juda ham chiroylik qoil juda ham zorrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrr
    Meng ,,Jiyda guli» filimi juda yoqadi mazza qilib ko’raman takror va takror

  • Tavakkal Hojimatov айтди:

    Ustoz saytingizga kirdim va ko’rib o’qidim juda ham chiroylik qoil juda ham zorrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrr
    Meng ,,Jiyda guli» filimi juda yoqadi mazza qilib ko’raman takror va takror
    Йиллаб чет элда юриб онасига дийдорини
    курсатмай юрган айрим ,,нокобил»
    фарзандига онасини нола фарёди

    ,,КАЙЛАРДАСАН БОЛАМ».
    (тулик матни)

    Йулларингни пойлаб кунлар ботяпти.
    Кечалари уйлаб тонглар отяпти.
    Битта оёгимни кабр тортяпти.
    Кайлардасан болам дийдоринг курай.
    Омонлигинг куриб осонрок улай.

    Битта нома битиб бер менга дарак.
    Менга пулинг эмас борлигин керак.
    Кундан кунга секин уряпти юрак.
    Кайлардасан болам дийдоринг курай.

    Чой ичганда хар кун ёзиб дастурхон.
    Сенга деб асрайман ширин кулча нон.
    Азройил келмасдан сураб мендан жон.
    Кайлардасан болам дийдоринг курай.

    Сен ётган бешикга аллалар айтиб.
    Сен кийган куйлакга куз ёшим артиб.
    Дод дея йиглайман келакол кайтиб.
    Кайлардасан болам дийдоринг курай.

    Фарзандни догига чидаб туролмай.
    Отанг ташлаб кетди юзинг куролмай.
    Карилик эканда колдим юролмай.
    Кайлардасан болам дийдоринг курай.

    Деразадан йулинга ётаман бокиб.
    Деворда расминга кузмунчок такиб.
    Тунда келса деб болам чирокни ёкиб.
    Кайлардасан болам дийдоринг курай.

    Эшик таккилласа шому сахарда.
    Сенми ёки Азроил кунглим хатарда.
    Худодан сурайман хар тун ётарда.
    Оллохим боламни дийдорин курай.
    Омонлигин куриб осонрок улай.

    Муштипар онани дардини ок когозга туширган.

    ТАВАККАЛ ХОЖИМАТОВ
    МИРЗООБОДИЙ шеъри

  • behruz айтди:

    Do’stlarim ko’p so’rashadi hozirda qaysi bir kitobni o’qigan ma’qul deb? Avvallari Tohir Malik, Otkir Hoshimov,Tog’ay Murod kabi insonlarning ijodini aytgan bo’lsam hozirda ularning safiga Karimberdi To’ramurodni ham aytib o’taman.

  • Haydar айтди:

    Америка фожиасини, ҳозирги вақтда оддийгина қилиб америка воқеаси дейиш керакдир, чунки ҳикоянинг сюжети фожиа даражасидан тушиб қолгандек бўлаяпти!

  • Haydar айтди:

    Фотогалереяга кирдим, лекин галереяни кўрмадим!

  • Haydar айтди:

    Клипларни кўрдим, Ўзбегим полвонлари ва Ўзбекистонларда ўзоооооқдаги соф орзуларни кўрдим.

  • Ravshanoy To'ychiyeva айтди:

    Juda ajoyib sayt. Deyarli har kuni kiraman. Hikoyalarni o’qib bo’ldim. Lekin Gung qizni topolmadim. Ijodingizga bardavomlik va rivoj tilayman!

  • Бахтиёр Темур айтди:

    Ижодингиз кундан-кунга кенг кўлам олаётгани қувонарли.Сиз ўзбек адабиёти ва маънавиятининг келажагидурсиз

  • Alisherbek айтди:

    Assalomu alaykum. Alloh umrizga ijodizga baraka bersin. Iloji bo’lsa pochtadan xabarlashsak bir iltimosim bor edi.
    Befarq qolmaysiz deb umid qilaman. oldindan raxmat.

  • baxtiyor tursunov айтди:

    Assalomu alaykum,yangi qo’yilgan xar bir xikoyangizni iloji boricha qoldirmasdan o’qib borayapman,tassurotlarim juda katta,rahmat sizga xoji bobo,ijodingiz bundanda gullab yashnasin,Allohim sizga kuch quvvat bersin.

  • Ассалому алайкум,УСТОЗ!Сайтингизга кириб, БЕБАХО ХАЗИНА билан танишдим..Олам-олам таассурот олдим..Кимматбахо олтинга алишмайдиган бу асарларингиз инсонларнинг калбига эзгулик уругини сочади,улугликка ундайди…Сиздан яна янги-янги ижод намуналари кутиб
    коламан..Барча китобхонлар ва мухлисларингиз номидан сизга соглик-саломатлик,узок умр, эзгу ишларингизга ОМАДтилайман!..

  • Худойберди айтди:

    Assalomu alaykum va rahmatullohu va barokatuh. Hoji aka bugun «Odno» da bir muxlisingizga saytimga ham kirib ko’ring deb yozgan ekansiz. Shu sabab saytingizga kirib ko’rdim. O’zingiz aytganingizdek o’qishni «Kechikish»dan boshladim. Sayt judayam tartib bilan yaratilgan. Istalgan asaringizni topish mumkin saytdan. Rahmat. Olloh baraka bersin ijod-u umringizga, rizq-u oilangizga.

  • Баҳром Аббосов айтди:

    Жуда ажойиб ҳикоялар. Оллоҳ рози бўлсин сиздан!

  • baxtiyor tursunov айтди:

    Assalomu alaykum,xoji bobo yaxshi yuribsizmi,Muxlislaringiz nomidan bir fikr aytsam,bu joyda xam odnodagi kabi koment qoldirgan muxlisning izoxlariga o’z fikringizni bildirsangiz,yani muxlislar bilan muloqatda bo’lib tursangiz,chunki xikoyani o’qib,keyin yozuvchini o’zi bilan fikr almashish xar bir muxlis uchun qiziqarli,saytga bo’lgan qiziqish yanada ortadi,safimiz yanada kengayadi degan umiddaman,ijodingizga omad ti,layman.

  • Сайтингиз ажойиб, ранг- баранг сайт бўлибди. Ҳикоялар, шеърлар. Қўшиқлар, клиплар, кутубхона, ҳамма ҳаммаси дилтортар, маънавий миллий хазинанинг ўзгинаси-ку. Бир илтимосим борийди Ҳожи ака, жумъа маърузаларингиздан, ваъз- насихатларингиздан видеолавҳаси б.н, ўрнатсангиз, ўғлим, жиянчаларим ҳам баҳраманд бўлишса, аҳлоқий оламини шу орқали ҳам баҳоли қудрат бойитиб боришса. Аллоҳ ёрлақасин Сизнингдайин қулини илоҳо Ҳожи адиб. Мартабангизни бундан ҳам улуғлар қаторида қилсин.

  • Ассалому алайкум адиб, қидириб топа олмадим-ку Сиз айтган ,,АЛДОҚКЛАССНИКИ,, ҳикоянгизни??? Балким ҳали сайтингизга ўрнатиб улгуролмагандирсиз, Аллоҳ билгувчироқ. Ўқиш керак эди-да шу ҳикоянгизни, ўзимиз, ўзлигимиз учун бир нималар кашф қилармидик, эҳтимол. Ҳа майли, кутамиз.

  • Firuza айтди:

    Бу ерга кирган одам қайта чикгиси келмайди…. Жуда хам чиройли, ажойиб сайт, офаринларим!!!

  • Dilorom 68 yosh. Toshkent айтди:

    Ассалому алайкум, Каримберди хожи! Ижодингизни кузатиб келаман. Қайси мавзуда бўлмасин, адабий, бадий, публитистик, одоб, аҳлоқ, маърифий, маданий, долзарб-ҳаммасини бирдай қизиқиш ва қониқиш билан ўқиб чиқаман. Сизга ғоибона ихлосим ва ҳурматим баланд. Ҳозирги Замондошлар орасида сизнинг даражангиздаги ижодкорлар камайиб бормоқда, афсус. Ўткан йили «Бекажон» газетасини баҳор ойларидаги сонларидан бирида ҳурматли адибимиз Т.М. билан ёзган бир мақолангиздан кейн то шу пайтгача битта савол ҳаёлимдан кетмайди: Отабек ота онасини норози қилиб Кумушга уйлангани учун бахтли бўлмади… деб ёзгансизлар. Саволим шундай: Уста Олим ва Саодатлар нега бахтли бўлмадилар? Ота она розилиги билан олган Занаби билан ҳам нега бахтли бўлмади? Сизга ҳурмат билан.

  • admin айтди:

    Ассалому алайкум, ҳурматли Дилором опа! Аввало 68 ёшда ҳам мутолаада фаоллигингиз учун, кейин машқларим ҳақида муболаға билан бўлса-да, яхши сўзларни айтганингиз учун ташаккурлар!
    «Ўткан кунлар»га келсак, Абдулла Қодирийнинг фавқулодда истеъдоди шундаки, сиз мактубингизда ёзган, биз устоз Тоҳир Малик билан бўлган суҳбатда айтган мантиқни у киши ўта усталик билан ёзганларки, ўқувчи ҳеч қачон биз келган хулосаларга келмайди. У Отабекни, Кумушни, Зайнибни севиб ўқийверади. Буюк бир муҳаббат достонидек ўқийверади, уларнинг, ҳатто Уста Олимнинг фожеасига ҳам йиғлаб, ўқийверади. Аммо А.Қодирий усталик билан «Ўткан кунлар»нинг ўқ томирига ота-она ризолигисиз қурилган оила бахли бўлмаслигини, фожеа билан якун топишини жойлаштирган. Ҳақиқатдан ҳам, Сиз, ўзингиз Отабекни яхши кўрган ҳолда, у қилган ишни ўғлингиз қилса, айтайлик, Энди Марғилон яқин-у, Москвага бориб, уйланиб олса, сиз хабар ҳам топмасангиз. Бир куни келганда Москвадан уйланганини айтса, ўғлингизнинг бўйнини суғуриб олмайсизми?
    Ўқувчи «Ўткан кунлар»ни ўқиётганида бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Отабекни севиб, унинг ишларини маъқуллаб, ўқиб кетаверади. У қабристонга бориб, Кумушнинг қабри ёнида ўтирганида унга қўшилиб йиғлайди. Абдулла Қодирийнинг усталиги, маҳорати шунда. У аслида уч хонадонни куйдирган, марғилонликларнинг яккаю-ягона қизидан айириб, фарзанд доғида куйдирган, тошкентлик бекнинг гўзал қизини кўчаларда бош яланг, оёқ яланг сарсон қилган, қолаверса, ўз ота-онасини ҳам охир-оқибатда фарзан доғида куйдириб, кимсасиз қилиб кетган бир йигитни Сизга суйдиради!
    Аммо ўйлаб кўрсангиз, Қодирий аслида, улуғ бир тарбиявий асар битганки, ота-она ризолигида Аллоҳнинг ризолиги бор, деган Исломий ақидани гўзал бир бадиий талқинда берган.
    Уста Олим нега бахтли бўлмади? Бу саволингизга романнинг ўзида жавоб бор-ку? Улар бахтли бўлишарди, аммо бевақт ўлимгина уларни айирди.
    «Ўткан кунлар»нинг ҳар иккала қильмига ҳам Уста Олимнинг аянчли муҳаббати «сиғмай» қолгани ачинарли ҳол. Унинг ўзини битта фильм қилса бўлади. Мен ҳатто Марғилонга борганимда қора атлас ахтарганман.
    Абдулла Қодирийни Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин! У кишидек ёза олмаймиз. Аммо у кишига Аллоҳ берган истеъдод ва билимнинг мингдан бирини бўлса ҳам, бизларга ҳам беришини Ўзидан сўраймиз!
    Дуо қилиб туринг!

  • Авазбек айтди:

    Дилором опага Жавобиздан бағоят хурсанд бўлдим. Сабаби узим билмаган баъзи нарсаларни ўрганиб олдим, яна бир бор рахмат.

  • Umidabonu айтди:

    Assalomu alaykum Xoji tog’a. Odnodagi profiliz vzlom buldi wekili? Bowqa akaunt ocmadizmi? Topolmayapman((((

  • Зурриёт айтди:

    Менга ухшаб мусофирда юрган, » адабиёт жинни»лари учун ажойиб сайт!

  • Ижодингизда саргузашт-дитектив, драмадик, лирик ҳолатлар уйғун бораётгани учун ҳам бизни завқлантиради, ўйга толдиради, йиғлатади. Бунда устозларингиз Тоҳир Малик, Ўткир Хошимов, Ҳалима Худойбердиеваларнинг таъсири ҳам кўриниб туради. Шунингдак, ижодингизнинг туб-тубида ҳажв, кулгуга мойиллик ҳам яширинган.
    Булардан унумли фойдаланиб, янги-янги асарлар яратишингизга тилакдошман!

  • Baxtiyor Tursunov айтди:

    Va nixoyat.
    Alloxga shkur yana saytga kirdim.
    Bir qancha vaqt kirolmay qiynaldim.
    Men uchun eng ajoyib maskan bu joy.
    Taksi serialini davomini kutamiz shu joyda.

  • admin айтди:

    Аллоҳ рози бўлсин, Бахтиёржон, сиздек ижодкорнинг эътирофи мен учун катта баҳо! Миннатдорман!

  • Ўткиржон Тажибоев айтди:

    Ажойиб ва қизиқарли сайт! Доим янги асарларингизни кутиб қоламиз! Сизга соғлик тилаб ҳурмат ила Ўткиржон.

  • армона айтди:

    ассалому алайкум хурматли устоз.янги шеьрларингиздан бахраманд булсак.

  • Ажойиб дурдона! Мен хам жуда кизикиб укидим ва укияпман. Ургутимнинг довругини осмонларга кутарадиган фарзандлар купаяверсин. Ижодингизга омад Хожи ака!

  • Нафиса айтди:

    Ассалому алайкум! Рузаи Рамазон кунлар муборак бўлсин! Соғ-саломатмисиз? Ташрифсиз меҳмон бўлганим учун аввало узр! «Бекажон» газетасини оиламиз билан илк сонларидан бери ўқиймиз. Ундаги ҳикояларингиз жуда қизиқарли.
    Ишингизда омад, оилангизда тинчлик-хотиржамлик тилайман! Фарзандларингиз роҳатини кўринг…. Доим хушкайфият ва табассум ҳамроҳингиз бўлсин! Юзингиздаги қуёш тафтидек иссик чеҳра ҳеч қачон сўнмасин !!!

  • Baxtiyor Temur айтди:

    ассалому алайкум Каримберди ака!
    Нега янгиларини эълон қилмай, мухлисларингизни зериктириб қўяяпсиз?
    Кутамиз!

  • admin айтди:

    Бироз муддат кўнгилга ҳеч нима сиғмай турганди. Вақтим бўлиши билан бир-икки нарса эълон қиламан, инша Аллоҳ!

  • ХОЛТЕР-жиддий комедия.Одамни кулдириб туриб уйлатадиган,огохликка чакирадиган хикоя булибди.Мен унда шундай яширин маъно курдим.Койил,устоз!

  • JAHONGIR QARSHIYEV айтди:

    Ассалому алайкум,хожи бобо.Мен Жахонгир Каршиев эркин ижодкорман.Мана бир неча йилдирки,сизнинг ижодингиздан,асосан хикояларингиздан газета оркали бахраманд булиб келаяпман.Купчилик хикояларингизни яхши куриб,икки марталаб укиб чикканман.Тугрисини айтсам узим танлаб укийдиганлар хилиданман.Газеталарда,китобларда эмас,унча-мунча ижодкорнинг езганларини укийвермайман.Сизникини эса…Сизникини укимай иложим йук.Дунекараши бор одам кимни укишни узи билади.Чунки сизнинг ижодингдизда мархум устоз Тогай Муродникидек сехр бор.Узим хам наср ва назмнинг куплаб жанрларига кул уриб курдим.Лекин асосан шеър ва достонлар йуналишида купрок езаяпман.Матбуотда бир катор маколаларим эълон килинди.Йигирмадан ортик хикоя ва иккита кисса хам тайер килдим.Аммо сиздек устозлар куригидан утказмай туриб чоп эттиришга шошилмайман.Бу борада менга маънавий ердамингиз керак.Сизни узимга устоз деб билганман…Сизга Аллохдан рахмат ва баракотлар тилайман!

  • JAHONGIR QARSHIYEV айтди:

    Янги сайт очганингиз нур устига аъло нур булибди.Ундаги пурмаъно шеърларингизни БЕКАЖОНда хам бериб борсангиз. Интернетдан йирокда булган укувчилар оммаси хам бахраманд булармиди

  • Jahongir Qarshiyev айтди:

    Ассалому алайкум,устоз!Янги,шодиена кунларда янги хикоялар кушибсиз,жудаям хурсанд булдик.Айни фурсатда сизни янги йилу янги кунлар билан муборакбод этаман.Янги милодий йилнинг биринчи кунини карши олдик.Шу кунларга етказган Аллох таолога чексиз шукроналар айтган холда сизнинг ижодингизга хам барака тилайман.Саломатлик ва тинчлик,бахт ва омад,ички гузаллик,хуллас жахоннинг барча яхшиликлари хонадонингизда баркарор булсин!Ижоддан тухтаманг ва хеч вакт чарчаманг!Умр гузал,гузалдир бирам,Яхши кун куп,хар кун туй,байрам.Ифтихор эт-номимиз ИНСОН,Кунглимиз кенг,куксимиз осмон.

  • Mushtariy. айтди:

    Assalomu-alaykum ustoz.Hikoyalaringiz juda ibratli va ta’sirli. Biz oilaviy o’qiymiz. Bu xayrli ishlaringizning savobini Alloh ming-minglab ko’paytirib qaytarsin va umringizni yaxshiliklar ustida uzun qilsin!

  • Бахтиёр Темур айтди:

    Ассалому алайкум ҳурматли Каримберди Тўрамурод!
    Айтишларича, дарё юзи энг сокин тортганда, тубида ғаройиб жумбушлар кечаркан. Худди шундай, ижодкорнинг бир муддат жимиб қолгандан кейин ҳам кутилмаган жараёнлар зоҳир бўлиши аён.
    Барчамиз учун қадрли, туғма истеъдод соҳиби, қўшиқчи Фурқат Мирзаев бевақт оламдан ўтганини у ҳақдаги хотираларингиздан билдим. Мен уни давраларда дастлаб, ҳофизлар ҳофизи Шерали Жўраев овози, руҳи, услублари билан пайдо бўлган минг-минглаб ихлосмандлардан бири сифатида чиқиб, кейинчалик ўз йўлини топиб кетган санъаткор сифатида юрагимга яқин олиб тинглардим. Худди талабалик йилларида сизни тинглаганим каби. Унинг яқинларига, жумладан сизга ҳам ҳамдардлик билдираман. Бетакрор санъати, у ҳақдаги ҳикоялар, хотиралари боқийликка дахлдор, деб ўйлайман. Жойи жаннатда бўлсин!
    «Фурқатни эслаб…» туркумидаги ҳикояларингиз ҳам бир-биридан ўқишли, улар орқали мен санъаткорни янада яқиндан кашф этдим. Айниқса, «Навбат санъаткорларга!» мендан бошқа ижодкорларга ҳам янгилик сифатида манзур бўлди, десам адашмайман. Ростини айтсам, болаликда ўзимиз ҳам шу «тил»да гаплашиб кўрганмиз. Иккинчи томондан, илгари айтганимдек, ижодингизнинг туб-тубидаги биз содда ўзбекларга хос самимий кулгуга ва хажвга мойиллик секин аста бўй кўрсатмоқда ва биз бундан хурсандмиз. Ахир, ўзгаларга жушвақтлик ва меҳр улашиш ҳам яхши одат, чамамда.
    Сизга ва яқинларингизга ғайрат ва омонлик тилаб, Бахтиёр Темур.

  • Karimberdi To`ramurod айтди:

    Асслаому алайкум дўстим!
    Мактубингиз ва ҳамдардлигингиз учун ташаккурлар!
    Дўстим, вайғумиз улкан бўлди, айрилиқ оғир бўлди. Фурқат менинг туғишганларимдан ҳам яқинроқ укам эди. Шунчаликки, ака-укаларим билмаган дардларимдан у огоҳ эди, оғир кунларимда ёнимда эди. Шунчаликки, васиятимни ўз ака-укаларимга эмас, Фурқатга қилиб қўйган эдим.
    Начора, Аллоҳнинг иродаси экан!
    Жудолик оғирлигидан ўша кундан бери бир сатр ёза олганим йўқ эди. Мана, Фурқат билан боғлиқ ҳангомаларни эслаб, секин-аста ижодга ҳам қайтаяпман, насиб бўлса.
    Дўстим, дуо қилиб туринг!
    Ҳурмат билан Каримберди Тўрамурод.

  • Бахтиёр Темур айтди:

    Ассалому алайкум муҳтарам Каримберди хожи Тўрамурод!
    Сизни ва яқинларингизни Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан муборакбод этаман. Барчамизга эзгу амаллар ва сабру бардош ёр бўлсин!
    Қуйидаги ашъоримни табаррук ой туҳфаси сифатида қабул этгайсиз.

    ДУО
    Ё, Аллоҳ, борингга шукур аввало,
    Насиба, нон ила тузингга шукур.
    Сарафроз элимга минг бор таcанно,
    Сокин ва осуда рўзингга шукур!
    Тинчлик-хотиржамлик бергил доимо,
    Кўзларга бағишла тийрак, некбин нур.
    Сиҳат-саломатлик айлагил ато –
    Усиз йўқ на турмуш на корда ҳузур.
    Авлодга ақл бер, инсоф бер, илло,
    Улар эртамизнинг эгаси эрур.
    Барчамизга бекам бахт бер ё, аллоҳ,
    Камтарин яшайлик бўлсакда мағрур.
    Сени ёд этайлик ҳар қайда, ҳар дам,
    Қалбларга ўйилсин ҳар ваҳй сўзинг.
    Ризқ-рўз аримасин дастурхонлардан,
    Бало-қазолардан асрагил ўзинг.
    Соғ ва бахтли ўссин гўдакларимиз
    Ҳар ёш ҳаётда ўз ўрнини топсин.
    Қўллари дуода ёшу қаримиз
    Ўзбекнинг тулпори суринмай чопсин.
    Ватан меҳри боқий бўлсин дилларда,
    Ватанга бефарқлик ёмондан-ёмон.
    Саргардон юрмасдан ўзга элларда,
    Фарзандлар юртига қайтсин соғ-омон.
    Қадримиз сарбаланд айла доимо,
    Йўлимиз равон эт, бошимиз баланд.
    Меҳру оқибат тарк этмасин асло,
    Ёруғ, ойдин бўлсин юзимиз ҳарчанд.
    Сабру-қаноат бер метиндан метин,
    Раҳмонга йўлдош эт, шайтондан йироқ.
    Ҳақ йўлига бошла оҳиста, секин,
    Ўзинг раҳнамою паноҳсан, Аллоҳ!
    Ажр эт беҳаёга, нокас бекларга,
    Зеро, қиёматда берурмиз ҳисоб.
    Кўмилмайлик хато-камчиликларга,
    Инсоф бер! Инсоф бер! Инсоф бер! Инсоф!
    Қандай яхши ҳар ким билса ўз қадрин,
    Табаррук томчи сув, бебаҳо ҳар гард.
    Ўтганлар руҳини шод этгил, раббим,
    Улар хокипокин нурга кўм абад.

    Ҳурмат ва эҳтиром ила, Бахтиёр Темур.

  • Jasur айтди:

    Assalomu alaykum hurmatli hoji bobo, sof yozuvchi barcha ishlaringizga Yaratgan Zot omad, baraka o’zingizga sog’lik bersin!!! Sizga o’xshagan sof tabiatli insonlar yurtimizda dunyoda ko’payaversin!!!

  • Бахтиёр Темур айтди:

    Ассалому алайкум, Ҳурматли Каримберди Тўрамурод!
    Навоийлик мухлисларингиз номидан янги асарларингиздан бериб боришингизни илтимос қиламиз!

  • Ассалому алайкум Хожи бобо,анча вақт бўлди биронта янги асар киритмай қўйдингиз сайтингизга биз мухлисларингиз интиқ кутаябмиз.

  • АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,ХОЖИ АКА!САЛОМАТМИСИЗ?«ТУГРИ СУЗНИНГ ТУКМОГИ» НОМЛИ МАКОЛАНГИЗНИ УЗИМГА МАЪЛУМ БУЛГАН БАЪЗИ САБАБЛАРГА КУРА (ШАХСИЙ МУАММОЛАР ТУФАЙЛИ) КЕЧИКИБ,ШУ БУГУН УКИДИМ.ХОЛИЕР ИККИНГИЗНИНГ «МУНОСАБАТ»ДАГИ ЧИКИШЛАРИНГИЗНИ ХАМ КУЗАТГАН ЭДИМ. БУ ЧИКИШГА КАНДАЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ ХАР КИМНИНГ УЗ ДУНЕКАРАШИ ВА ИЛМИЙ САВИЯСИГА БОГЛИК…МЕН СИЗНИНГ ДИНИЙ БИЛИМЛАРИНГИЗ МУКАММАЛ ЭМАСЛИГИГА ХАМ ИШОНМАЙМАН. ЧУНКИ, СИЗ УЗИНГИЗ ХОЖИСИЗ-КУ,АХИР!..ИШДАН КЕТИШИНГИЗГА КЕЛСАК,БУНДАЙ ВАЗИЯТГА ТУШГАН ОДАМ БИТТА СИЗ ЭМАС. КОЛАВЕРСА ИШДАН ФАКАТ АЙБИ БОРЛАРГИНА КЕТАВЕРМАЙДИ-ДА. БУ ТАКДИР. УЗИНГИЗ АЙТГАНИНГИЗДЕК БУНИНГ ТАГИДА ХАМ АЛЛОХНИНГ БИР ХИКМАТИ БОР, СИКИЛМАНГ. ИЙМОН ШАРТЛАРИНИНГ БИРИ ТАКДИРГА ИШОНИШЛИКДИР,БУНИ ЖУДА ЯХШИ БИЛАСИЗ. КОЛАВЕРСА,ИЖОДКОР ИНСОН УЧУН КАЕРДА ИЖОД КИЛГАНИ ЭМАС,БАЛКИ КАНДАЙ ИЖОД КИЛГАНИ МУХИМДИР.(КОДИРИЙ ВА ЧУЛПОН ДОМЛАЛАРНИ ЭСЛАНГ…) ХАЛИ КЕЛАЖАК ОЛДИНДА,САБР КИЛИНГ!

  • Асли мумин кимдир?
    Беш вактлик намозхон, дейди кимлардир,
    Кори зидди шайтон,дейди кимлардир.
    Руза тутиб,закот бериб куйгану,
    Хаж килган мусулмон дейди кимлардир…

    Асли мумин кимдир?
    Асли мумин улки,тоза виждондир,
    Мустахкам эътикод,сохибиймондир
    Факат берганда-мас,бермаган чок хам
    Шукрона килмокка кодир инсондир,
    ХАКдан нолимаган собир инсондир!

    ХОЖИ АКА,УТКАН ЙИЛГИ УША ГАМ-ТАШВИШЛАРИНГИЗ ОРТДА КОЛИБ,ХАЕТИНГИЗ ВА ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНГИЗ ЯНА ИЗГА ТУШИБ КЕТГАНДИР.ХОЗИР КАЕРДА ИШЛАЯПСИЗ?СИЗ БИЛАН КАНДАЙ БОГЛАНСА БУЛАДИ?

  • Marlen Dushanov айтди:

    Hoji aka,
    Uychilaringizga totuvlik, o’zingizga sog’liq-hotirjamlik tilayman.
    Kattaqo’rg’on fojeasini shunaqa kuchli «ko’tarib» chiqdingizki, dalilli, faktik va atroflicha — bu yolg’on «dunyoning» yuzidagi niqobni olib tashladingiz…
    Sizga shu kunlarda qilinayotgan «bosmachi-variant qichiqlar»dan hayratga tushishimning yagona sababi — nahotki «o’shalar»ning umuman «refleks samosoxraneniyasi» yo’qmi? Sizga nisbatan biror kor-hol bo’lsa, hatto tepangizdan musicha g’alati uchib o’tsa ham — butun shubha ularga tushadiku… Shuncha yil MinObrazovanie bo’lgan hokimcha shunchalik «xarif»mi?
    Sizda bardosh tilayman…

  • Ҳасан Эрбобоев айтди:

    Ассалому алайкум, Каримберди!
    Аҳволлар қалай, фарзанду қавм-қариндошлар яхшими? Албатта, тарихимизда бӯлган ноҳақликларга қарши жиҳодни бошлаб юборгансиз деб ӯйлайман. Омад ёр бӯлсин!
    Жимиб кетганим боисини англаб етган бӯлсангиз керак: ӯша куни шомдан кейинги хайрлашувимиздан сӯнг, акамни касалхонага олиб бордик. У киши билан бирга икки ҳафта Душанбеда бӯлдим. Оёқ бармоқларидан бирини ампутация қилишди. Кейин қишлоққа кетдик. Худога шукр яра битиб, «қорақӯтир» бӯлгунча ӯша ерда турдим.
    Абдуллабекка телефонда бир нарсани сӯраган экансиз, унинг эсидан чиқиб, иккинчи марта айтганингиздан кейин менга етказди. Интернетда ишламаганимга тӯрт йил бӯлгани учун унга киролмадим. Қаричилик деганларининг бир кӯриниши  шу бӯлса керак.
    Мана, студент дам олиш куни келгандан кейин ушбу мактубчани ва сӯраганларингизни жӯнатяпмиз.
    Сизга кел-кели (омад) келсин деб дуода бӯлувчи         
    Ҳ. ЭРБОБОЕВ.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>

Китобларим
1-китоб. "Гунг қиз"
2-китоб. "Синфдошлари йўқ одам"
3-китоб "Худоёров йигитлари"
4-китоб. "Жийда гули"
5-китоб. "Дилхирож"
6-китоб. "Майда безори қария"
7-китоб. "Онам мени кутади"
8-китоб. "Кечиккан китоб"
9-китоб. "Кутилган китоб"
10-китоб. "Қадр кечаси"
Доимий ҳамкорларимиз